И. Асқаров, М. Ашуралиева


Тиббиётда ишлатиладиган, таркибида фосфор сақ- ловчи дори воситалари


Download 1.58 Mb.
bet9/22
Sana31.01.2024
Hajmi1.58 Mb.
#1832716
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   22
Bog'liq
Инсон организмида кимёвий элементлар

Тиббиётда ишлатиладиган, таркибида фосфор сақ- ловчи дори воситалари:


Фосфотиамин (Fhosphothiaminum),
Фенозепам (Phenozepanum),
Кальций глицерофосфат (Calcii glicerophosphas),
Церебро-лецитин (Cerebro-lecithinum),
Фитин (Fitinum) ва бошқалар.


МАГНИЙ Mg
Балоғат ёшидан ўтган одамда 25 г га яқин магний бўлиб, унинг анчагина қисми суякларда фосфатлар ва би- карбонатлар кўринишида жамланади. Суяклар магнийнинг депоси бўлса керак. Зарур ҳолда магний бу ердан бошқа тўқималарга тарқалади. Магнийнинг ҳужайрадаги концен- трацияси (10 мМ-л) қон плазмасидаги шу кўрсаткичдан
23
(0,6-1 мМ-л) 10 баравар юқоридир. Ҳужайрадаги магний- нинг асосий қисми митохондрияларда жойлашади.
Магнийнинг физиологик роли шу билан белгиланади- ки, у углевод – фосфор ва энергия алмашинувида бир қанча муҳим ферментларнинг, бошқа ферментатив жараёнларнинг қўшимча омили ҳисобланади. Магний 300 дан ортиқ фермен- татив реакцияларда қўшимча омил сифатида иштирок этади. Бундан ташқари, магний оқсил биосинтезида, ДНК ва РНК иштирокидаги генетик ахборотни узатишда, гормонал сигналларни ҳужайрага узатишда воситачи бўлиб хизмат қиладиган циклик АМФни таркиб топтиришда муҳим роль
ўйнайди, глюкоза метобализмида иштирок этади.
Магний нерв системасининг таъсирчанлик даражасини пасайтиради, юрак мушаклари фаолиятини ва уни қон би- лан таъминлашни нормаллаштиради. Магний антиспастик ва томирларни кенгайтирувчи таъсирга эга, у ичаклар ва ўт ажралишининг моторикасини рағбатлантиради, организм- дан холестерин чиқиб кетишига кўмаклашади, қон ивиши даражасини ва сийдик йўлларида тош тўпланиш хавфини камайтиради.
Магний ингичка ичакда ўт кислоталар билан комплекс- лар кўринишида сўрилади. Организмдан асосан ахлатга қўшилиб чиқиб кетади.
Балоғат ёшидан ўтган одамнинг магнийга бўлган сут- калик эҳтиёжи 400 мг ни ташкил этади, ҳомиладорлик ва лактация даврида у 450 мг гача ошади. Бир ёшга тўлмаган болаларда магнийга бўлган суткалик эҳтиёж 55–70 мг ни, 1–3 яшар болаларда 150 мг ни, 4–6 яшар болаларда 55–70 мг ни, 7–10 яшар болаларда 250 мг ни, 11–17 яшар болаларда 300 мг ни ташкил этади.
Магний танқислигининг асосий аломатлари апатия, депрессия, мушаклар заифлиги, тиришиш ҳолатларига мойиллик ҳисобланади. Бунда қон плазмасида ва мушак ҳужайраларида магний концентрацияси 1,5–2 баробар ка- маяди. Магний миқдори организмда ортиб кетганда одам сезгирликни йўқота бошлайди.
24
Болаларда ҳаётнинг даслабки йилларида магний танқислиги Д витамини билан даволашга чидамли ра- хит сабабларидан бири бўлиши мумкин. Бу ҳолда Д ви- тамини магний тузлари билан комплексда тайинланади. Ўсимликлардан бўлган маҳсулотлар магнийга айниқса бойдир. Улар магнийнинг 2/3 қисми организмга озиқ би- лан бирга тушишини таъминлайди. Магнийнинг маълум қисми ичимлик суви билан истеъмол қилинади.

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling