И. А. Каримов пулнинг моҳияти ва зарурати асосий тушунчалар


Download 33.2 Kb.
bet2/4
Sana02.11.2023
Hajmi33.2 Kb.
#1739768
1   2   3   4
Bog'liq
1-мавзу

2- сабаб. Аста - секинлик билан жамиятда кишиларнинг бир қисми чорвачилик, бошқалари эса дехқончилик, сўнгра ҳунармандчилик билан шуғуллана бошлаганлар. Масалан, кулол ўз махсулотлари – коса, лаган, кўза, хум кабиларни бозорга олиб бориб, буғдойга амлаштиришган, кимга кандай идиш керак бўлса (косами, хумми) ўшани буғдойга тўлдириб тўкан, дон кулолники, идиш эса дехқонники бўлган. Ёки тарозини бир палласига гуруч иккинчи палласига эса буғдой солиб алмаштирган.(2) Улар энди фақат ўз эҳтиёжларини қондириш учунгина эмас, балки ўз маҳсулотларини айирбошлаш, яъни сотиш учун ҳам етиштира бошлаганлар. Бошқача қилиб айтганда, улар «натурал хўжалик» юритишдан товар ишлаб чиқаришга ўта бошлаганлар.
Инсон, ёлғизликда яшаса ва ишлаб юрса пулга эхтиёж сезмайди. Кимсасиз оролда чўкаётган кемадан нарсаларини ва айниқса пулларни қутқариб қолган Робинзон Крузо кўпам шодланмаган эди. Ва хақиқатданҳам товар айрибошлашланмаса пулга эхтиёж сезилмайди.
Доимий айрибошлаш учун уч хил шароит бўлиши шарт - мехнат тақсимоти, хусусий мулк ва таққослама бахо, имконият ва ўзаро ўлчов бирлиги.
Агар кишилар ўз эҳтиёжлари учун зарур бўлган барча маҳсулотларни ўзлари етиштирсалар, яъни ҳеч нарса сотиб олмасалар ва сотмасалар, бундай хўжалик юритиш натурал хўжалик юритиш дейилади. Ва нихоят, инсонлар ўзларининг мехнат махсулларини товарни товарга ўзаро айрибошлайдилар яний бартерни содир этадилар.??? “Пулнома”210 бет
Бартер бу товарларни товарларга пул воситасисиз айрибошлашни амалга оширилишидир (Т-Т).
Бироқ ахолининг ўсиб бориши, иқтисосликнинг тобора чуқурлашиши бартер айрибошлаш маконининг кегайиши жуда кўп вақт ва мехнат харажатини келтириб чиқаради. Бундай шароитда самарасиз бўлган бартер пулни пайдо қилади.
Сотиш учун ишлаб чиқарилган маҳсулот товар дейилади. Товар кишиларнинг у ёки бу эҳтиёжларини қондиради. Ҳар қандай товар меҳнат сарфи натижасида яратилади. Товарга сарфланган меҳнат товарнинг қиймати дейилади. Товарни яратишда қанчалик кўп меҳнат сарфланса, унинг қиймати шунча юқори ва аксинча, товарга қанчалик кам меҳнат сарфланса, унинг қиймати шунча паст бўлади. Шундай қилиб, пулнинг пайдо бўлишига асосий сабаб бўлиб, товар ишлаб чиқариш ва айирбошлаш ҳисобланади.



    1. Download 33.2 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling