I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


§ 8.  Диспетчерлик ва технологик бошқарув воситалари


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet220/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

§ 8. 
Диспетчерлик ва технологик бошқарув воситалари 
 
941. Энергетика тизимининг, электр станцияларнинг, электр ва иссиқлик тармоқларининг, электр 
нимстанцияларининг диспетчерлик бошқарув пунктлари ҳаракатдаги норматив ҳужжатларга мувофиқ 
ДваТБВ (СДТУ) воситалари билан жиҳозланиши шарт. ДваТБВ эксплуатация қилиш учун доимий 
фаолият олиб оришни ҳамда энергетика тизимининг меъёрий ва авариявий режимларида белгиланган 
ахборот узатиш сифатларида ҳаракат қилишга тайёрлиги таъминланиши шарт. 
 
942. 
Электрлаштирилган темир йўл, газ ва нефт, саноат корхоналарининг маҳаллий диспетчерлик 
пунктларида энергетика тизими билан келишилган ҳажмда энергетика тизими пунктлари билан керакли 
телемеханика ва алоқа воситалари бўлиши шарт. Кучланиши 35 кВ ва ундан юқори истеъмолчилар 
нимстанцияларидан, маҳаллий диспетчерлик пунктларидан ва энергетика тизими диспетчерлик 
пунктларидан ҳам ахборотлар аниқ (конкрет) шароитларга боғлиқ ҳолда узатилиши шарт. Абонентлар 
нимстанцияларидан узатилаётган ахборотларнинг йўналиши ва ҳажми энергетика тизими билан 
келишилиши шарт. 
 
943. 
Энергетик объектларнинг диспетчерлик пунктларида ўрнатилган ДваТБВ аппаратлари 
телемеханика ва алоқа хизматига ёки ДваТБВ нинг мувофиқ бошқарув даражаси хизматига беркитилиши 
шарт. Юқори даражадаги бошқарувнинг қуйи даражадаги бошқарув объектларида ўрнатилган 
телемеханика ва алоқа аппаратуралари ўша энергетик объектнинг ДваТБВ га хизмат кўрсатувчи 
ходимлари томонидан эксплуатация қилиниши шарт. 
 
944. 
Электр узатиш линиялари бўйича (алоқа конденсаторлари, юқори частотали тўсқичларнинг 
реакторлари, заминлаш пичоқлари, алоқа антенна қурилмалари, ўтказувчи изоляторлари, ростлаш 
элементлари ва уланиш фильтрларининг разрядниклари) телемеханика ва телефон алоқаси юқори 
частотали каналларининг юқори кучланишли қурилмаларини эксплуатация қилишни юқори кучланишли 
қурилмаларга хизмат қўрсатувчи ходимлар амалга оширишлари шарт. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling