I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet222/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
950. 
ДваТБВ тармоқ корхоналарида, хизматларида ва участкаларида ДваТБВ хизматининг наму-навий 
низомига мувофиқ эксплуатация қилиш-техник ҳужжатларига эга бўлиши ва юритилиши шарт. 
118 


 
951. 
Янги қурилган ва реконструкция қилинган радиорелели линияларни ва радио алоқа воситаларини 
(УҚТ (УКВ) ва ҚТ (КВ) радиостанциялар) ишга киритиш ва эксплуатация қилиш ҳаракатдаги меъёрий 
ҳужжатларга мувофиқ ташкиллаштирилиши шарт. 
 
952. 
Барча даражадаги ишлаб чиқариш телефон тармоқларининг тузилиши ва сифат кўрсаткичлари 
автоматлаштирилган ишлаб чиқариш телефон алоқаси тизимлари бўйича ҳаракатдаги меъёрий 
ҳужжатларга мувофиқ бўлиши шарт. 
953. 
Симли алоқа воситалари ҳаракатдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ юқори кучланишли электр 
ускуналарининг хавфли ва ҳалақит берувчи таъсирларидан ҳимоя қилиниши шарт. 
 
954. 
Ҳалақит берувчи ва тўсқинлик қилувчи таъсирларнинг миқдорини ўлчаш тартиби ва даврийлиги 
ҳамда ҳалақит берувчи ва тўсқинлик қилувчи таъсирларнинг миқдори рухсат этилган миқдордан ошган-
да алоқа бўлими ходимларининг ҳаракат қилиш тартиби маҳаллий йўриқномаларда белгиланиши шарт.
955. 
Ишлаганда заминлагич ўрнатилишини талаб этувчи юқори частотали алоқа ва телемеханика 
каналлари ташкиллаштирилган электр узатиш линияларида қўчма заминловчи юқори частотали 
тўсқичлар (заградители) қўлланиши шарт. 
 
956. 
Диспетчерлик алоқа ва телемеханика тизимлари воситаларини ишлашдан чиқаришда тезкор 
буюртманома рамийлаштирилиши шарт. 
 
957. 
Телебошқарув қурилмалари ушбу қурилмаларнинг бирон-бир элементи шикастланганда 
бошқарилаётган ускунанинг ёлғондан ўчиши (қўшилиши) мумкинлигини келтириб чиқармаслиги шарт. 
Телемеханика панелларининг ва қурилмаларининг қисқичлари жамланмаларида тўсатдан уланиши 
натижасида қурилманинг ўчишига ёки қўшилишига олиб келувчи қисқичлар бир қаторда 
жойлаштирилиши мумкин эмас. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling