И. Асқаров, М. Ашуралиева
Download 1.58 Mb.
|
Инсон организмида кимёвий элементлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тиббиётда ишлатиладиган, таркибида кобальт сақ- ловчи дори воситалари
- Тиббиётда ишлатиладиган, таркибида литий сақ- ловчи дори воситалари
- Тиббиётда ишлатиладиган, таркибида натрий сақ- ловчи дори воситалари
- Тиббиётда ишлатиладиган, таркибида углерод сақ- ловчи дори воситалари
- Тиббиётда ишлатиладиган, таркибида қўрғошин сақловчи дори воситалари
- Тиббиётда ишлатиладиган, таркибида мишьяк сақ- ловчи дори воситалари
Калийнинг озиқ моддалардаги миқдори
(100 г - мг ҳисобида)
45 КОБАЛЬТ – Сo Кобальт ҳаёт учун энг муҳим элементлар қаторига кира- ди. В12 массасининг 4,5% кобальт ҳисобига тўғри келади. Бу элементсиз камқонликни даволашда фойдаланувчи В12 витамини ҳосил бўлмайди. Шунинг учун ушбу элемент биз- ни камқонликдан асрайди. Кобальт қизил қон таначалари эритроцитларнинг ҳосил бўлишида иштирок этади. Улар- нинг ортиқчаси эса заҳарлидир. Тиббиётда ишлатиладиган, таркибида кобальт сақ- ловчи дори воситалари:Витамин В12 Цианокобаламин (Cuanocobalaminum), Коамид (Сoamid) ва бошқалар. Кобальтнинг озиқ моддалардаги миқдори (100 г - мг ҳисобида)
КРЕМНИЙ – Si Кремний ер юзида кислороддан кейинги ўринда ту- рувчи энг кўп тарқалган элемент ҳисобланади. Кремний 46 барча ўсимликлар таркибида бўлади. Кремний денгиз ҳайвонларида, чучук сувда яшовчи балиқларда, қушларда, сут эмизувчиларда, тухумда учрайди. Инсон организмида 0,001% гача кремний учрайди. Қон таркибида SiO2 ҳолида 1 литрида 5,9 мг дан 10,6 мг гача учрайди. Суткалик эҳтиёж аниқланмаган. У инсон организмининг ҳамма тўқима ва аъзоларида топилган. Кремний терининг таранглигини сақлашда катта аҳа- миятга эга. Унинг етишмовчилигида инфекцион касаллик- ларда лейкоцитлар фаолияти сусаяди, яраларнинг бити- ши қийинлашади, иштаҳа йўқолади, тери ўз тиниқлигини йўқотади. Тўқималарнинг эластиклиги ва таранглиги сусая- ди. Тўқималарнинг ўтказувчанлиги кучайиши натижасида геморрагик касалликлар келиб чиқиши мумкин. ЛИТИЙ – Li Литий асаб системасини мустаҳкамлайди. Литий би- рикмалари ёрдамида сурункали ичкиликбозликдан азоб че- каётганларни даволаш мумкин. Инсон организмида литий етишмаса паришонхотирлик юзага келиб, хотира пасаяди. Тиббиётда ишлатиладиган, таркибида литий сақ- ловчи дори воситалари:Литий карбонат (Lithii carbonas) ва бошқалар. НАТРИЙ – Na Натрий ҳаёт учун зарур элемент бўлиб, инсон ва ҳайвон организмидаги минерал алмашинувида иштирок этади. У қон эритроцитлари, қизил қон таначалари, зардоб ва меъда шираси таркибида бўлиб, сув -туз алмашинувида ва кис- лота- ишқор мувозанатини сақлаб туришда муҳим роль ўйнайди. Натрий қон босимининг бир меъёрда бўлишини, қоннинг буферлигини белгиланган даражада бўлишини таъминлайди. Жигар ишини, нерв системасини, овқат ҳазм қилувчи ферментларни бошқаришда қатнашади. Суяк тўқимасида 30% гача натрий йиғилади. 47
Натрий денгиз карамида, сабзи, қизилча, момақаймоқ, сельдерейларда кўпроқ учрайди. Тиббиётда ишлатиладиган, таркибида натрий сақ- ловчи дори воситалари:Натрий хлориди (Natrium chloridum) ва бошқалар. УГЛЕРОД – С Углерод ҳаёт учун муҳим элемент ҳисобланади. У ти- рик организмлар таркибидаги барча органик бирикмаларда, жумладан углеводлар, оқсиллар, аминокислоталар, фер- ментлар ва витаминлар таркибида мавжуд бўлиб, тириклик- нинг асосини ташкил қилувчи элементлар қаторига киради. Тиббиётда ҳайвонот кўмиридан (Carbo animalis), писта- кўмирдан (Carbo ligni pulvoratum) ва активланган писта- кўмирдан (Carbo aktivatus) ўсимлик ва ҳайвон заҳарлари би- лан заҳарланганда зиддизаҳар сифатида, шунингдек, турли хил меъда-ичак касалликларида фойдаланилади. Йирингли ва қўланса ҳидли яралар, куйиш ва бошқа касалларни даволашда ярага сепиш учун упа сифатида ҳам ишлатилади. Углероднинг кислородли бирикмаси карбонат ангидри- ди озиқ-овқат саноатида минерал, мева сувларини ва одат- даги “газли сув”ни газга тўйинтириш, шунингдек, “қуруқ муз” тайёрлаш учун ишлатилади. Тиббиётда карбонат ангидриди кислород ёки ҳаво би- лан 5% ли аралашмаси ҳолида нафас марказини қўзғатувчи карбоген дейиладиган восита сифатида ишлатилади. Кар- боген нафас олиш кескин камайган ҳолларда, масалан, чўккан кишиларга ёрдам беришда, морфин, углерод моно- оксид, хлороформ, спирт ва нафас марказини сиқадиган бошқа моддалар билан заҳарланганда ишлатилади. Юқорида айтиб ўтганимиздек, барча органик бирикма- лар таркибида албатта углерод бўлади. 48 Тиббиётда ишлатиладиган, таркибида углерод сақ- ловчи дори воситалари:Углерод тутувчи бирикмалардан : Ибупрофен (Ibuprofenum), Индометацин (Indometacinum), Дибазол (Dibazolum) ва бошқалар. ҚЎРҒОШИН – Rb Қўрғошин оғриқ қолдирадиган ва тинчлантирадиган до- рилар қаторига киради. Қўрғошин бирикмаси лат еган жой- ларга ҳўлланган докада қўйилади. Терининг айрим касал- ликларида қўрғошинли пластир буюрилади. Унинг тарки- бидаги қўрғошин 4-оксиди антисептик вазифани бажаради. Тиббиётда ишлатиладиган, таркибида қўрғошин сақловчи дори воситалари:Қўрғошинли пластир (EmplastrumPlumbi simplex). СТРОНЦИЙ – Sr Стронций организмда айниқса суяк тўқималари ва қон яратиш органи кўмикда йиғилиши мумкин. Бу жуда оғир касаллик лейкемияни келтириб чиқариши мумкин. Строн- ций нур билан даволаш асбобларида, дефетоскопларда, полимер парда ва газламалардаги статик электр токини йўқотиш учун ишлатиладиган воситаларда қўлланилади. МИШЬЯК – Аs Мишьяк заҳарли модда, лекин тоза мишьяк заҳарли эмас. Айрим дори воситалари таркибига мишьякнинг анор- ганик ва органик бирикмалари киради. Тиббиётда ишлатиладиган, таркибида мишьяк сақ- ловчи дори воситалари:Натрий арсенат (Natriii arsenas ), Калий арсенит эритмаси (Likuor kalii arsenitus), Мишьяк ангидриди (Acidium arsenicosum anhudricum). 49 МОЛИБДЕН – Mo Молибден ҳаёт учун муҳим бўлган микроэлементлар қаторидан жой олган. У организмда кимёвий жараёнларни фаоллаштирувчи ферментлар қаторига киради. Ҳаёт учун муҳим бўлган жараёнларни бошқариш учун организмга оз миқдордагина молибден керак бўлади. Мо- либден асаб системаси ва миянинг ишини фаоллаштирувчи олтингугурт тутувчи аминокислоталарнинг модда алмаши- нувини бошқаради. Углевод ва ёғларнинг метаболизмида иштирок этади. Молибденнинг суткалик нормаси 75–250 мг. Унинг манбалари – яшил баргли сабзавотлар, донлар, нўхат, че- чевица, дуккаклилар. У етишмагандаги касалликлар кам ўрганилган. Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling