И. Асқаров, М. Ашуралиева


Download 1.58 Mb.
bet1/22
Sana31.01.2024
Hajmi1.58 Mb.
#1832716
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Инсон организмида кимёвий элементлар

И. АСҚАРОВ, М. АШУРАЛИЕВА


КИМЁВИЙ ЭЛЕМЕНТЛАР ИНСОН ОРГАНИЗМИДА

TОШКЕНТ – 2012


«TAFAKKUR» НАШРИЁТИ

УДК: 577.1
КБК: 24.1я7
А-86

Т ақриз чилар :


А.Х. Абдураҳмонов тиббиёт фанлари номзоди, доцент,
Ш.М. Қирғизов кимё фанлари номзоди, доцент,
Ю.Т. Исаев кимё фанлари номзоди,
Ё. ШахобиддиноваАндижон тиббиёт коллежининг олий тоифали ички касалликлар фани ўқитувчиси



А-86
Асқаров, И.Р.


Кимёвий элементлар инсон организмида: ўқув қўлланма/ И.Р. Асқаров, М.К. Ашуралиевa. –Тошкент: Tafakkur, 2012. – 64 б.

  1. Ашуралиева, М.К. ISBN 978-9943-24-087-2

УДК: 577.1
КБК: 24.1я7


Илмий-оммабоп нашр


И.Р. АСҚАРОВ, М.Қ. АШУРАЛИЕВА
КИМЁВИЙ ЭЛЕМЕНТЛАР ИНСОН ОРГАНИЗМИДА
Муҳаррир Б. Акромов
Бадиий муҳаррир Б. Сулаймонов Техник муҳаррир Д. Габдрахманова Саҳифаловчи Б. Гулбоев
Нашриёт лицензияси A1 № 182. 08.12.10.
Теришга 20.03.2012 да берилди. Босишга рухсат 09.04.2012 да берилди.

32
Бичими 84х108 1/ . Офсет қоғози. Офсет босма усулида босилди.
«Times» гарнитураси. Шартли б.т. 3,36+рангли вкл. 0,42.
Нашр-ҳисоб т. 3,1+рангли вкл 0,4. Адади 500 нусха. Буюртма №.


Ушбу китобнинг оригинал макети «TAFAKKUR» нашриёти медиа марказида тайёрланди.
Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чилонзор кўчаси, 1а-уй.



ISBN 978-9943-24-087-2
© «TAFAKKUR», 2012




СЎЗ БОШИ




Инсон... Табиат. Экология. Саломатлик.
Бу сўзлар замирида ҳали биз ўрганиб бўлмаган сир- синоатлар-у жумбоқлар бисёр. Инсон яралибдики, ўз ҳаёти давомидаги барча жараёнлар табиат билан узвий боғлиқлиги барчамизга маълум. Кескин равишда техника- нинг ривожланиши туфайли табиатга бевосита таъсиримиз натижасида экологиянинг бузилиши, бу эса бутун дунёни ташвишга солаётган инсон саломатлигига салбий таъсир этаётгани ҳақида боз-боз гапиряпмиз. Инсон саломатлиги- га экологиянинг таъсири тўғрисида жуда кўп олимларимиз бош қотирмоқдалар. Мазкур рисолада озон қаватининг еми- рилиши барча тирик организмларга таъсир кўрсатаётганига эътиборингизни қаратмоқчимиз.
Инсон организми органлардан, органлар тўқималар- дан, тўқималар ҳужайралардан, ҳужайралар молекула- лардан, молекулалар эса атомлардан тузилган. Атомлар Д.И.Менделеевнинг элементлар даврий системасини эле- ментларини ташкил қилади. Бундан осонгина ҳулоса қи- лишимиз мумкинки, инсон организми табиатда мавжуд бўлган жуда кўп кимёвий элементлар мажмуидан иборат- дир.
Бутун борлиқ 118 та кимёвий элементлардан иборат бўлса, инсон организмида бу элементлардан 92 таси мав- жудлиги аниқланган. Уларнинг инсон организмида мав- жуд бўлиши керак бўлган маълум миқдори бор ва ҳар бири маълум вазифани бажаради. Улар ортиб кетган тақдирда ҳам, камайиб кетганда ҳам организмда маълум даража- да ўзгаришлар пайдо бўлади, натижада у ёки бу касаллик пайдо бўлади. Барчамиз гувоҳи бўлаётганидек, ҳозирги
3
кунда озон қатлами емирилиши ҳисобига организмда мав- жуд бўлган элементлар парчаланиб, турли хил касалликлар келиб чиқмоқда. Бу элементларнинг қайсилари бизнинг жисмимизда кўпроқ бўлиши керак бўлса, уларни макроэле- ментлар, оз миқдорда бўлиши керак бўлса микроэлемент- лар, жуда оз миқдордагиларини эса ультрамикроэлемент- лар деб атаймиз.
Ушбу рисолада макро ва микро элементларнинг ка- майиши ёки ортиб кетиши ҳисобига келиб чиқиши мумкин бўлган касалликлар, бу касалликларнинг олдини олиш учун қайси озиқ моддаларни истеъмол қилишимиз кераклиги ҳақидаги қисқача маълумотлар келтирилган.
Ўз соғлигига беэътибор бўлмаган ҳар бир инсон бу ри- соладан фойдаланиб, саломатликларида ўзгариш сезсалар, биз ўзимизни бениҳоя мамнун ҳис қилган бўлар эдик.
Рисола ҳақидаги ўз фикр-мулоҳазаларини билдирувчи барча китобхонларга олдиндан ташаккур изҳор этамиз.


Муаллифлар




Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling