И. Асқаров, М. Ашуралиева


Download 1.58 Mb.
bet2/22
Sana31.01.2024
Hajmi1.58 Mb.
#1832716
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Инсон организмида кимёвий элементлар

КИРИШ


Бугунги кунда озон қатламининг емирилиши, унда туй- нук ҳосил бўлиши табиат муҳофазаси ва инсон саломатли- гига тобора жиддий хавф солаётган глобал экологик муам- молардан бири ҳисобланади.


Маълумотларга кўра, она заминни қуёшнинг ультра- бинафша нурлари таъсиридан асровчи озоннинг табиатда- ги миқдори атмосферанинг юқори қатламларида 3 млрд. тоннани ташкил қилади. Бу эса умумий атмосфера ҳавоси ҳажмининг миллиондан уч фоизи демакдир.
Президентимиз И.Каримовнинг “Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартла- ри ва тараққиёт кафолатлари” асарида таъкидланганидек, “Халқаро ҳамжамият инсонинг нафақат яшаш ҳуқуқи, балки тўлақонли ва соғлом турмуш кечириши учун зарур мўътадил атроф-муҳит шароитларига ҳам бўлган ҳуқуқларининг муқаддас ва дахлсизлигини аллақачонлар эътироф этган.
Экологик хавфсизлик кишилик жамиятининг бугуни ва эртаси учун долзарблиги, жуда зарурлиги боис энг муҳим муаммолар жумласига киради”.
Дарҳақиқат, экологик муаммолар умуминсониятга тегишлилиги нуқтаи назаридан ҳам кўпроқ эътибор та- лаб этади. Шу ўринда таъкидлаш керакки, учинчи минг йилликнинг бошланиши муҳим икки тамойил билан ха- рактерланади. Биринчидан, ҳозирги тамаддун глобал экологик муаммолар (иқлим ўзгариши, озон қатламининг емирилиши, ичимлик сувининг танқислиги, био хилма- хилликнинг қисқариши, чиқиндиларни зарарсизлантириш ва бошқалар) билан тўқнаш келди. Иккинчидан, дунё кес- кин суръатларда ўзгариб бормоқда, яъни кечаги мезонлар
5
билан эртанги истиқболни белгилаш у ёқда турсин, ҳатто бугунги ҳодисаларни ҳам баҳолаш мумкин эмас.
Озон қатламининг емирилиши айни пайтда ер юзида иқлимнинг кескин ўзгариши, ўсимлик ва ҳайвонот олами- нинг заҳарланиши, аҳоли ўртасида турли хил касалликлар- нинг авж олиши каби жиддий муаммоларни юзага келтираё- тир.
1987 йил 16 сентябрда озон қатламини емирувчи модда- лар бўйича халқаро Монреаль протоколи ишлаб чиқилган бўлиб, бугун дунёнинг 200 га яқин мамлакатида халқаро ҳужжатнинг ижроси таъминланмоқда. Ўзбекистон ҳам ушбу протоколни 1993 йилда ратификация қилган бўлиб, айни пайтда мазкур халқаро меъёрий ҳужжат ва миллий дастурлар доирасида озон қатламини ҳимоя қилиш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда.
Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шаклланти- риш, атроф муҳитни муҳофаза килиш, тўғри овқатланиш ва ҳоказоларни эътиборга олган ҳолда, халқимизнинг саломат- лигини сақлаш борасида олиб борилаётган ишларнинг беса- мара кетмаслиги учун ҳар бир инсон ўз жисмининг қандай моддалардан иборат эканлигини билиб бориши фойдадан ҳоли бўлмайди, албатта.

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling