И. Асқаров, М. Ашуралиева


Download 1.58 Mb.
bet8/22
Sana31.01.2024
Hajmi1.58 Mb.
#1832716
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   22
Bog'liq
Инсон организмида кимёвий элементлар

ловчи дори воситалари:


Кальций хлориди (Calcii chloridum), Кальцекс, Кальций глюконат, Нозепам (Nozepamum).
Кальцийнинг озиқ моддалардаги миқдори
(100 г-мг ҳисобида)



Озиқ- овқатлар

Кальций

Озиқ- овқатлар

Каль- ций

Озиқ- овқатлар

Каль- ций

Озиқ- овқатлар

Каль- ций

Ёғсизланти- рилган қу- руқ сут

1155,00


Голлан- дия пишлоғи

1040,00


Чой


495,00


Қуюлти- рилган сут

307,00


Кофе уруғи

147,00

Мол сути

120,00

Ёғли қатиқ

120,00

Қатиқ

118,00

Нўхат

89,00

Майиз

80,00

Сутли какао

71,25

Сарим- соқпиёз

60,00

Товуқ тухуми

55,00

Какао кукуни

55,00

Қизил сабзи

51,00

Шолғом

49,00

Оқ
бош карам

48,00


Коль- рабий карами

46,00


Сариқ сабзи

46,00


Қулупнай


40,00


Редиска

39,00

Қизилча

37,00

Турп

35,00

Апельсин

34,00

Узум

30,00

Шафтоли

28,00

Оқ қўзиқорин

27,00

Яшил нўхат

26,00

Ошқовоқ


25,00


Олий нав- ли ундан тайёр. нон

21,00




Помидор пастаси

20,00


Узум шарбати



20,00


20

Қуён гўшти

19,50

Олма

16,00

Қовун

16,00

Тарвуз

14,00

Бақлажон


15,00


Мол юраги, буйраги

12,50


Мол гўшти

10,20


Қўй гўшти

10,20


Картошка

10,00

Чўчқа гўшти

8,00

Олма шарбати

7,00

Помидор шарбати

7,00

ФОСФОР Р
Ушбу кимёвий элемент фосфор кислота қолдиғи ва унинг органик бирикмалари кўринишида углеводлар, оқсиллар ва ёғлар алмашинуви жараёнларида иштирок этади. Фосфопро- теидлар, коферментлар, фосфолипидлар, қандларнинг фос- форлаштирилган шакллари таркибига киради.
Фосфор бирикмалари тирик организмларнинг доимий таркибий қисми ҳисобланади. Одам ва ҳайвонларда фос- фор мия ва нерв тўқималари таркибида, қонда, сутда ва ҳоказоларда бўлади.
Сувда эримайдиган кальций ва магний фосфатлар суяк- нинг таркибий қисмига кириб, унинг қаттиқлигини таъмин- лайди. Оқ фосфор ичиш натижасида заҳарланганда қоринда кучли оғриқ пайдо бўлади, саримсоқпиёз ҳидли кекирик келади, киши қайт қилади (қусилган масса қоронғуда шуъ- лаланади). Фосфор билан заҳарланганда зидди заҳар сифа- тида меъда мис сульфат эритмаси билан чайилади. Бунда эримайдиган мис фосфид ҳосил бўлади.
Фосфор ҳужайра ядросининг таркибий қисми ҳи- собланган нуклео- протеидлар таркибига киради.
Фосфор оқсил, ёғ кислота ва бошқа кислоталар билан бирга биологик фаоллик даражаси юқори бўлган жуда кўп комплекс бирикмалар – ҳужайра мағзи нуклеопротеидла- ри, фосфопротеидлар (казеин), фосфатидлар (лецитин) ва ҳоказоларни таркиб топтиради.
Фосфат кислота қолдиғи ва унинг органик бирикмалари организмда таркибий ва метаболитик функцияларни бажа- ради. Ноорганик фосфат суяк тўқимаси минерал таркиби – оксиапатитнинг компоненти ҳисобланади. Таркибий функ- цияни ҳужайралар липопротеин мембраналари, субҳужайра органеллари (ўзаклар, митохондриялар, лизосомалар), шу-
21
нингдек, мембрана кўринишидаги тузилмалар, хусусан, миелиннинг асосий таркибий қисмларидан бири сифатида фосфолипидлар ҳам бажаради.
Фосфат ва унинг органик бирикмалари бажарувчи мета- болик функциялар ҳам жуда ранг-барангдир. Фосфор мар- казий ва периферик нерв системалари фаолиятида муҳим роль ўйнайди.
Нуклеотидлар ва нуклеин кислоталар (ДНК, РНК) ком- поненти сифатида, фосфат ирсий ахборотни кодлаштириш, сақлаш ва ундан фойдаланиш жараёнларида, нуклеин кис- лоталар, оқсиллар биосинтезида, ҳужайраларининг ўсиши ва ажралишида иштирок этади.
Мушаклар тўқимасида фосфорнинг энг фаол алмаши- нуви рўй беради. Фосфорнинг макроэнергик бирикмалари
– аденозинтри – фосфат (АТФ) ва креатин фосфат – глико- лиз ва оксидловчи фосфорлаштириш жараёнида ажралади- ган энергияни тўплайди ва кейинчалик ундан механик иш (мушаклар иши), кимёвий иш (ҳар бирикмалар биосинтези) ва электрокимёвий иш (биомембраналар орқали моддалар транспорти)да фойдаланилади. Фосфат кислота қолдиғи кўпгина коферментлар таркибига киради, фосфорлаштириш эса витаминларни актив шаклларга айлантиришнинг асосий йўлларидан бири ҳисобланади.
Ноорганик фосфор, қон буфер системасининг асосий компонентларидан бири сифатида, кислота ишқор мувоза- натини таъминлашда муҳим роль ўйнайди. У мазкур нис- батни 7,33–7,51 даражасида сақлаб туради.
Одам организмида 600–900 г фосфор ноорганик фосфат ва органик бирикмалар, асосан фосфат кислотанинг ҳар хил эфирлари кўринишида мавжуд бўлади, қонда фосфорнинг умумий миқдори 36–50 мг–100 мл ни, плазмада 7,5 мг-100 мл ни, шу жумладан ноорганик фосфор миқдори 3–5 мг-100 мл ни ташкил этади.
Қонда фосфор органик бирикмаларнинг концентра- цияси кенг доирада ўзгариши мумкин, ноорганик фосфор миқдори эса анча барқарор бўлади. Қон плазмаси (сиворот-
22
каси)да ноорганик фосфор даражаси рахитда диагностик аҳамиятга эгадир.
Фосфор диффузия ҳамда энергияга қарам, фаол транс- порт ёрдамида сўрилади. Организмдан фосфор асосан сий- дик ва камроқ даражада ахлат билан чиқиб кетади.
Фосфор гомеостазини қувватлаш ва унинг алмашину- вини тартибга солиш Д витамини ва паратиреоид, гормон иштирокида амалга оширилади. Улар буйрак каналларида фосфор реабсорбцияси юқори даражада бўлишини таъмин- лайди. Мазкур жараён бузилган тақдирда гипофосфатемия, остеомаляция ривожланади, суяк тўқимасининг минералла- шувида ўзгаришлар рўй беради.
Мамлакатимизда тавсия этиладиган фосфор истеъ- мол қилиш нормаси бир суткада катталар учун – 1200 мг, ҳомиладор ва эмизувчи аёллар учун – 1650–1800 мг, бир ёшга тўлмаган болалар учун – 300–500 мг ни ташкил этади, 6 ёшда бу норма 1350 мг га, 10 ёшда 1650 мг га, 17 ёшда 1800 мг га етади.
Сут маҳсулотлари фосфорга бой, уларда кальций ва фосфор нисбати оптимал миқдорга яқинлашади. Гўшт ва балиқда ҳам фосфор миқдори кўп.

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling