И. Асқаров, М. Ашуралиева
ТИРИК ОРГАНИЗМНИНГ ЭЛЕМЕНТАР ТАРКИБИ
Download 1.58 Mb.
|
Инсон организмида кимёвий элементлар
ТИРИК ОРГАНИЗМНИНГ ЭЛЕМЕНТАР ТАРКИБИЎсимликлардан тайёрланган овқат таркибида ҳайвонот маҳсулотларидан тайёрланган овқатдагига қараганда мик- роэлементлар миқдори анча кўп бўлади. Бу овқатни одатда- гидан кўра бошқачароқ нуқтаи назардан баҳолашга, калори- ялилиги, витаминларга бойлиги ва бошқаларинигина эмас, балки таркибида микроэлементлар бор-йўқлигини ҳам эъ- тиборга олган ҳолда баҳолашга имкон беради, чунки одам ҳаётини микроэлементларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Одам организмидаги барча элементларни 3 та гуруҳга ажратиш мумкин: Макробиоген элементлар: O,C,H,N,Ca,P. 6 Олигобиоген элементлар: K,S,Na,Cl,Mg,Fe. Микробиоген элементлар: Mn,Co,Cu,Mo,Zn,F,Br,J ва бошқалар. Тирик моддалар таркибида даврий системанинг 92 та элементи топилган. Улардан ўн бешта элемент (кислород, кремний, алюминий, темир, кальций, натрий, калий, маг- ний, водород, титан, хлор, фосфор, углерод, олтингугурт, азот) ер пўстлоғи (литосфера) массасининг 99,68% ини ташкил этади. Ўнта элемент (углерод, кислород, водород, азот, олтингугурт, фосфор, кальций, магний, калий, нат- рий) тирик материя таркибида кўп бўлади ва тирик суб- стратнинг 99,9% га яқинини ташкил этади. Шундай қилиб, микроэлементлар ва ультрамикроэлементлар дейиладиган қолган кимёвий элементлар ҳиссасига 0,1% га яқини тўғри келади. Ўсимликларда, ҳайвон ва одам тўқималарида, шу- нингдек, тупроқда ва сувда 0,001 дан 0,00001% гача миқдорда бўладиган элементлар (рух, марганец, бор, йод ва б.) шартли равишда микроэлементлар қаторига киритилади. Кўрсатилган объектларда янада кам миқдорда бўладиган элементлар ультрамикроэлементлар дейилади (симоб, уран, радий, торий ва б.). Микроэлементлар билан ультрамикроэ- лементлар орасига кескин чегара қўйиб бўлмайди, чунки турли хил ўсимлик ва ҳайвон организмларида уларнинг миқдори кескин ўзгариб туриши мумкин. Масалан, бор эле- ментини ўсимликлардаги миқдорига (10~4%) кўра микро- элементларга, ҳайвон организмидаги миқдорига (10~6%) кўра эса ультрамикроэлементларга киритиш мумкин. Тек- ширилаётган объектларда жуда оз миқдорда (10~3% дан кам) бўладиган элементлар, одатда, микроэлементлар деб ҳисобланади. Сут эмизувчилар сутида қуйидаги 23 та элемент бўлиши мумкин: литий, рубидий, мис, кумуш, барий, стронций, рух, бор, алюминий, кремний, қалай, қўрғошин, титан, мишьяк, ванадий, хром, молибден, йод, фтор, марганец, темир, ко- бальт, никель. Сут эмизувчилар қони таркибига 24 та микроэлемент киради: литий, рубидий, мис, кумуш, стронций, рух, кад- 7 мий, бор, алюминий, галлий, кремний, германий, қалай, қўрғошин, титан, мишьяк, ванадий, хром, фтор, бром, йод, марганец, кобальт, никель. Одамнинг бош мияси таркибида 18 та микроэлемент топилган: мис, кумуш, стронций, барий, рух, кадмий, алю- миний, кремний, қалай, қўрғошин, титан, ванадий, хром, молибден, марганец, бром, никель, кобальт. Одамнинг қонида 24 та элемент, сут эмизувчилар сутида эса 23 та элемент борлиги аниқланган. Ҳужайрани улкан кимёвий заводга ўхшатиш мумкин, чунки унда ниҳоятда хилма-хил кимёвий жараёнлар содир бўлади. Бу жараёнларни тартиб билан амалга оширишда микроэлементларнинг аҳамияти жуда катта. Масалан, одам ва ҳайвонда марганецнинг етишмаслиги туфайли бўйнинг ўсиши, жинсий етилишнинг сусайиши, таянч-ҳаракат ти- зими (скелет)нинг шаклланиши бузилиши кузатилади. Ҳужайраларда содир бўладиган биокимёвий реакцияларда иштирок этувчи биокатализатор(фермент)лар таркибида Zn, Mo каби бир қатор микроэлементлар мавжуд. Инсонлар ўзлари учун зарур микроэлементларни ўсим- ликлардан ва озуқа сифатида ишлатиладиган ҳайвон маҳсулотларидан оладилар. Масалан, сут таркибида 23 та, буғдой, арпа ва турли сабзавотлар таркибида 10 дан ортиқ микроэлементлар борлиги маълум. 100 гр картошка тугунагида 30 mg Fe, 16,5 mg Cu, 13 mg B-Бор борлиги фанга маълум. Картошка тугунагида жуда оз миқдорда As, J, Ni ва Co борлиги аниқланган. Демак, инсон организмида борлиқда мавжуд бўлган 118 та элементдан 92 таси мавжудлигини билган ҳолда қуйидаги хулосага кела- миз... Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling