И. Асқаров, М. Ашуралиева


Download 1.58 Mb.
bet15/22
Sana31.01.2024
Hajmi1.58 Mb.
#1832716
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   22
Bog'liq
Инсон организмида кимёвий элементлар

КУМУШ Ag
Кумуш муҳим бактериоцид, антисептик яллиғланишга қарши боғловчи таъсир кўрсатади. Кумуш табиий бакте- риоцид металл. У бактерияларнинг 650 турига қарши сама- рали таъсир кўрсатади. Антибиотиклардан фарқли ўлароқ кумушга нисбатан бактериялар мослаша олмайди. Кумуш жуда кўп бактериялар ва ҳатто вирусларга қарши антибио- тик таъсир кўрсатади. Кумуш инфектантларининг энергия алмашинувини назорат қилувчи ферментлар таъсирини тўхтатади, деган тахминлар ҳам мавжуд.
Колларгол, проторгол каби дори воситалари антибакте- риал, буруштирувчи ва куйдирувчи хусусиятга эга.

Тиббиётда ишлатиладиган, таркибида кумуш сақ- ловчи дори воситалари:


Кумуш нитрат (Argenti nitras), Колларгол (Collargolum), Ляпис қалами (Stillius Lapidis).
ОЛТИН Au
Олтин кумушнинг бактериоцид таъсирини кучайти- ради. Дори воситалари сифатида ишлатиладиган органик ҳосилалардан фарқли ўлароқ металл олтин заҳарли эмас.
42
Олтин организмда иммун жараёнларининг нормаллашу- вида иштирок этиши ҳам мумкин.

Тиббиётда ишлатиладиган, таркибида олтин сақлов- чи дори воситалари:


Кризанол (Crusanolum) ва бошқалар.


АЗОТ N
Азот одам организми массасининг 3% га яқин ҳиссасига тўғри келади. Табиатда азот эркин ҳолда ва бирикмалар ҳолида учрайди.
Тирик организмларнинг асосини ҳосил қилувчи вита- минлар, аминокислоталар ва нитробирикмалар барчаси- нинг таркибида азот учрайди.
Тирик организмнинг энг муҳим таркибий қисми бўлган оқсилда ўртача 16% азот бўлади. Соф азот инертлиги сабаб- ли тиббиётда ўпка сили касаллигини пневмоторакс билан даволашда инерт газ сифатида ишлатилади.
Газсимон азотдан беқарор воситаларнинг инъекцион эритмаларини ишлаб чиқаришда ампулаларни тўлдириш учун фойдаланилади. Температураси ниҳоятда паст, ҳатто 196 градусдан ҳам паст бўлган суюқ азотдан косметик хи- рургияда сўгалларни қаттиқ музлатиш йўли билан емириш- да фойдаланилади.
Аммиакнинг эритмаларидан тиббиётда анча кенг кўламда фойдаланилади. Унинг суюлтирилган эритмаси қадимдан новшадил спирти дейилиб, ҳушидан кетганда ва алкоголдан маст бўлганда ҳидлатилади: бунда юрак фао- лияти ва нафас марказининг рефлекторли қўзғалиши содир бўлади.
Алкоголдан оғир заҳарланишда аммиакнинг кучсиз эритмасини (ярим стакан сувга 3 томчи) ичириш ҳам амалда қўлланилади. Бу эритма балғам кўчириш хусусиятига ҳам эга (новшадил – анис томчилари).
Тирик организмнинг асосини ташкил қилувчи барча ви- таминлар, оксиллар, аминокислоталардан ташқари азот ту- тувчи воситалар тиббиётда жуда кенг фойдаланилади.
43
Улардан баъзилари қуйидагилардир: Фурацилин (Furacilinum),
Витамин А (Retinolum),
Витамин В1 (Т hiamini bromidum), Фенобарбитал (Phenobarbitalum), Кокарбоксилаза (Cocarboxulasum), Никотин кислотаси (Acidium nicotinicum),
Витамин Д2 Эргокальциферрол (Ergocalcibinicum).



Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling