Мавзу: ОҒиз бўшлиғи шиллиқ Қавати ва лаб қизил ҳошиясининг рак олди касалликлари


Download 49.36 Kb.
Sana23.01.2023
Hajmi49.36 Kb.
#1110899
Bog'liq
derma2 - копия....


Мавзу: ОҒИЗ БЎШЛИҒИ ШИЛЛИҚ ҚАВАТИ ВА ЛАБ ҚИЗИЛ ҲОШИЯСИНИНГ РАК ОЛДИ КАСАЛЛИКЛАРИ
Ракнинг ривож ланиш и жуда кўп босқичли ва узок, ж араённи уз ичига олади. Кўпинча, қатор касалликлар ўзининг тавсифини ўзгартириш и оқибатида рак олди ўзгариш лари келиб чиқади. Рак олди касалликлари ва рак касаллиги уртасидаги ф арқ шуки, биринчи касалликда рак таш хисини қўйиш учун бир ёки бир неча ан и қ кўзга таш ланадиган белгилар кузатилмайди. Бу “етиш майдиган” белгиларнинг юзага келиш ига, патологик ж араённинг узлукли ривожланиш и сабаб бўлади. Рак олди ўзгариш лари ўзининг клиникаси, тавсифи, натижаси ва ҳажми ҳамда тўртта асосий йўналиш и бўйича ривожланади: тез ривож ланиш , ривож ланиш сиз ўсиш , сезиларли ўзгариш - сиз узоқ вақт сак^аниб туриши ва регрессия. Демак, ф ақат биринчи йўналиш тез ривож ланиб (прогресс), рак олди касаллигини ракка олиб келади. Рак олди ж араёнининг тез ривожланиб, ракка айланиш и учун канцероген омил ривож ланиш ж араёнининг турли босқичида туртки таъсири бўла олади. Рак олди касаллиги ракка ўтиш вақтида тур ганда, канцероген сабабчи омиллар таъсири бартараф қилиниш и, шу вақтнинг ўзидаёқ, ракнинг трансформацияланиш ига (тўхташига) олиб келиш и ҳам мумкин. Хозирги вақтда, оғиз бўш лиғи ш иллиқ қобиқ қавати рак олди касалликларига таш хис қўйиш учун 1976 йилда бош ва бўйин ўсма^чарини ўрганиш комитети таклиф қилган ва соб и қ Совет ҳукумати миқёсидаги онкологларнинг илмий тиббий йиғилиш ида тасдиқданган синфлаш дан фойдаланамиз.
ОҒИЗ БЎШЛИҒИ ШИЛЛИҚ ҚАВАТИ РАК ОЛДИ
КАСАЛЛИКЛАРИНИНГ СИНФЛАНИШИ
А. юқори даражадаги ёмон сифатлилик хавфи мавжудлиги
(облигатли):
1) Боуэн касаллиги.
Б. Кам даражадаги ёмон сифапигилик хавфи мавж уд (факултативли):
1) Л ейкоплакия (варикозли ва эрозивли);
2) папилломатоз;
3) эрозив-ярали ва қизил югирикнинг гиперкератотик ш акли, қизил ясси темиратки;
4) нурланиш дан кейинги стоматит.
ЛАБ ҚИЗИЛ ҲОШИЯСИНИНГ РАК ОЛДИ
КАСАЛЛИКЛАРИНИНГ СИНФЛАНИШИ
А. Юқори даражада ёмон сифатлилик хавфи мавжудлиги (облигатли):
1) Сўгалсимон рак олди;
2) чегараланган рак олди гиперкератози;
3) Манганоттининг абразив преканкроз хейлити.
Б. Кам даражадаги ёмон сифатлилик хавфи мавжуд (факултативли):
1) лейкоплакия;
2) кератоакантома;
3) тери шохланиши (рог);
4) шоҳланган папшыома
5) қизия ясси темиратки ва қизил югирикнинг эрозив-ярали ва гиперкератотик шакли;
6) нурланишдан кейинги хейлит.
Ушбу синфлаш да биз ўхшаш ҳолатлар ҳисобланадиган, камдан-кам ҳолларда ёмон сифатли ҳосилага айланадиган (ясси лейкоплакия, сурункали лаб ёрилиш и), ш унингдек, актиник ва метеорологик хейлитлар, чандиқ ва чандикди атроф ияларни киритмадик. Қуйида оғиз бўшлиғи ш иллиқ қобиқ қавати ва лаб қизил ҳош иясининг асосий рак олди касалликлари клиникасини баён қиламиз; папилломатоз, қизил ясси темираткининг эрозив-ярали ва гиперкератотик ш акли ҳамда қизил ю гирик ушбу қўлланманинг олдинги бўлимларида теги ш ли гуру\яарда берилган.
БОУЭН КАСАЛЛИГИ
Боуэн касаллигини 1912 й. Bowen ёзган бўлиб, у ёмон сифатли ривож ланиш даражаси фаол деб, concer insitu тушунчасини таъкидлайди. Бу касаллик кўпинча, 40-70 ёш ли эр каклар орасида кузатилади. Боуэн касаллигининг тарқаладиган соҳаси оғиз ш иллиқ қоби қ қавати, ю м ш оқ танглай, тилча, тишнинг орқа соҳаси ва тилдир.
Клиник куриниши. Боуэн касаллигининг клиник кўриниш и оғиз ш иллиқ қобиқ қаватида жуда турлича кечади. Кўпинча битта, кам баъзан иккита ва кўп ўчоқли жароҳат ҳолида учрайди. Чегараланган, секин катталаш адиган, доғли тугун жароҳат ҳосил бўлиш и билан юзага келади. Айрим ҳолларда, жароҳатнинг текис бўлмаган ш охланиш и унинг лейкоплакия ва қизил ясси темираткига ўхш аш ига сабаб бўлади. Ж ароҳат юзасининг айрим қисмлари эрозияли ёки сўрғичли кенгайиш ли ўсма каби бўлиб, кўпинча таранглаш ган қизил рангда, кам ҳолларда, силлиқ юзали бўлади. Ж ароҳат узоқ давом этса, шилл и қ қо б и қ қаватнинг енгил атроф ияси кузатилади, бундай ҳолатларда, ўчоқ нисбатан чўккади. Бир неча ўчоқларнинг қўш илиш идан тўғри бўлмаган ш аклли тасм а ҳосил қилади. Субъектив сезгилар бўлмаслиги мумкин.Бироқ Боуэн касллигида доимо клиник кўриниш ан и қ бўлади. Боуэн касаллигида ан и қ сарғиш -оқиш , қизил ясси темираткини эслатувчи кўриниш ҳосил қилади, ш иллиқ қаватдаги учоқда бурмалар вужудга келиш и лейкоплакияни эслатади. Боуэн касллигидаги бундай тавси ф ли ж ароҳат лунж ш и л л и қ қобиқ қаватида жойлаш ганда ҳам кузатилади.
Кечиши. Боуэн касаллиги одатда ёмон асоратли (Venkei ва Sugar (1962) шундай таъкидлашади).
Оқибати. Боуэн касаллигини даволамаслик ёмон оқибатга олиб келади, чунки касалликни ўз-ўзидан регрессияси кузатилмайди.
Ташхиси. Боуэн касаллиги оғиз ш иллиқ қобиқ қа ват ида жойлаш ганда таш хис қўйиш жуда қийин. Ташхис фақатгина гистологик текш ириш натижаси асосида қўйилади.
Даволаш. Боуэн касаллигида жароҳатланган тўқимани соғлом тўқимадан ажратиб, тўла олиб ташлаш керак. Бу усул мумкин бўлмаган ҳолларда, яқи н фокусдан рентгенотерапия ва нурли терапия қўллаш зарур.
РАК ОЛДИ СЎГАЛИ
Рак олди сўгали ҳақида 1965 йилда А.Л. М ашкиллейсон ёзиб, бу ҳосила лаб қизил ҳош иясининг клиник жиҳатидан мустақил рак олди ўзгариш ини, юқори даражада ёмон сифатлилик тавсифига эгалигини таъкидлаган. Бу асосан, эркаклар орасида 40 ёш дан кейин пастки лабда кузатилади.Рак олди сўгали лабнинг барча рак олди ҳосилаларининг 7% ни таш кил қилади.
Клиник куриниши. Ж ароқат ан и қ чегараланган бўлиб, фақат лаб қизил ҳош иясида 4 мм дан 1 см гача катталикда, одатда, ярим шар шаклида бўлади. Ҳосила атрофидаги қизил ҳошия,тан 3-5 мм кўтарилиб, қаттикдашган консистенция га эга бўлади. Бундай тугунларнинг ранги меъёрий ҳолдан таранглаш ган қизил ранггача ўзгаради. Бироқ, кўпчилик беморларда тугун юзида юпқа тангачалар қаттиқ ёпиш иб туради. Бундай ҳолатларда, жароҳат сўгални ёки шохланувчан папилломани эслатади. Тугунларни пайпаслаганда, оғриқ сезилади. Рак олди сўгали лаб қизил ҳош иясини таш қи томонидан ўзгариш сиз сақлайди.
Кечиши. Рак олди сўгали жуда тез вақт оралигида, касаллик бошланганидан 1-2 ой Baxj ўтгач, ёмон сифатли ҳосила бериши мумкин. Ёмон сифатли ҳосила пайдо бўлишининг бошланиш даврини клиник жиҳатдан аниқпаб бўлмайди. Асосий эътиборни жароҳат ҳажмининг тезда катталашиб кетиши, шохланишнинг кучайиши асосида қаттиқлашишнинг юзага келиши, элементнинг эрозияланиши ёки яраланишига қаратиш зарур.
Ташхислаш. Касалликка клиник кўриниш асосида ташхис қўйиш м умкин, би роқ гистологик текш ириш натижаси ҳам буни тасдиқлаш и шарт.Оддий сўгал, рак олди сўгалидан ипсимон сўрғичларнинг кап ал аш и ш и , периферия бўйича шох қатламнинг гипертроф ияси билан ф арқ қилади. Папиллома эса, рак олди сўгалидан оёқчаларининг бўлиш и, ю м ш оқ консистенцияси ва ни-ҳоят гистологик текш ириш натижасида аниқланган ўзгаришлар билан фарқланади. Кератоакантома эса рак олди сўгалидан перифериядаги қаттикдаш ган қизғиш валик билан унинг марказини ўраб олади, ўртаси шохланган масса билан тўлган бўлади. Пиоген гранулёма эса ўзида оч-қизил, ю м ш оқ консистенцияли оёқчалар ҳосил қилиш и билан фарқпанади.
Даволаш. Ж арроҳлик усулида жароҳатланган тўқима соғлом
тўқимадан ажратилиб, тўла олиб таш ланади.
РАК ОЛДИ ЧЕГАРАЛИ ГИПЕРКЕРАТОЗИ
Л абнинг қизил ҳош иясидаги рак олди чегарали гиперкератозини 1965 йилда А.Л. М аш киллейсон мустақил рак олди касаллиги сифатида баён қилган. Бу касаллик лабдаги барча рак
олди касалликларининг тахминан 8%ни таш кил қилади. К асаллик асосан, 30 ёш дан катга эркаклар орасида кўпроқ кузатилади. Касаллик, одатда, пастки лабда, ф ақат қизил ҳош ияда, кўпинча, марказдан ён томондга жойлашади.
Клиник куриниши. Ж ароҳат ан и қ чегараланган соҳада пошғгонал шаклда жойлаш иб, катталиги 0,2x0,5 дан 2x1,5 см гача. Ў чоқ юзаси юпқа, қаттиқ, ёпиш ган тангачалар билан қопланган, сарғи ш -оқ рангда. К ўпчилик беморларда, ўчоқ қисман чўккан бўлади. Бироқ, ўчоқ юзига мустақил ёпиш ган тангачалар кўп тўпланиш и натижасида, жароҳат атрофидаги тўқималардан қисм ан бўртиб туради. Ч егарали гиперкератоз ўчоқи ясси юзага эга бўлиб, кам дан-кам ҳолларда, ялиғланиш натижасидаги кўриниш каби ўзгариш и мумкин.
Кечиши. Ч егарали гиперкератоз тез кечмайди, би роқ рак олди сўгали каби ёмон сифатлилик хусусияти фаол бўлса, касаллик бош лангандан 6 ой вақт ўтгач, тезда ракка айланади.
К линик белгиларида кучли ш охланиш ва элем ент асосининг қаттикдаш иш и кузатилади. Бироқ, бу белгилар касаллик пайдо бўлганидан кейин анча вақт ўтгач юзага келади. Ёмон сифатли ҳосилага таш хис қўйиш да биопсия қилиш я гона усул саналади.
Ташхислаш. К асалликка таш хис клиник кўриниш ва гистологик текш ириш натижасига асосланиб қўйилади. Л ейкоплакия чегарали гиперкератоздан юзасида гиперкератотик тангачалар бўлмаслиги билан ажралиб туради. Қизил ю гирик эса чегарали гиперкератоздан яллиғланиш ва атроф ик ўзгариш ларнинг бўлиш и билан, қизил ясси темиратки эса чегарали гиперкератоздан жароҳат ўчоғининг яллиғланиш ли бўлиш и ва инфилтрация бўлиш и билан фарқпанади. Қачонки, лаб қизил ҳош иясида тангачалар ҳосил бўлса, у чуқурроқ ж ойлаш ади, чегарали гиперкератозда унча чуқур эмас. Чегарали гиперкератоз ва рак олди сугали лаб қизил ҳош иясида а н и ^ а н г а н д а , юзага келадиган оғир муаммо жароҳат ёмон сифатли ҳосилага айланганм и, ёки йўқ? деган саволга жавоб топиш дир. Л екин ҳозирги кун гача, ёмон сифатли ҳосила пайдо бўлганлигини кўрсатувчи клиник белгилар аникданмаган. Таш хис қуйишга ёрдам берадиган клиник белгилар - бу ш охланиш нинг кучайиш и, эрозияли ёки ярали ҳосила пайдо бўлиб, элем ент асосининг қаттикутш иш идир, холос. Бироқ, бу белгилар касалли кн и н г бош лан и ш и ва ём он сиф атлига утгандан кейин ан и қлан ад и , ш унинг учун эр тар о қ таш хис куйиш нинг я гона усул и бу — биопсия қилиш дир.
Даволаш. Ж ароҳатланган тўқим аларни соғлом тўқимадан ажратиб олиб, ж арро\пик усулида олиб таш лаш дир. Буни албатта, гистологик текш ириш босқичи билан бир вақтда олиб бориш зарур.
МАНГАНОТТИНИНГ АБРАЗИВ ПРЕКАНКРОЗ ХЕЙЛИТИ
1933 йилда M anganotti пастки лаб қизил ҳош иясида ўзига хос эрозияли ўзгариш кузатди, бу ўзгариш ясси ҳужайрали ракка айланиш ини аниқаади ва уни абразив преканкроз хейлит деб атади. К ейинчалик бу касаллик тўғрисида Б.М . П аш ков (1963), А.Л. М аш киллейсон (1967, 1970), Е.И. Абрамова, Venkei, Sugar (1962) лар ёзиш ган. Биз қатор илмий адабиётлар ва амалий кузатиш ларга таяниб, касалликнинг ёмон сифатлилигига асосланиб, уни облигат рак олди ҳосилаларига киритамиз. Бу касаллик асосан 60 ёш дан катта эркаклар орасида кўпроқ кузатилади.
Этиологияси ва патогенези. М анганотти хейлитининг ривожланиш ида пастки лабдаги тўқималар трофикасидаги ўзгари ш н и н г ўсиш и муҳим ўрин эгаллайди, бу ай н и қса, и кки - ламчи адентия ёки олдинги пастки тиш ларнинг йўқотил и ш ида фаол намоён бўлади. М анганотти хейлитининг патогенезида А гиповитаминози ва меъда-ичак трактидаги патологик ж араён муҳим урин тутади.
Клиник куриниши. М анганотти хейлитининг клиник кўриниш и турли-туманлиги билан фаркданади. Одатда. жароҳат овал ёки нотўғри ш аклли эрозия ш аклида, кўпинча текис, ялтиратилган юзага ўхшаб қизил рангда бўлади. Айрим беморларда эр о зи я усти ял ти р о қ қуриган эп и тел и й билан қопланади. Кўпинча эрозия юзасида қуриган тўқима ҳосил бўлиб, уни олганимизда қонайди. Эрозия асосида ва атрофида тўқиманинг қаттиқлаш иш и кузатилмайди. Қатор беморларда эрозия қисман қизарган ва асоси инфилтрланган бўлиб, яллиғланиш реакцияси эрозия чегарасидан 1-1,5 см атрофда тарқайди Бундай яллигланиш кўриниш и лаб қизил ҳош иясида таранглаш ган инфилтрация ва қизариш кўриниш ида юзага келади. М анганотти хейлитидаги яллиғланиш га ўхшаш асосларнинг тургун эмаслиги унинг фаркди белгисидир. Одатда эрозия битта, кам ҳолларда иккита, жуда камдан-кам ҳолда учта бўлиши мумкин. Купинча, эрозия узок, вақт кечади ва тез эпителизацияланади, кейин тезда рецидив беради.
Кечиши. М анганотти хейлити сурункали бўлиб, таъсирловчи ом илнинг давомий алоқаси натижасида ракка айланиш хавфи юқори, 3 ойдан 30 йил муддатгача чўзилади. Тўғри муолажа, консерватив даволаш ни тўғри танлаш ҳам касалликнинг тузалиш ига олиб келади.
Ташхиси. К асалликни таш хислаш да, клиник кўриниш лар асосан гистологик текш ириш натижаларига тая н ил ад и. М анганотти хейлити қизил ю гирикни эрози в ш аклидан, қизил ясси тем ираткидан, лей коп лаки ядан , кўп ш аклли пуф акчали экссудатли эритемадан, герпетик эрозиядан фаркданади. Қизил ю гирикнинг эрозив-ярали ш аклида таранглаш ган эр итем а, ги п еркератоз, чандиқли атроф и я кузатилади. Қ изил ясси тем ираткили эрозив-ярали ш аклида майда-майда оқиш - сарғиш рангли папулалар ҳосил бўлиб, у н ози к, чиройли кў р и н и ш д а бўлади, бун дай ҳолат М ан ган о тти хей ли ти д а кўринм айди.П уфакчаларда Н икольскийнинг симптоми мусбатлиги тавси ф ли бўлиб, суртм ада акан то л и ти к ҳуж айра ан и қлан ад и , жароҳат ф ақат лаб қизил ҳош иясида эмас, балки огиз ш илли қ қобиқ қаватида ҳам учрайди. М анганотти хейлитидан фаркдироқ экссудатли эритемада ж араён ўткир бош ланади, очқ и зи л эр и тем а лаб қи зи л ҳо ш и яси д а қи см ан ш иш ган ва оғрикди бўлади.Герпетик эрозия учун эритемалар ва эрозиялар ярим айлана шаклида, атрофи шишган, шунингдек, тошмаларни қисқа муддатли сакданиши билан Манганотти хейлитидан фарқпанади.
Даволаш. М анганотти хейлити ни даволаш учун эпителизациянинг стимулловчи воситалар қўлланилади ва қитикдовчи омилларни кучсизлантирувчи оқибатлари бартараф қил и пади, м еъда-ичак тракти патологияси, м етеорологик ва гландуляр хейлитлар даволанади. Бунда огиз бўш лиғини санация қилиш ва протезлар қўйиш муҳим босқич саналади. Агар цитологик текш ириш натижасида М анганотти хейлитининг ёмон сиф атлари ани кдан м аса, бундай ҳолларда, жарро?у1и к усулини қўлламасдан олдин танаф фуссиз (2-3 ой давомида) умумий ва маҳаллий консерватив даво курси ўтказилади. А витамиини кунига 3 мартадан 10 томчидан, ком плам ин ёки ни-котин кислотам и, перобола ва бош қа воситаларни қўллаш яхши самара беради. м аҳаллий А ви там и н и н и , корти костерои д м алҳам лари, ди б и ом и ц и н м алҳам ини, м етилурацил тарки бли малҳам ва салкосерилларни қўллаш тавсия қилинади. Агар жароҳат ёмон сиф атли ҳосилага айланса, бу ҳолда ж ар р о \ли к усулида соғлом тўқимагача бўлган соҳа кесиб таш ланади.
ЛЕЙКОПЛАКИЯ
Л ейкоплакия оғиз бўшлиғи ш иллиқ қобиқ қавати ёки лаб қизил ҳош иясининг сурункали экзоген қитиғуювчиларига жавоб тариқасида ривожланиб бораётган яллиғланиш и билан кечадиган шохланувчи ҳолат бўлиб, факультатив рак олди ўзгариш ига киради. Оғиз ш иллиқ қобиқ қавати ва лабдаги бош қа рак олди касалликларига қараганда, лейкоплакия қўпроқ кузатилади. Л ейкоплакия 40 ёш дан катта эркакларда кўпроқ учрайди.
Этиологияси ва патогенеза. Л ейкоплакиянинг этиопатогенези охиригача аниқпанмаган. Бироқ, кўпчилик тадқиқотчиларнинг ф икрича, оғиз ш иллиқ қобиқ қаватининг турли ташқи қўзғатувчиларга реакциясидир, бундай ҳолатга эндоген омил таъсири ҳам киради. Буларнинг ичида меъда-ичак тракти касалликлари биринчи ўринларни эгаллайди, айни вақтда, ш илл и қ қаватнинг таш қи омиллар таъсирига чидамлилиги пасаяди. А витаминининг алмаш инуви бузилади, бу эса ш охланиш ж араёнига таъсир қилади. Л ейкоплакиянинг ривожланиш ида генетик омиллар ҳам мавжуд бўлиб, буни туғма ва наслий дискератоз ҳолатларида кузатиш мумкин. Бундан таш қари, лейкоплакиянинг ривож ланиш ида қандли диабет касаллигидаги организм ўзгариш и, турли хил м еханик, ким ёвий, сигаретнинг қўланса тутуни, оғиздаги галваник токлар, протезларнинг қ и т и ^ о в ч и таъсири, кўмир ишлаб чиқариш корхонасида юзага келадиган омиллар, нейродиострофик жараёнлар, лактатдегидрогеназа ва глюкоза 6 фосфатдегидрогеназа фаоллигининг ош иш и кабиларнинг аҳамиятли эканлигини кузатиш имиз мумкин. Бу кўриниш қизил ясси темираткининг экссудатли гармоник ш аклини эслатади.Тиш қаторларида нуқсони бор беморлар ю зининг пастки 1/3 қисми ўзгариши оқибатида лейкоплакия ш иллиқ қобиқ қаватда тиш ларнинг бирикиш чизиғидан токи тиш ларнинг орқа соҳасигача давом этади. Ж ароҳатдаги ш охланиш даражасига қараб, ранги оқдан токи саргиш -оққача ўзгариб туради. Ж ароҳат ўчогида бурмалар кузатилиб, у тошли кўприк кўринишда бўлади. Бу ҳолат кўпинча ёш и катта беморлар орасида, ш ил-л и қ қобиқ қават худди терига ўхшаб бурмалар ҳосил қилган ҳолатда учрайди.Оғиз тубида лейкоплакия кузатилса, худди кўкиш -оқ кўриниш да кўчаётган плёнкани эслатади, л еки н юлганда плёнка қобиғи ажралмайди. Ш уни эсда тутиш керакки, маҳаллий ш икастловчи омил билан биргаликда сигарет тутуни қўш илиб, галваник ток ҳосил қилиш и мумкин.Л ейкоплакия кўпинча ти ш н и н г ён том онида ж ойлаш иб, кўп ҳолларда тиш қаторларининг нуқсонли ўринларига тўғри келади. Тилда жойлаш ган лейкоплакия ўчоғи шохланувчи оқ доғ ш аклида кўринади. Л ейкоплакия тил деворида жойлаш са, жароҳат одатда буришган ш аклда бўлади.П астки лабнинг қизил ҳош иясида лейкоплакия ж ойлашганда, юпқа плёнка тўғри бўлмаган кўкиш -оқиш рангда кўринади. Бундай ўчоқнинг чегараси ан и қ ва текис бўлмаган чегара билан ажралиб туради. Ш охланиш Клейн соҳасига ҳам тарқаш и, кам ҳолларда, пастки лаб ш иллиқ қобиқ қаватида жойлаш иш и мумкин.Л ейкоплакиянинг варикоз ш акли кўпинча ясси лейкоплакия кўринишида юзага келади. Қобиқтанган варикоз шакли кўп ҳолларда, қандайдир механик таъсирлар остида юзага келади. В арикоз ш аклдаги лей коп лаки ян и ясси ш аклидан ажратиш қийинчилик туғдирмайди. Варикоз шаклида ш охланиш жараёни ўткир, ш унинг учун жароҳатланган соҳа атрофи, ш иллиқ қобиқ қаватидан нисбатан бўртган, ранги ан и қ кўкиш -оқиш ш аклда; жароҳатни пайпаслаганда, қисман қаттик^аниш кузатилади.Варикоз лейкоплакия иккита клиник шаклда кузатилади; тасмали ва сўгалсимон. Тасмали шаклида жароҳат ўчоғида сутлиоқ ранг кузатилиб, ш иллиқ қаватдан кўтарилиб туради. Бундай ўчоғутар нотекис ш аклда бўлиб, юзи ғадир-будир, п ай паслаганда сезилмайди.Сўгалсимон ш акли тасмали ш аклидан кўп бўлади, қаттиқлаш ган, ғадир-будир ҳосила кузатилиб, атроф ш иллиқ қобиқ қаватдан бўртиб туради. Камдан-кам ҳолларда, катта сўгалли кенгайиш кўринади. Бундай ҳосилалар лунж, оғиз бурчагига яқин соҳалардаги ш иллиқ қаватда о қ рангда пайдо бўлиб, ажралиб туради. Бу ш аклнинг патогенезида ш иллиқ қобиқ қаватнинг ш икастланиш и, тиш қаторларидаги нуқсонлар сабабчи бўладиган бошқа жароҳатлар ётади. Жуда ўткир ўзгаришлар асосан, ш иллиқ қобиқ қаватнинг турли даражадаги ш икастланиш ўринларида кўринади, яъни яроқсиз коронка ва протез соҳаларида: илм оқ ўринларида, ўткир тиш қирраларида ва бошқалар. Бундай беморларда лейкоплакия ўчоғи марказида унча катта бўлмаган экхим озали яллиғланиш ларни кузатамиз, бу яллиғланиш лар эрозиями эслатади. Варикоз лейкоплакияга нисбатан юқори даражадаги ёмон сифатли хусусиятини сақлайди.Л ейкоплакиянинг яхши сифатли кечиш ида жароҳат ўчоғи асосида қаттикданиш кузатилмайди. Бундай қаттиқпаш иш нинг павдо бўлиш и ва ш охх^аниш ининг кучайиш и ёмон сифатли ўсмага айланиш ининг дастлабки белгиси саналади. Бироқ, бу белгилар кўринмаганда, варикоз лейкоплакия билан оғриган беморларни эътиборсиз қолдирмаслик зарур, чунки бу касалликнинг типик кечиш ида \ам плазма хужайрали ракларни гистологик текш ириш да аниқлаш ҳоллари кузатилади. Ш униг учун стоматолог врач бундай беморларни даволаш га жуда катга аҳамият бериш и зарур.Л ейкоплакиянин г эрозияли ш аклида ясси ва варикоз ш аклидан ф арқлироқ, субъектив сезгилар кўринади, овқат еганда кучаядиган оғриқлар шулар жумласидандир. Эрозияли шакл одатда ясси ёки варикоз ш аклли кўриниш ида кескин юзага келади. Э розия худци алоҳида-алоҳида ш аклда ва кўп сонда юзага келади.
Клиник кўриниши. Л ейкоплакия кўпинча, оғиз ш иллиқ қоби қ қаватининг лунж, оғиз бурчаги, пастки лаб, кам ҳолларда тилнинг девори ва ён томонида жойлаш ади. Касалликнинг клиник кўриниш и бир хилда эмас, шунга боғлиқ ҳолда ясси,варикоз, эрозив лейкоплакияларга ва чекувчиларда кузатилади ган Таипейнер лейкоплакиясига ажратилади.Л ей ко п лаки ян и н г кли н и к кўриииш и ф ақатгина сабабчи омил га, касаллик ш акл и га эмас, балки унинг ж ойлаш иш ига ҳам боғлиқдир. Л ейкоплакиянинг пайдо бўлиш идан токи ёмон сифатли га айланиш игача бўлган давр, бир неча босқичларга ажратилади. Ж араённинг лейкоплакияга ўтиш олди босқичидан ўзгаришсиз яллигланиш и кузатилади. Ш ундан кейин унинг тенг ш охланиш и тезда ўтиб кетади. К ейинчалик касаллик ривож ланиб боргани сари жароҳат ўчоғи атроф идаги тўқималардан қисман бўлсада бўртиб (варикоз лейкоплакия) чиқиши кузатилади. К асалликнинг шу даврида гиперпластик алмаш иниш м етопластик ўзгариш га олиб келади ва шунга богл и к ҳолда ёмон сифатли ҳосилага ўтиб кетиш хавфи юқори бўлади. Э розив ш аклининг жуда юқори даражада ёмон с ифатли \оси лага айланиш хавфини туғдиради. Ш ундай қилиб, лей коп лаки ян и н г ю қоридаги барча босқичлари я гона патологик жараён саналади.Л ейкоплакия ясси ш аклининг клиник кўриниш и жараён жойлаш ган ўрнига маълум даражада боғлиқдир. Ж араён огиз бурчагида ж ойлаш ганда, жароҳат учбурчакли шаклда бўлиб, оғиз ичкарисига чуқур йўналиш ҳолатида туради. Айрим \о л - ларда жараён лаб қизил ҳош иясида жойлаш иб, оғиз ш иллиқ қобиқ қаватидан ажралган ҳолатда жойлаш ади. Бош қа ҳолатларда, жараён оғиз ичкарисига тиш ларнинг бирикиш чизиғи бўйлаб тарқалади. Бундай ҳолларда лейкоплакия ўчоғи сарғиш -оқиш рангга ёки юпқа о қ плёнка шакл га киради. Л ейкоплакиянинг ранги у ёки бу соҳага жойлаш иш ига қараб, турли даражадаги ялтирокдик ш охланиш ига эга бўлади.Ж араён лунж ш иллиқ қобиқ қаватида ж ойлаш ганда, унча \катта бўл маган оқ сариқ ёки айлана шакл идаги ҳосила кўриниш и кузатилади. Ж араён лунжда жойлаш иб, унга сунъий металл коронкалар тегиб турса, ўчоғи атрофида қизариш ва шиш вужудга келади. Кўп ҳолларда, терм ик ёки м еханик кўзғатувчилар ўрнида юзага келади. Л ейкоплакиянинг бу шакли юқори даражадаги ёмон сифатли хавфга эга.Таппейнернинг чекувчилар лейкоплакияси (пикотинли стомат ит) жуда кўплаб сигарет, ай н и қса, трубка чекувчиларнинг қаттиқ танглай ш иллиқ қобиқ қаватида кўп кузатилади ва лейкоплакиянинг бош қа турларига қараганда, чекиш ни ташлагандан кейин жуда тез вақтда ўтиб кетади. Ҳ аттоки, танглай ва ю м ш оқ танглайга ўтиш қисмидаги ш иллиқ қобиқ қават кўкиш -оқиш рангдаги ш охланиш ва бурмаларни кўриш имиз мумкин. Бундай кўриниш да, танглайнинг орқа ярмида яхш и кўринадиган қизил нуқталар кўриниб, устига сўлак безларининг йўли очилади. Ж араённинг ўткир кечиш ида қизил нуқтачалар унча катта бўлмаган ярим шар ш аклида тугунчалар ҳосил қилади. Бундай жароҳат ўчоғидаги тугунлар “тош ли кўприк” кўриниш ини эслатади.
Кечиши. Лейкоплакия - сурункали касаллик. Агар қитиқдовчи омил бартараф қилинса ёки унинг таъсири кучсизланса, огизда ва бутун организмда ўтказилган санация ва тўгри консерватив даво, касалликнинг қайтиш ига (регрессиясига) олиб келади, бироқ, лейкоплакия қайтар жараён бўлиб, сакданиб қолади. Агар қитиқповчи омил бартараф қилинм аса, касаллик ривожланиб боради ва ракка айланиш и мумкин.Лейкоплакиянинг ҳамма шакли юқори даражадаги ёмон сифатли натижа бериш и га мойил. Кўп ҳолларда, касалликнинг ўчоги тилда жойлашганда, ракка ўтиши кўпроқ кузатилади.Л ейкоплакия айрим беморларда бир неча йиллар давомида кузатилади, ёмон ўзгариш га айланм айди, баъзи беморларда эса, жуда тез вақт орал и гида ракка айланиш и мумкин. Л ейкоп лаки ян и н г кечиш и ва ракка айланиш и да ври касалли книнг шаклига боглиқ, варикоз ва эрозив шакли жуда тез ракка айлади. Лейкоплакиянинг ёмон сифатли ҳосилага айланиш и бошланиш даврини клиник сипмтомларга қараб бел гил аса бўлади. Ясси лейкоплакияда ёмон сиф атли ҳосилага ўтиш нинг асосий белгиси тўсатдан лейкоплакия ўчоғи асосининг қотиш и ва эрозияланиш идир. А йниқса, жароҳат бутун соҳаси асосининг қотиш и эмас, балки, бирор-бир томонидаги соҳасининг қотиш и жуда хавфли саналади.Ж ароҳат ўчоғининг асосида қотиш и, ш охланиш ининг кучайиш и, тўсатдан эрозияланиш варикоз лейкоплакиянинг ёмон сифатли асорати бош ланиш идан далолат беради. Ш унга борл и к ҳолда, л е й к о п л ак и я н и н г турли ш аклларида ж ароҳатга пальпацияли текш ириш ўтказиш зарур. К ўпчилик беморларда, лейкоплакиянинг варикоз шакл идаги типик кўриниш ида, гистологик текш ириш натижасида рак ҳужайралари аниқланиш и кузатилади.Эрозив лейкоплакиянинг ёмон сифатли шакл га айланиш идаги клиник бел гил ар и - эрозия ю засининг қоновчанлиги, яраланиш и, сўрғичли кенгайиш и ва катталаш иш и кузатилади. Б ирок, ёмон сифатли ўзгариш лар бош ланиш ида бу бел гил ар сезилмаслиги мумкин.Ш унга боғлиқ ҳолда, варикоз ва эрозив лейкоплакияда, касалликнинг бош ланиш даврида гистологик текш ириш лозим деб ҳисоблаймиз.
Ташхислаш. Таш хислаш да, асосан, кли н и к бел гил ар асосида гистологик текш ириш натижасига таянамиз. Л ейкоплакия кизил ясси тем и ратки , қизил ю гирик, захм папуласи, ю м ш ок лейкоплакия, кандидознинг турли ш акли билан ўхшаш бўлади.
Даволаш. Биринчи ўринда, оғизни яхш илаб санация килиш зарур. Югукди даволаш учун асосий шартлар қитик^овчи омилларни бартараф этиш , сигарет тутуни, тиш каторларидаги нуксонлар, тиш ва илдизларнинг ўткир кирралари, амалгамали пломбалар, протезларнинг ўткир кирраларини бартараф кдлиш шулар жумласидандир. Тиш каторларида нуксон бор беморларда лейкоплакия касаллиги белгилари кузатилса, уларга олтин, кумуш ва полладий котиш маларидан олиб қўйилмайдиган протез ва коронкалар қўйиш тавсия килинади.Протез асосида лейкоплакия кузатилган беморларга икки каватли асосга эга эластик протезлар кўйиб, лейкоплакияни келтириб чиқарувчи омил бартараф этилади.Бунда чайнов босимининг ш иллик каватга тенг таксимланиш ига эриш илади.Лейкоплакия билан оғриган беморларда тиш протезлари яхш илаб силликаанган бўлиш и керак. Қисман олиб қўйиладиган протезларни тўғри тайёрлаш учун илмоқаар жойлаш иш и-га муҳим эътибор бериш лозим. Л ейкоплакия билан оғриган бемор стоматолог ҳузурига йилига 2-3 марта келиш и шарт. Бунда врач стоматолог беморга ҳар доим тўгри даво усулини танлаб бериш и керак.
Л ей к о п л ак и я н и даво л аш м ақсади да, албатта, ч еки ш н и тўхтатиш зарур. Лейкоплакиянинг варикоз ш аклида жароҳатланган ўчоқ соғлом тўқима чегарасидан ажратилиб, жарроҳли к усулида олиб таш ланади. Суюлтирилган азотдан фойдалан ибг криохирургия қилиш яхш и натижа беради. Консерватив даволаш натижа бермаганда, албатта ж аррохлик усули ўтказилади, бунда гистологик текш ириш натижаларига таяниш зарур. Л ейкоплакия билан огриган беморларни текш ирганим изда, албатта, қандайдир сом ати к касаллик, ай н и қса, меъдаичак тракти касаллиги борлиги аникданади.А витаминини кун и га 10 томчидан 3 маҳал, 1-2 ой давомида ичиш , ш унингдек, В гуруҳ витаминларини қўллаш яхши натижа беради. А витаминининг мойли эритм асини кунига 3- 4 маротаба суркаш нинг яхши самараси кузатилган. А ппликация билан бир вақтда, жароҳат ўчоғига 10% ли натрий боратни н г глицерин ёки каротолинли аралаш м асини қўллаш ҳам яхш и натижа беради.
ШОХЛАНУВЧИ ТЕРИ
Ш охланувчан тери - бу катта гиперкератозли эпителий гиперплазияси бўлиб, кли н и к жиҳатидан кўп ёки кам ўткирлаш ган шохли тош малардан иборат. Ш охланувчи тери кўпинча 60 ёш дан катта одамлар пастки лаб идаги қизил ҳош ияда учрайди. Кўп ҳолларда битта, баъзан икки ва учта ш охланувчан тери кузатилади. Қатор ҳолатларда, шохланувчан тери лейкоплакия, силли ю гирик ва чандиқлар кўриниш ида бўлади.
Клиник кўриниши. Ш охланувчан тери н и н г юзага келиш и типик, жароҳат ан и қ чегараланган 1 см гача диаметрли ҳажмда бўлади. Ш охланиш конуссимон ш аклда, лабда 1 см гача бўртиш билан ўтиб кетади. Ш охланган ҳосила чиркин-кўкиш ёки жигарранг кўкиш рангда, қатгиқ консистецияда, ўз асосига мустаҳкам ёпиш ган, қисман атрофдаги қизил ҳош ия тўқимасидан кўтарилиб туради.
Кечиши. Ш охланувчан тери — сурункали касаллик, ж араён йиллаб давом этиш и ва айни вақтда, яллиғланиш , қаттиқлаш иш , ш охланиш нинг кўпайиш идан ёмон сифатлилиги тўғрисида хавфсираш имизга асос бўлади. Бироқ, гистологик текш ириш гина шубҳаларимизга якун ясайди.
Даволаш. Ш охланувчан тери асосан жаррохпик ва терапевта к усулда соглом тўқи м ад ан аж ратиб олиб таш л ан ад и , а лбатта ги сто л о ги к текш и р и ш н ати ж аси га асосланилади.
КЕРАТОАКАНТОМА
Кератоакантома (ўхшаш номи: шохли моллюска, яхш и сиф атли акантом а) - тез-тез ёмон сиф атли натижа беради ган тез ривожланадиган ва тезда регрессияга учрайди ган эпидермал яхш и сифатли ўсмадир. Кератоакантома лаб қизил ҳош иясида кўп учрамайди, оғиз ш иллиқ қоби қ қаватида умуман учрамайди, камдан-кам ҳолларда, тилда пайдо бўлади.
Клиник кўриниши. Касаллик лаб ва тилда кўкиш -қизил рангда қаттикдаш ган ярим шар ш аклдаги воронкасимон-маркази чукурлашган ҳосилани юзага келиш и билан бошланади. Ой давомида тугунча 2,5x1 см ҳажмда катталашади. Бу элементларнинг марказида ан и қ чуқурлаш иш , ш охланган модда билан тўлиш и, у осон олиниш и, кейин эса ялпоқсимон тўлиш и кузатилиб, четлари қаттикдаш ади. К ератоакантом а асосидаги тўқимага мустаҳкам ёпиш маган, ҳаракатчан, оғриқсиз бўлади. Кератоакантоманинг оқибати икки хил; 6-8 ойдан кейин тезда регрессияланиш и, чан ди қ қолдириш и мумкин ёки тезда ракка айланиб кетади.
Ташхиси. Кератоакантомани ташхислашда, асосан касалликнинг тез ўсиши ва унинг типик клиник кўринишига таянамиз.Рак олди сўгалининг кератоакантомадан фарқи ш уки, и кки нч и касалликда маркази ворон касимон чуқурлашиш, эркин олинадиган шохланувчан модданинг мавжудлигидир. Кератоакантомани қиёсий фаркдашда, ракнинг экзофит шаклига ўхшаш ини инобатга олиш зарур. Бундай ҳолларда, ракли ҳосила тўқимага чуққурроқ ж ойлаш иш и, асоси жуда қаттиқлиги ва айниқса, шохланган моддани олганда қонаш и асосий хусусиятидир.
Даволаш. К ератоакан том ан и даволаш да, асосан , соглом тўқимадан ажратиб, ж ар р о \зи к усулида олиб таш лаш имиз керак.
ОҒИЗ ШИЛЛИК ҚАВАТИ ВА ЛАБ ҚИЗИЛ ҲОШИЯСИДАГИ
РАК ОЛДИ КАСАЛЛИКЛАРИ ПРОФИЛАКТИКАСИ
Оғиз ш иллиқ қобиқ қавати ва лаб қизил ҳош иясининг рак олди касалликлари проф илактикасида кечаётган патологик ж араёнларнинг ҳар бири учун ўзига хос тартибда, ан и қ чоратадбирлар ишлаб чиқилиш и зарур. К,атор муаллифларнинг таъкидлаш ича, организмдаги ёшга қараб ўзгариш лар, А гиповитам инози, меъда-ичак тракти касалликлари, организм у мумий чидамлилигининг пасайиш и ва огиз ш иллиқ қобиқ қаватида ш икастловчи таъсирлар оқибатида рак олди хасталиклари юза-га келади. Асосий сабаблар сурункали механик, кимёвий, ш икастловчи, галваник таъсирлар \ам рак олди касалликлари ни ривож лантиради.
Ю қорида келтирилганларга асосан оғиз ш иллиқ қобиқ қавати ва лаб қизил ҳош иясининг рак олди касалликлари ни профилактика қилиш да организмдаги турли хасталикларни эскиланиб кетиш и га йўл қўймаслик, м еъда-ичак тракти патологиясининг олди ни олиш , лаб ва огиз ш иллиқ қобиқ қаватининг барча ш икастланиш ларидан огоҳ бўлиш ва олди ни олиш зарур. Ч екиш га қарши кураш иш , гландуляр хейлитни радикал даволаш , герпесларнинг тезда олди ни олиш ва рецидив бериш идан огоҳ бўлиш, лаб ва огиз соҳасидаги сурункали яллигланиш ларни ўз вақтида даволаш , жумладан, қизил ясси темиратки ва қизил ю гирикнинг эрозив-ярали ҳамда гиперкератотик ш аклини, огизни тизим ли санация қилиш , шахе и й санитар-маъриф ий иш ларини ўтказиш ни таш кил этиш керак.Манганотти хейлити профилактикасида асосий ўринни лаб қизил ҳошиясига турли хил метеореологик омиллар таъсири ни бартараф қилиш , тиш қаторл ар идаги нуқсонларни бартараф этиш , рак олди сўгалидан ва лабнинг чегарали гиперкератозидан сакданиш учун эса ўткир ва сурункали шикастланишлардан, лейкоплакияни профилактикаси учун чекишга қарши курашиш, огиз санациясини тизимли ва самарали олиб бориш, сифатли протезлащдан фойдаланишни йўлга қўйиш зарур.Рак проф илактикасининг асосий йўналиши бу — рак олди касаллиги бор беморларни ўз вақтида диспансер назоратига олиш ва у билан эътиборли иш олиб бориш дир. Бунда албатта лаб ва огиз ш иллиқ қоби қ қаватининг облигат рак олди касалликлари назарда тугилади. Ҳозирги вақтда бундай беморларни диспансер рўйхатига олиш назорати учта босқичдан: биринчи диспансерланадиган беморларни танлаш , иккинчи ди спансер ҳисобга киритиш , учинчи диспансерли даволаш ва кузатиш дан иборат.Диспансер рўйхатига олинадиган беморларни танлаш , асосан, профилактик кўрик вақтида (айниқса, онкологик кўрик вақтида) ан и қлан ад и , бунда оддий стом атоскопия усулдан фойдаланилади. Диспансер ҳисобга олиш даврида беморлар сонини аниқлаш да, поликлиникага келмаганлар ҳисобига, ди спансер текш ириш ишидаги таш килий етиш мовчиликлар ҳамда таш хислаш ан и қ бўлмаганлиги диспансер назоратига олинувчиларни сонидаги ан и қ маълумотлар учун етарли бўлмаслиги мумкин. Диспансердан ўтказиш иккинчи босқичдаги, диспансер ҳисобга олишдаги соғломлаштириш чора-гадбирларни бошлаш учун даволаш ишларини режалаш тириш га бўлган эҳтиёж бевосита учинчи босқичга киради Касаллик кечиш ини диспансер даволаш , профилактикдаволаш даврида фаол кузатиб боради. Д испансер даволаш босқичи икки фаол даволаш гуруҳи ва кузатув гуруҳига ажратилади. К ейинчалик тузалиб кетаётган беморларни ҳар уч ойда кузатамиз, сўнгра уларни йилига бир марта кузатиш гурухларига утказамиз. Бундай диспансеризациялаш тизими даволаш ва касаллик рецидивига ўз вақгида таш хис қўйишга замин яратади.Рак ўсмасининг трансф ормацияси жараён и тўғрисида, айни қса, тезда жароҳатланган тўқима соғломидан ажратиб, жаррохтик усулида кесиб олиб таш ланади. Текш ириш лар гистологик натижалар асосида бажарилади. Гистологик текш ириш натижаси асосидаги на қолган даволаш режасини ҳал қилиш и м умкин. Ю қоридаги тартибда ди сп ансери зац и ялаш режаси олиб борилса, натижаси самарали бўлади.
1. Оғиз бўшяиғи ш иллиқ қавати ва лабнинг рак олди касалликларининг турлари, синфланиши асослари.
2. Боуэн касаллиги ва рак олди сўгали нима.
3. М анганоттининг преканкроз ҳосилали хейлитининг клиниккечиши ва оқибапиари.
4. Лейкоплакия нима, турлари, кечиши, даволаш, оқибати.
5. Оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватида никотинли стоматитларнинг асосий белгилари.
6. Оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватида ва лаб олди қизил хошиясида рак олди касалликлари профилактикаси.
Download 49.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling