И. Асқаров, М. Ашуралиева


Тиббиётда ишлатиладиган, таркибида рух сақловчи дори воситалари


Download 1.58 Mb.
bet12/22
Sana31.01.2024
Hajmi1.58 Mb.
#1832716
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   22
Bog'liq
Инсон организмида кимёвий элементлар

Тиббиётда ишлатиладиган, таркибида рух сақловчи дори воситалари:


Рух оксиди (Zinci oxudum),
Болалар упаси (присипка) (Aspersio puerilis),
Нео-Анузол свечалари (шамча) ва бошқалар.
Рухнинг озиқ моддалардаги миқдори
(100 г - мг ҳисобида)




Озиқ модда

Рух



Озиқ модда

Рух

1

Хамиртуруш

9,97

10

Тухум

1,10

2

Седана уруғи

7-75

11

Қовурилган картошка

1,06

3

Ошқовоқ уруғи

17,44

12

Қайнатилган нўхат

1,00

4

Қайнатилган товуқ юраги

7,30

13

Консерваланган ласос

0,92

5

Қайнатилган мол гўшти

7,06

14

Қайнатилган девзира гуруч

0,74

6

Ер ёнғоқ

6,68

15

Қайнатилган қўзиқорин

0,87

35

7

Какао кукуни

6,37

16

Буғдой унидан тайёрланган бўтқа

0,57

8

Кунгабоқар уруғи

5,29

17

Кедр ёнғоғи

4,28

9

Қайнатилган мол тили




18

Курки товуқ оёқчалари

4,13



МАРГАНЕЦ Mn
Марганец энг актив микроэлементлардан бири бўлиб, деярли барча ўсимлик ва ҳайвон, жумладан, одамлар орга- низмида учрайди. У организмда қон ҳосил бўлиш жараёни- ни яхшилайди.
Балоғат ёшидан ўтган одамнинг организмида 12–20 мг марганец мавжуд. Ушбу микроэлемент даражаси бош мия, жигар, буйраклар, ошқозон ости безида айниқса юқоридир.
Марганец терининг соғломлигини таъминлашда, суяк- нинг ҳосил бўлишида, глюкоза ва липопротеинларнинг ме- таболизмида қатнашувчи муҳим элементлардан бири бўлиб ҳисобланади. Углеводлар ва холестерин метаболизмида ферментларни фаоллаштиради.
Марганец танқислиги билан қизил люпус касаллиги ўртасида муайян боғланиш мавжудлиги тахмин қилинади. Рационга марганецнинг қўшилиши шундай беморлар ҳолатини яхшилайди. Қандли диабетга чалинган беморлар қони ва тўқималарида марганец концентрацияси камайгани аниқланган.
Оғир жисмоний меҳнат билан шуғулланувчи инсонлар- да марганецга бўлган талаб ортиб боради. Аччиқ чой ичиш билан биз организмга 1,3 мг марганецни киритамиз.
Организмда марганецнинг ортиб кетиши марказий нерв системаси фаоллигининг ёмонлашишига олиб келади.
Кунига 3–5 мг марганец талаб қилинади.
Марганецнинг манбалари: жигар, ёнғоқ, дуккаклилар, нўхат, кўк ва қора чой, кофе, тегирмон унидан тайёрланган нон.
36
ХРОМ Сr
Балоғат ёшидан ўтган одам организмида 6–12 мг хром мавжуд бўлиб, унинг анчагина қисми терида, шунингдек, суяклар ва мушакларда жамланган.
Табиатда хром ноорганик тузлар, шунингдек органик лигандлар билан комплекс бирикма кўринишида мавжуд бўлади. Ушбу бирикма хромнинг актив шакли бўлиб, қонда глюкоза даражаси ва унинг ўзлаштирилишига сезиларли да- ражада таъсир кўрсатади. Хромнинг биологик роли у угле- вод ва липид алмашинувини тартибга солишда иштирок этиши билан боғлиқ.
Организмга микроэлементнинг киритилиши оқсил- энергия танқислиги қайд этилган болаларда, толерантлик даражаси пасайган ўрта ёшли одамларда ва қарияларда то- лерантликни тиклайди.
Озиқ-овқат маҳсулотларида хром концентрацияси анча кам. Шу сабабли мувозанатга солинмаган бир хил овқатланишда хромнинг нисбий танқислиги юзага келиши мумкин. Танқисликнинг ривожланиш хавфи ҳомиладор ва эмизувчи аёлларда айниқса каттадир. Ҳомиладорликнинг охирги босқичларида ҳомила хромни жуда кучли аккумуля- ция қилади. Микроэлементнинг кўп миқдори лактация дав- рида сутга қўшилиб чиқиб кетади. Шунинг учун бу давр- ларда хромни одатдаги миқдорда истеъмол қилиш етарли бўлмаслиги нисбий танқисликнинг ривожланишига имко- ният яратиши мумкин.
Хромнинг нисбий танқислиги баъзан енгил ҳазм бў- ладиган углеводлар организмга ҳаддан ташқари кўп ту- шиши, шунингдек хром кўп миқдорда сийдикда қўшилиб чиқиб кетишига сабаб бўладиган инсулиннинг киритилиши билан боғлиқ бўлади. Қандли диабетга чалинган беморлар- нинг сочлари ва жигарида бу микроэлементнинг камайиши улар хром билан етарли даражада таъминланмаганлигини кўрсатади.
Одамнинг хромга бўлган физиологик эҳтиёжлари ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд эмас. Хромнинг кимёвий
37
шаклига қараб, одам бир суткада озиқ билан бирга мазкур микроэлементни 50–200 мкм миқдорида истеъмол қилиши лозимлиги тахмин қилинади.
Хромнинг ўзлаштирилишида жиддий индивидуал фарқлар мавжудлиги аниқланди. Хромнинг сочдаги миқдори (нормада 150–500 лосг-кг) ва сийдикка қўшилиб чиқиб ке- тиш даражаси (нормада 1 суткада 5–10 мкг) организмнинг мазкур элемент билан таъминланганлиги кўрсаткичлари бўлиб хизмат қилади.
Хром озиқ-овқат маҳсулотларида жуда кўп бирикмалар таркибида учрайди. Бу бирикмалар ўз барқарорлиги, ичак- ларда адсорбцияланиши ва организмдаги физиологик фа- оллигига кўра ҳар хилдир. Хромнинг рационлардаги уму- мий миқдори биологик мавжудлик даражасига мос эмас. Бу элемент етишмаганда қандли диабет касаллигини келтириб чиқаради.
Пиво хамиртуруши ҳужайраларида мавжуд бўлган хром энг катта физиологик фаоллик кўрсатади. Мол жигари, парранда гўшти, нон, қуритилган қўзиқорин, дуккаклилар, перловка ёрмаси, жайдари ва паст навли буғдой уни, пиво хромнинг яхши манбалари ҳисобланади.

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling