И. Асқаров, М. Ашуралиева


МАКРО-МИКРОЭЛЕМЕНТЛАР ВА УЛАРНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ ҲАҚИДА


Download 1.58 Mb.
bet7/22
Sana31.01.2024
Hajmi1.58 Mb.
#1832716
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   22
Bog'liq
Инсон организмида кимёвий элементлар

МАКРО-МИКРОЭЛЕМЕНТЛАР ВА УЛАРНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ ҲАҚИДА


КАЛЬЦИЙ
Кальций сўзи лотинча Calcis – оҳак сўзидан олинган бўлиб, табиий кальций 6 та изотопдан таркиб топган: Ca44 2,09%, Ca40 96,94%, Ca42 0,67% , Ca48 0,187% , Ca43 0,135%,
Ca46 0,003%
Ер пўстлоғида тарқалиши бўйича кальций 5- ўринда туради. Массаси жиҳатдан 3,88%ни ташкил этади. Каль- ций табиатда турли силикатлар ҳолида тарқалган. Айниқса
унинг апарит Ca[Al2Si2O8], диопсид CaMg[Si2O6] каби би- рикмалари кенг тарқалган. Кальций бирикмалари тупроқ, сув ва тоғ жинслари таркибида ҳам учрайди.
Организмда кальцийнинг физиологик аҳамияти ҳар хил. У суяк тўқимасининг асосий минерал компоненти
– оксиапатит таркибига киради. Оксиапатитнинг микро- кристаллари суяк тўқимасининг қаттиқ таркибини вужуд- га келтиради. Кальций ионлари фосфолипидлар, тарки- бий оқсиллар ва гликопротеидларнинг манфий зарядли гуруҳлари ўртасида алоқалар ўрнатиб, ҳужайра мембриа- наларини барқарорлаштиради. Тўқималар ҳосил бўлишида ҳужайраларнинг тартибли адгезияси (ёпишиши)ни таъмин- ловчи ҳужайралараро ўзаро таъсирларни амалга оширишда кальций муҳим роль ўйнайди.
Пластик ва таркибий функциялар билан бир қаторда, кальций кўпгина физиологик ва биокимёвий жараёнларни амалга оширишда ҳал қилувчи роль ўйнайди. У нерв систе- масининг нормал таъсирчанлиги ва мушакларнинг торайиш қобилияти учун зарур бир қанча ферментлар ва гормон- ларнинг активатори, шунингдек, қон ивиш системасининг муҳим компонентидир.
Соғлом одам организмида тахминан 1200 г кальций
мавжуд бўлиб, шулардан 99% суякларда, асосан оксиапатит
15
кўринишида жамланган. Суяк тўқимасининг минерал ком- поненти узлуксиз янгиланиш жараёнини бошдан кечиради. Ушбу жараёнда суяк ҳужайраларининг икки типи: остео- кластлар ва остеобластлар иштирок этади. Остеокласт- лар – суяк моддаларнинг сўрилишига ва озод бўлган каль- ций ва фосфор қон оқимига қўшилишига кўмаклашади, остеобластлар – фосфор-кальций тузлари йиғилиши, суяк тўқимасининг кальцийлашуви жараёнларида иштирок эта- ди. Бундай узлуксиз янгиланиш натижасида скелет суяк- ларининг ўсиши рўй беради. Болаларда скелет 1–2 йилда, катталарда эса 10–12 йилда тўлиқ янгиланади. Бинобарин, суяк тўқимасининг минерал компоненти қон плазмасига қўшилиб кетган ионлашган кальций ва фосфор билан дина- мик ўзаро мувозанатда бўлади. Балоғат ёшидан ўтган одамда бир суткада суяклардан 700 мг гача кальций сарф бўлади ва яна шунча миқдорда кальций ва фосфор депоси ҳам бўлиб, организм ундан мазкур элементлар озиқ билан бирга етарли миқдорда тушмаган ҳолларда уларни олиб туради.
Балоғат ёшидан ўтган одамнинг ҳужайрадан ташқари- даги суюқлигида ва юмшоқ тўқималарида кальций миқдори 10 г дан ошмайди. Қон плазмасида кальций миқдори нор- мада 2,4–2,6мМ-л (100 мл га 9,5–10,5 мг) атрофида бўлади. Ушбу миқдорнинг тахминан ярми сиворотка оқсиллари, асо- сан альбумин билан боғлиқ. Иккинчи ярмини ультрафильтра- ция қилинувчи кальций ташкил этади. Ушбу модданинг катта қисмини ионлаштирилган Са+2, камроқ қисмини цитрат, фос- фат ва бикарбонатли эрувчи комплекслар ташкил этади.
Зардоб альбуминлари даражасининг пасайиши (маса- лан, оқсил танқислигида) оқсил билан боғланган кальций миқдорининг камайиши билан бирга кечади, лекин бу бирон- бир метоболитик бузилишларга сабаб бўлмайди. Ионлаш- ган кальций миқдорининг ўзгариши анча оғир оқибатларга сабаб бўлади. Унинг камайиши суяк тўқимаси минералла- шувининг бузилишига, рахит ва остеомаляцияга, мушаклар тонусининг пасайиши ва йўқолишига, ҳаракатлантирувчи нейронларнинг ўта таъсирчанлигига ва тетаник тиришиш- ларга сабаб бўлади.
16
Кальцийнинг фосфор кислота тузлари кўринишида сўрилиши ингичка ичакда ўт кислоталар иштирокида алоҳида транспорт механизмлари ёрдамида рўй беради.
Ичакларда кальцийнинг абсорбциясига организмнинг Д витамини билан таъминланганлик даражаси таъсир кўрсатади. Ушбу витамин ундан буйракларда вужудга ке- ладиган 1,2,5-диоксихолекальциферол шаклида, ингичка ичакда кальций транспорт системаларининг ишончли фао- лият кўрсатиши учун зарур.
Кальцийнинг сўрилишига озиқ оқсиллари, лимон кисло- та ва лактоза кўмаклашади. Оқсилларнинг рағбатлантирувчи таъсири уларнинг гидролизланишида ажраладиган амино- кислоталар кальций билан яхши эрийдиган комплексларни таркиб топтириши билан боғлиқ бўлса керак. Лимон кисло- танинг таъсир механизми ҳам шунга ўхшаш.
Кальций абсорбциясини қийинлаштирувчи ва муайян шароитда уларнинг ўзгаришини бузувчи омилларга озиқда фитин кислота, ноорганик фосфатлар, ёғ ва шовул кислота- лар миқдорининг керагидан ортиқлиги киради. Бу бирикма- лар кальцийни эримайдиган шаклларга боғлайди. Бошоқли ўсимликлар – жайдар, буғдой, арпа фитин кислотага жуда бой. Унинг фосфор билан 1х1 нисбати кальций сўрилиши учун оптималдир. Шовул кислота сабзавот ва мевалар- да учрайди ва қоида тариқасида кальцийнинг сўрилишига жиддий таъсир кўрсатмайди.
Мол ёғини ортиқча истеъмол қилиш хавфлироқ бўлиб, уни ҳазм қилиш жараёнида кальцийни боғлашга, у билан эримайдиган тузларни таркиб топтиришга қодир бўлган тўйинган ёғ кислотларга ажралади. Шундай қилиб, ахлат билан бирга кальцийнинг кўпгина миқдори чиқиб кетиши мумкин. Ёғ сўрилиши бузилган (стеаторея) одамларда осте- маляция ривожланиши шу билан изоҳланади.
Оптимал шартларга риоя қилинганда озиқ кальцийси анча тўлиқ сўрилади. Сут ва сут маҳсулотлари кальцийси айниқса яхши ўзлаштирилади. Шу билан бир қаторда каль- ций фосфатлар, лактат, глюконат, карбонат ва унинг бошқа тузларидан яхши ўзлаштирилади.
17
Ошқозон-ичак йўли ва ошқозон ости безининг яллиғланиш касалликлари, атрофик гастрит, ўт кислота- лар секрецияланиш даражасининг пастлиги, шунингдек, кальций алмашинувининг туғма бузилишлари кальций сўрилишининг бузилишига сабаб бўлади.
Кальций тўлиқ сўрилишига қарамай, унинг анчагина қисми ахлат билан чиқиб кетади, чунки ичакларда нафақат элемент абсорбцияси, балки унинг овқат ҳазм қилувчи ширалар билан секрецияси ҳам рўй беради: бир кун ичи- да балоғат ёшидан ўтган одамнинг ичакларида 400 мг гача кальций ажралади. Бундан ташқари, кальцийнинг бир қисми ингичка ичак шиллиқ пардасининг кўчувчи эпителийси би- лан бирга ажралиб чиқади.
Балоғат ёшидан ўтган одамнинг сийдиги билан бир сут- када 150–350 мг кальций (аёлларда эркакларга қараганда камроқ) ажралади. Оғир жисмоний меҳнатда ва атроф муҳитнинг юқори температурасида терга қўшилиб ажрала- диган кальций миқдори соатига 100 мг, яъни элемент уму- мий исрофининг 30% гача етиши мумкин. Нормал шароит- да бундай исрофлар унча катта бўлмайди. Ҳомиладорлик ва лактация даврида Ca исрофи анча ортади. Эмизувчи аёл организмидан бир кунда сутга қўшилиб 150–300 мг кальций чиқиб кетади. Кальций асаб импульсларини узатиш жара- ёнларида иштирок этиб, бош миянинг пўстлоғида сезиш ва тормозланиш ўртасидаги мувозанатни таъминлайди. Юрак ва ҳаракат мускулларининг қисқаришини организмдаги ишқорий-кислотали муҳит, шунингдек турли ферментлар- нинг фаолиятини оширишда муҳим вазифани бажаради.
Кальций ҳужайра мембраналарининг тузилиши ва ҳосил бўлиши мағиз-ядронинг ишини меъёрлаштириб, организм- да аллергик реакцияларнинг олдини олади ёки камайтира- ди. Шамоллаш хасталикларида оғриқни камайтиради. Қон ивишида иштирок этувчи омиллардан бири бўлиб, қон тар- кибидаги холестерин миқдорини камайтиради.
Кальций тирик организмда иммунитетни оширувчи муҳим бўлган элементлардан бири ҳисобланади. Аёлларда ривожланаётган ҳомиланинг нерв, суяк, юрак қон-томир тизими шаклланишида кальций муҳим роль ўйнаганлиги
18
учун ҳомиладорликда кальцийга бўлган талаб янада ку- чаяди. Организмда кальцийнинг етишмаслиги натижаси- да суякдан қонга элементнинг ўтиши тезлашади. Натижа- да импульслар камаяди ва бу остехондрозга олиб келади. Ортиқча кальций ҳужайралар учун зарарли бўлиб, каль- ций миқдорининг ортиб кетиши ҳужайрани нобуд қилади. Ортиқчакальцийқабулқилишкальценоз, яънитўқималарда кальций тузларининг тўпланиши, қон босимининг ортиб кетиши каби касалликларни келтириб чиқаради.
Одам туғилганидан 25 ёшигача суякларида кальций- ли заҳираларни тўплайди. 35 ёшдан сўнг қалқонсимон без гормонлари иштирокида суякдан қонга кальцийни ўтказиб беради. 70 ёшга етганда заҳиранинг 30%и йўқолади. Суяк- лардаги остеокластлар деминерализация, яъни шикаст- ланган суяк тўқималарини йўқотиш вазифасини бажаради. Остеобластлар доимий равишда қон билан ювилиб туради ва суяк тўқимасини ҳосил қилади. Бу икки қарама-қарши жараён соғлом одамда ҳар 3–4 ойда содир бўлиб туради.
Организмда кальций етарли бўлиши учун энг аввало Д витамини етарли бўлиши зарур. Сут, гўшт, ёнғоқ, яшил сабзавотлар, мевалар таркибида кальций кўпроқ бўлади. Кофе ва тузни кўп истеъмол қилиш организмдан кўп миқдорда кальцийнинг чиқиб кетишига олиб келади. Ёғли овқатлар кальцийнинг эримайдиган ҳосилаларини ҳосил қилганлиги учун кальцийнинг қонга ўтиши қийинлашади. Сут, лимон кислотаси каби маҳсулотлар кальцийнинг яхши ҳазм бўлишини таъминлайди.
Озиқланиш рациони мувозанатга олинган балоғат ёши- дан ўтган соғлом одамда ахлат ва сийдикка қўшилиб чиқиб кетадиган кальций миқдори одатда унинг озиқ билан бир- га организмга тушиш миқдорига тахминан тенгдир. Бола- ларда бу нисбат одатда мусбат бўлади, чунки уларда ўсиш ва янги суяк тўқимаси вужудга келиши учун кальцийнинг муттасил ушланиб қолиши кузатилади.
Организмда кальций миқдорининг нормаллашувини тартибга солишда Д витамини, паратиреоид гормон ва ти- реокальцитонин иштирок этади.

19
Балоғат ёшидан ўтган одамлар учун тавсия этиладиган кальций истеъмол қилиш нормаси суткасига 800 мг ни таш- кил этади.


Ҳомиладорлик ва лактация даврида у суткасига 1200 мг гача кўпаяди. Бир ёшга тўлмаган болаларда кальцийга бўлган эҳтиёж суткасига 240–600 мг ни, 1–7 яшар болаларда 800–
1200, 7 яшар болаларда 1100–1200 мг ни ташкил этади.
Ҳозирги вақтда кальцийга бўлган бир суткалик эҳтиёж миқдорини ошириш тўғрисидаги масала муҳокама қилинмоқда.
Сут ва сут маҳсулотлари кальцийнинг асосий манбалари- дир. Гўшт, балиқ, нон, ёрмалар ва сабзавотларда кальцийнинг миқдори унча кўп эмас ва одатда истеъмол қилиш даражаси- да одамнинг кальцийга бўлган эҳтиёжини қондира олмайди. Тиббиётда ишлатиладиган, таркибида кальций сақ-

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling