I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш
§ 5. Технологик бузилишларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)
§ 5.
Технологик бузилишларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш 917. Технологик бузилишларни бартараф этишда тезкор-диспетчерлик бошқарувнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: бузилишлар ривожланишининг олдини олиш, ходимларнинг жароҳатланишига ва технологик бузилишларга тегишли бўлмаган қурилмаларнинг шикастланишига йўл қўймаслик; истеъмолчиларга энергия таъминотини ва уларга жўнатиладиган электр энергиянинг меъёрий параметрларини зудлик билан тиклаш; тизим бўйича ва уларнинг қимсларида энг ишончли ва авариядан кейинги иш режимларини яратиш; ўчган ва ўчирилган қурилмалар ҳолатини аниқлаш ва имконият пайдо бўлганда уларни ишга қўшиш ва тармоқ схемаларини тиклаш. 918. Энергетик объектнинг ҳар бир диспетчерлик пунктида, бошқарув щитида электр станцияларнинг ва қозонхоналарнинг газ хўжалигида ва иссиқлик тармоқларида технологик бузилишларни бартараф этиш режаси ва юқори тезкор-диспетчерлик бошқарув органининг намунавий йўриқномасига мувофиқ тузиладиган технологик бузилишларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича йўриқнома бўлиши шарт. Шаҳар ва катта аҳоли пунктлари иссиқлик тармоқларида технологик бузилишларни бартараф этиш режаси маҳаллий ҳокимият органлари билан келишилади. Шаҳарнинг авариявий диспетчерлик хизмати ва энергетик объектлар ўртасида уларнинг энергетик объе- ктлардаги технологик бузилишларни бартараф этишдаги ҳамкорлигини аниқловчи ҳужжатлар тузилади. 919. БДМ, “Ўзбекэнерго” МДМ, тармоқларнинг тезкор-диспетчерлик хизматлари ва электр станцияларнинг тезкор-диспетчерлик хизматлари ўртасида технологик бузилишларни бартараф этиш бўйича фаолиятларининг ўзаро тақсимланиши мувофиқ йўриқномаларда белгиланади. 920. Электр станцияларда технологик бузилишларни бартараф этишга станция навбатчилар бошлиғи раҳбарлик қилади. Нимстанцияларда технологик бузилишларни бартараф этишга раҳбарлик қилиш нимстанцияга хизмат кўрсатиш туридан келиб чиққан ҳолда нимстанция навбатчисига, тезкор-чиқиш бригадасига, нимстанциялар гуруҳининг устасига ёки бошлиғига юклатилади. Иссиқлик тармоқларида технологик бузилишларни бартараф этишга раҳбарлик қилишни иссиқлик тармоғи диспетчери амалга оширади. Унинг кўрсатмаларини ИЭМ (ТЭЦ) ёки бошқа мустақил ҳаракатланувчи иссиқлик манбаининг тезкор-диспетчер ходимлари бажаради. Электр тармоқларидаги маҳаллий аҳамиятга эга бўлган энергетика тизими иш режимига таъсир кўрсатмайдиган технологик бузилишлар электр тармоқлари диспетчерлари ёки бундай бузилишларнинг тарқалиш ҳудудларига ва тармоқларни бошқариш таркибига боғлиқ ҳолда таянч нимстанцияси диспетчери раҳбарлиги остида бартараф этилади. 115 Битта энергетика тизими иш режимига таъсир этувчи технологик бузилишларни бартараф этиш “Ўзбекэнерго” МДМ диспетчери раҳбарлиги остида бажарилади. Бир нечта энергетика тизимини қамраб олган технологик бузилишларни бартараф этишга раҳбарлик қилишни БДМ диспетчери амалга оширади. Зарурият пайдо бўлганда юқорида кўрсатилган шахсларнинг тезкор раҳбарлари ёки маъмурий раҳбарлари технологик бузилишларни бартараф этишга тезкор журналга ёзган ҳолда раҳбарликни бошқа шахсга топшириши ёки раҳбарликни ўз зиммаларига олиши мумкин. Алмаштириш тўғрисида юқори турувчи ҳамда буйсунувчи тезкор ходимлар хабордор қилинади. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling