И. Асқаров, М. Ашуралиева


Download 1.58 Mb.
bet6/22
Sana31.01.2024
Hajmi1.58 Mb.
#1832716
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Инсон организмида кимёвий элементлар

КЛИНИКАДА МИНЕРАЛ АЛМАШИНУВИНИ ТЕКШИРИШ
Минерал элементларнинг нормал ҳаёт фаолияти учун аҳамияти жуда ҳам катта. Шунинг учун улар миқдорининг организмда, бинобарин, қонда ва сийдикда ўзгариши орган ва тўқималарнинг зарарланиш даражаси ҳамда характери- ни аниқлаш учун яхши диагностик восита бўлиб хизмат қилади. Масалан, иситма ҳолати, рак касалликлари, буй- рак касалликлари, камқонликлар организмда хлоридлар тўхтаб қолишини келтириб чиқаради. Киши кўп қусганда, сулемадан заҳарланганда уларнинг миқдори пасайиб ке- тади. Калийнинг асосий массаси ҳужайра ичида, масалан, эритроцитларда бўлади, шунинг учун қон зардобида калий миқдорининг кўпайиши эритроцитларнинг кўпроқ парчала- нишидан далолат беради.
12
Шунингдек, бу ҳолат жигарнинг турли хил касалликла- рида (циррозлар), бронхиал астмада, алиментар дистрофия- да, мускул тўқимасининг зарарланишида кузатилади.
Қондаги кальций ва фосфорни аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. Рахитда уларнинг организмдаги миқдори анча камайиб кетади. Қонда кальций миқдорининг камайиши (гипокаль- цемия) буйрак зарарланишида, сариқ касаллигида, талваса тутишида кузатилади. Гиперкальцемия суякка метастазалар берган хавфли ўсмаларда, суяклар синишида, фалажларда, қалқонсимон без олди безларининг функцияси бузилишида кузатилади. Гиперфосфатемия буйрак етишмовчилигининг айрим ҳолларида, ичак тиқилиб қолишида, зўр бериб жис- моний иш қилинганда, тетания ва бошқа ҳолатларда пайдо бўлади.
Чой энг кўп тарқалган атеросклероз касаллигининг олдини олишда фойдали таъсир кўрсатади. Чойнинг юқорида айтилган фойдали хоссалари айниқса кўк чойга тааллуқлидир.
Минерал тузлар одам танасининг барча ҳужайра ва тўқималари таркибида бўлади. Макроэлементлардан нат- рий, хлор, кальций, фосфор, калийлар қон ҳужайраси, айниқса суяклар таркибида кўп миқдорда бўлади. Микроэ- лементлардан рух, марганец, кобальт, мис, алюминий, фтор, йодлар қон ҳужайра ва суяклар таркибида маълум миқдорда бўлади.
Минерал тузлар моддалар алмашинувида, айниқса ҳужайраларнинг қўзғалиш жараёнида муҳим ўрин тута- ди. Натрий ва калий ионлари ҳужайраларда мембрана по- тенциали ҳосил бўлишида муҳим аҳамиятга эга. Натрий хлорид, яъни ош тузи қон таркибида 0,9% ли физиологик эритма ҳолида бўлиб, у қоннинг осмотик босими доимий- лигини таъминлайди. Кальций ва фосфор тузлари суяк таркибида кўп бўлади, улар суякларнинг қаттиқлигини ва мустаҳкамлигини таъминлайди. Бундан ташқари, кальций ионлари нерв ва мускуллар қўзғалувчанлигини мувозанат- лаштириб туради. Организмда кальций камайса нерв ва мускулларнинг қўзғалувчанлиги кучаяди. Бу тана мускул-
13
ларининг тиришишига сабаб бўлади. (Ёш болаларда спаз- мофилия деб аталувчи касалликда шундай бўлади.) Темир моддаси қизил қон таначаларининг таркибига киради. У кислородни бириктириб олиб, ҳужайраларда газлар алма-
шинувида ва: моддаларнинг оксидланиш жараёнида ишти- рок этади.
Йод қалқонсимон без ишлаб чиқарадиган тироксин гор- мони таркибига киради. Агар организмда йод етишмаса, қалқонсимон безнинг иш фаолияти бузилиб, бўқоқ келиб чиқади.
Демак, ҳеч кимга сир эмаски, ҳозирги вақтда турли та- биий таъсирлар натижасида барча инсонлар организмида бир қанча етишмовчиликлар ва унинг оқибатида турли ка- салликлар келиб чиқиши кузатилмоқда. Инсон қачонки ўз организмини яхши билгандагина, ундаги етишмовчилик ва ўзгаришларни сеза олади. Табиийки, бу ўзгаришлар қандай оқибатларга олиб келиши ҳамда улар натижасида қандай ка- салликлар келиб чиқиши, қандай қилиб у касалликларнинг олдини олиш барчамиз учун ҳам қизиқ.
Ушбу рисолада инсон организмида учровчи микро ва макро элементлар, яъни жисмимизда кўп учровчи кимёвий унсурлар (элемент), уларнинг вазифаси, қайси бир унсур етишмай қолганда қандай касаллик келиб чиқиши ва унинг олдини олиш чоралари ҳақида маълумотлар оламиз.


Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling