I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet219/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
935. 
АДБТ (АСДУ) техник воситалар комплекси (мажмуаси) таркибига қуйидагилар кириши шарт: 
ТЖАБТ билан биргаликда (ахборот датчиклари, телемеханика қурилмалари ва ахборотларни узатиш, 
алоқа каналлари) диспетчерлик ва технологик бошқарув воситалари; 
ахборотларни қайта ишлаш ва тасвирлаш воситалари: тезкор ахборот-бошқарув комплекслари ва 
ҳисоблаш комплекслари электрон ҳисоблаш машиналари (ЭҲМ), ёзиш қурилмалари, дисплейлар, 
рақамли ва аналогли асбоблар ва б.; 
бошқариш объектлари билан биргаликда алоқа қурилмалари; 
ёрдамчи тизимлар (ҳавони муътадиллаштириш, ёнғинга қарши ва ш. ў.). 
 
936. 
АДБТ (АСДУ) нинг дастурий-техник воситалар комплекси ва барча қурилмалари соз ва доимий 
ишчи ҳолатда бўлиши шарт. Тармоқнинг бирламчи схемаларидаги ўзгаришлар диспетчерлик щитларида 
ва дисплейларда тасвирлаш учун ўз вақтида ҳужжатларга киритилиши шарт. 
АДБТ (АСДУ) нинг айрим элементларини таъмирга чиқариш улар тасарруфида бўлган диспетчер рухсати 
билан тезкор буюртманомалар бўйича бажарилиши шарт. 
 
937. 
АДБТ (АСДУ) қурилмалари кафолатланган манба тизимлари билан жиҳозланиши шарт. Электр 
манбаи тизимларининг созлиги жадвал бўйича даврий равишда текширилиши шарт. 
117 


 
938. 
АДБТ (АСДУ) элементлари жойлаштириладиган хоналар қурилма ва техник воситага қўйилган 
техник шароитлар талабларига жавоб бериши шарт, заминлаш ҳимояси ва ахборот занжирлари 
экранларини заминлаш, ахборотларни киритиш ва чиқариш занжирларининг бажарилиш усуллари эса 
тизимнинг ҳалақит беришидан ҳимояланиши шарт. 
 
939. 
АДБТ (АСДУ) қурилмалари ҳаракатдаги норматив ҳужжатларга мувофиқ даврий текширувдан 
ўтказилиши шарт. 
 
940. 
АДБТ (АСДУ) қурилмаларида ва коммутацион аппаратларида тезкор тайинланишини ва 
ҳолатини кўрсатувчи ёзувлар бўлиши шарт.

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling