I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)
- Bu sahifa navigatsiya:
- § 6. Тезкор схемаларга қўйилган талаблар 925.
921. Технологик бузилишларни бартараф этиш вақтида навбатчиликни қабул қилиш ва топширишга рухсат этилмайди. Технологик бузилишларни бартараф этишга раҳбарлик қилувчи шахснинг кўрсатмаси бўйича навбатчиликка келган тезкор ходимлардан фойдаланилади. Технологик бузилишнинг характеридан келиб чиққан ҳолда уни бартараф этиш вақти чузилганда юқори турувчи тезкор-диспетчер ходимнинг розилиги билан навбатчиликни топширишга рухсат этилади. Қурилмаларни қўшиб-ажратиш, қўшиш ва тўхтатиш вақтида навбатчиликни қабул қилиш ва топширишга юқори турувчи тезкор-диспетчер ходимнинг тезкор бошқарувида ёки тасарруфида бўлмаган қурилмаларда операциялар бажарилаётган ҳолатдагина юқори турувчи тезкор-диспетчер ходимнинг ёки маъмурий-техник ходимнинг розилиги билан рухсат этилади. 922. Маъмурий-техник ходимлар таркибидан шахслар бўлишига қарамасдан тезкор-диспетчер ходим қарорлар қабул қилади ва меъёрий режимни тиклаш бўйича тадбирларни бажарган ҳолда технологик бузилишларни бартараф этиш учун тўлиқ жавобгардир. 923. Диспетчерлик бошқарувнинг барча даражаларидаги диспетчерларнинг ҳамда электр станциялар навбатчилар бошлиқларининг ва катта нимстанциялар навбатчиларининг барча тезкор сўзлашувлари ва фармойишлари магнитафон тасмасига ёзилади. 924. Энергетика тизимлари барқарор (устойчивности) ишлаши бузилишининг олдини олиш учун қувват қабул қилувчи энергетика тизимларида юкламани автоматик ўчириш тизими ҳамда қувват берувчи энергетика тизимларида электр станцияларни автоматик юксизлантириш (разгрузка) тизими қўлланилади. Автоматик қурилмалар бузилганда (ишламай қолганда) ходимлар уларни қўлда ҳаракатлантиради. § 6. Тезкор схемаларга қўйилган талаблар 925. БЭТ, энергетика тизими, электр тармоқлари, электр станциялар ва нимстанцияларнинг электр уланиш схемалари, РҲА воситалари ростланишлари меъёрий ва таъмирлаш режимлари учун қуйидагиларни таъминлаши шарт: электр энергия истеъмолчиларини электр энергияси билан ишончли таъминлашни, бунда унинг сифати давлат стандарти талабларига (шартнома мажбуриятлари бўйича) мувофиқ бўлиши шарт; энергетика тизими ва БЭТ электр тармоқларининг чидамли ишлашини; қисқа туташув токлари қурилмалари учун рухсат этилган миқдорларига мувофиқлигини; актив ва реактив қувват оқимларини тежамли тақсимлашни; электр энергия ишлаб чиқарувчилари ва истеъмолчилари учун минимал йўқотишлар билан аварияларни бартараф этишни. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling