I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet221/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
945. 
Ток ва кучланиш трансформаторларининг иккиламчи чўлғамлари занжирига уланадиган 
телеўлчов датчикларига (ўзгартиргичларига) техник хизмат кўрсатишни ва калибрлашни РҲА нинг 
мувофиқ хизмати, электротехник лаборатория ва метрологик таъминлаш ходимлари бажариши шарт. 
 
946. 
Хизмат кўрсатиш чегералари кўрсатилиши билан ДваТБВ ишлаб чиқариш бўлинмалари хизмат 
кўрсатадиган қурилма ва ускуналар рўйхати БДМ, “Ўзбекэнерго” МДМ ва энергетика тизимининг 
мувофиқ раҳбарлари томонидан тасдиқланиши шарт. Хизматлараро ўзаромулоқотлар, ДваТБВ хизмат 
кўрсатиш чегаралари меъёрий ҳужжатлар асосида мазкур энергетик объект учун тузилган ДваТБВ 
хизмати тўғрисида низомда кўрсатилиши шарт. 
 
947. 
Магистрал алоқа кабел линияларини техник эксплуатация қилиш ҳаракатдаги алоқа восита-
ларини техник эксплуатация қилиш меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ ташкиллаштирилиши шарт. 
 
948. 
ДваТБВга тезкор ва техник хизмат кўрсатишни қуйидагилар таъминлаши шарт: 
БДХ ва “Ўзбекэнерго” МДМ марказий бошқарув воситалари бўлими; 
электр тармоқлари ва электр станцияларининг маҳаллий бошқарув воситалари бўлими; 
ДваТБВ хизмати (корхоналар) таркибига кирувчи лабораториялар. 
Марказий ва маҳаллий бошқарув воситалари бўлимларида ДваТБВ узлуксиз ишлашини таъминлаш 
мақсадида, қоида бўйича, тезкор-диспетчерлик ходимларининг кечаю-кундуз навбатчилиги 
ташкиллаштирилиши шарт. Марказий ва маҳаллий бошқарув воситалари бўлимлари кириш-
коммутацион, ўлчаш ва текшириш ускуналари билан жиҳозланиши ва асбоблар, материаллар, эҳтёт 
қисмлар билан таъминланиши шарт. 
ДваТБВ хизматига беркитилган автотранспорт воситаси иш режими бўйича тезкор иш режимга 
тенглаштирилади ва олдиндан берилувчи буюртманомасиз ажратилади. 
 
949. 
ДваТБВ ҳаракатдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ кафолатланган электр манбаи билан 
таъминланиши шарт. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling