И. Асқаров, М. Ашуралиева


Download 1.58 Mb.
bet5/22
Sana31.01.2024
Hajmi1.58 Mb.
#1832716
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Инсон организмида кимёвий элементлар

МИНЕРАЛ АЛМАШИНУВИ
Минерал элементлар озиқ қимматига эга ва улар энергия манбаи бўлмасада, организм учун алмаштириб бўлмайди- ган моддаларга киради. Бу элементларнинг аҳамияти шу билан белгиланадики, улар орган ва тўқималарнинг барча ҳужайралари таркибига киради, сув билан бирга
10
осмотик босимни сақлаб туришда иштирок этади ва ор- ганизмдаги ҳужайра ички ва сирти суюқликлари рН нинг доимийлигини, мускулнинг қисқариш жараёнларини, нерв ўтказувчанлигини таъминлайди. Шунингдек, улар кўпгина фермент ва витаминларнинг (витамин В^) структура компо- ненти ҳисобланади, моддалар алмашинувининг хилма-хил реакцияларига киради.
Са, Мg, Р элементлари кўп миқдорда суяклар таркибига киради. Мускуллар, мия, буйракда К миқдори унга нисбатан кўп. Плазмада Na концентрацияси К концентрациясидан тахминан 20 марта ортиқ, ваҳоланки, ҳужайрада К миқдори юқори бўлади.
Минерал элементлар суякларда эримаган ҳолатда бўлиб, уларнинг ўсиқларини ҳосил қилади. Аммо организмда, ма- салан, фосфор ёки кальций етишмовчилигида, худди рахит- да бўлганидек, улар суякдан ювиб чиқарилади.
МИНЕРАЛ МОДДАЛАРГА БЎЛГАН ЭҲТИЁЖ
Организм учун зарур бўлган минерал моддалар фақат овқат билан киради. Шунинг учун уларнинг етишмовчи- лиги ва айниқса айрим минерал моддалар бўлмаслиги бу- тун организмдаги алмашинув жараёнларига салбий таъсир этади.
Минерал элементларнинг ўсимлик маҳсулотларидаги миқдори кўпинча тупроқ таркибига боғлиқ бўлади. Тоғли ҳудудларда одамларнинг тез - тез эндемик бўқоқ билан оғриб туриши, айрим жойларда подагранинг кенг тарқалганлиги аллақачонлар диққатни жалб қилган. Бу ҳодисалар саба- бини ўрганишда шу нарса аниқландики, мазкур жойлар тупроқларида минерал моддалар миқдори одатдагидан бошқачароқ бўлар экан. Тоғли жойлар тупроқларида йод етишмаслиги маълум бўлди. Австралия текисликларида ко- бальт кам, бошқа жойларда эса молибден миқдори ошган. Бундай районлар биогеокимёвий провинциялар деб атала- ди. Касалликлар сабаби айнан ана шундан иборат. Маса- лан, тупроқда молибден кўп бўлиши унинг ўсимликларда
11
тўпланишига, демак ҳайвон, шунингдек, одам танасида ҳам тўпланишига олиб келади. Маълумки, молибден сийдик кислотанинг синтезини катализловчи ксантиноксидаза фер- менти фаолияти учун зарур. Организмда молибден ортиқ бўлганда сийдик кислота синтези ошади, бу эса подагра- нинг пайдо бўлиш сабабларидан бири бўлиши мумкин.
Бундай жойларда организмни минерал элементлар би- лан таъминлашни нормаллаштириш мақсадида рацион улар билан бойитилади.
Рациондаги минерал моддалар нисбати ҳам муҳим аҳамиятга эга. Эҳтиёж, шунингдек, ёшга, организмнинг физиологик ҳолатига, меҳнат фаолиятининг турига ва ка- салланиш характерига қараб ҳам ўзгаради. Буларнинг ҳаммаси минерал моддаларнинг суткалик нормасини ишлаб чиқишда ҳисобга олинади. Одатда, одамнинг минерал мод- даларга бўлган эҳтиёжи бутунлай овқат манбалари ҳисобига қопланади. Фақат ош тузи бундан истисно, унинг суткалик дозаси 15 г гача кўпайган. Бу эса одамларнинг овқатга таъм киритиш учун туз қўшиб овқатланишга ўрганиб қолганлиги билан боғланган.



Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling