I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet223/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
958. 
Телеўлчов ва телесигнализация датчикларидан (ўзгартиргичларидан) ахборотларни қабул қилиш 
ва қайта ишлаш қурилмаларигача электр занжирларининг бажариш усуллари ва эксплуатация қилиш ре-
жими ушбу ахборотнинг бузилишига (искажению) олиб келувчи тўсқинликларга йўл қўймаслиги шарт. 
 
959. 
Ташқи алоқалари (ЭҲМ ва телемеханика каналлари аппаратуралари билан алоқалардан ташқари) 
билан биргаликда телемеханик қурилмалари электр боғланган занжирларининг аппарат корпусига 
нисбатан ҳамда ўзаро электр боғланмаган занжирлари ўртасидаги изоляция қаршилиги 250÷500 Вли 
мегаомметр билан ўлчаниши ва 1 МОмдан кичик бўлмаслиги шарт. Ярим ўтказгичли элементлари бор 
телемеханика ускуналари занжирларининг изоляциялари текширилаётганда уларнинг шикастланишининг 
олдиниолиш чоралари кўрилиши шарт. Нул сим билан заминланган қурилмаларда изоляция 
текширилишидан олдин ушбу сим ердан ажратилиши шарт. Телебошқарув занжирининг ва кучланиши 
220 Вли чиқиш манба занжирининг изоляция қаршилиги 1000÷2500 Вли мегаомметр билан ўлчаниши ва 
10 МОмдан кичик бўлмаслиги шарт. 
 
960. 
Электр станцияларда, нимстанцияларда ва диспетчерлик пунктларида телебошқарувнинг чиқиш 
занжирларини ишлашдан чиқариш учун махсус умумий калит ёки ўчириш ускунаси қўлланиши шарт. 
Телебошқарув ва телесигнализацияларнинг айрим уланиш занжирларини ўчириш ечилувчи қисқичлардан 
ёки индивидуал ўчириш ускуналаридан бажарилиши шарт. Телебошқарув ва телесигнализацияларнинг 
занжирларида телебошқарувнинг умумий калити ва индивидуал ўчириш қурилмалари билан барча 
операцияларни фақат диспетчер кўрсатмаси ёки хабар бериши билан бажаришга рухсат этилади. 
 
961. 
ДваТБВ қурилмаларининг, панелларининг ва пультларининг олд ва орқа томонларида 
диспетчерлик номланишларига мувофиқ уларнинг тайинланишини кўрсатувчи ёзувлар, уларда 
ўрнатилган аппаратураларда эса ёзув ва маркировкалари бўлиши шарт. Телемеханика қурилмаларининг 
ташқи занжирлари симларида бажарилган схемаларга мувофиқ келувчи маркировкалари бўлиши шарт. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling