И. А. Каримов пулнинг моҳияти ва зарурати асосий тушунчалар


Бозор иқтисодиёти шароитида пул- товар муносабатларининг ўрни ва ривожланиши


Download 33.2 Kb.
bet4/4
Sana02.11.2023
Hajmi33.2 Kb.
#1739768
1   2   3   4
Bog'liq
1-мавзу

Бозор иқтисодиёти шароитида пул- товар муносабатларининг ўрни ва ривожланиши



Айтишадику, бозорда гап эмас, пул керак деб...
Герод (эрамиздан Ш аср олдин)
Пул бозор иқтисодиётининг энг муҳим омилларидан бири бўлиб, иқтисодиётнинг «қони» дир. Иқтисодиёт пул билан тирик. Пул бўлмаган жойда бозор иқтисоди бўлиши мумкин эмас. Бозор иқтисодиётида товарлар ва хизматларни ишлаб чиқаришдан тортиб, то истеъмолчига етказиб беришгача пул воситасида амалга оширилади.
Ишлаб чиқариш ресурслари, яъни хом-ашёлар, жихозлар ва машиналар ҳамда ишчи кучи бозорда пулга сотиб олинади. Ишлаб чиқариш натижасида яратилган товарлар яна пулга сотилади. Пул кўринишида олинган даромад тақсимланади ва қайта тақсимланади. Масалан, нон ишлаб чиқарувчи корхона фаолиятини кўриб чиқамиз.

Пул бозор иқтисодиётининг «тили» дир. Ҳар бир иқтисодий ахборот, товарлар ва хизматлар баҳоси, тўловлар, даромад-у харажатлар, молиявий талаблар ва мажбуриятлар, иқтисодий алоқалар фақат пулда ифодаланади.


Ҳар бир корхона, ташкилот, муассаса, тадбиркорлар, алоҳида - алоҳида фуқаролар фаолияти натижаси ҳам пул билан ҳисобланади.
Бозор иқтисодиёти шароитида пул муомаласини ташкил этиш, пул айрибошлаш, уларни сақлаш, тақсимлаш, бўш пулни қарзга бериш, пул воситасида молиявий ҳисоб-китобларни амалга ошириш каби иқтисодий муносабатлар янада кучайиб, мураккаблашиб боради.
Download 33.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling