И. Асқаров, М. Ашуралиева


Тиббиётда ишлатиладиган, таркибида йод сақловчи дори воситалари


Download 1.58 Mb.
bet14/22
Sana31.01.2024
Hajmi1.58 Mb.
#1832716
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   22
Bog'liq
Инсон организмида кимёвий элементлар

Тиббиётда ишлатиладиган, таркибида йод сақловчи дори воситалари:


39
Йод (Iodum),
Йоднинг спиртдаги 5% ли эритмаси (Solutio Iodi spirituosa),
Люголь эритмаси (Soluto Lugoli), Антиструмин (Tabulettae Antistruminum), Йодомарин (Iodomarinum) ва бошқалар.
ФТОР F
Фтор организмда нотекис тақсимланган бўлиб, унинг энг кўп миқдори тишлар ва суякларда учрайди. Ичимлик суви ва озиқ-овқат маҳсулотлари таркибида мавжуд бўлган фтор ичакларда сўрилади. Фторнинг биологик роли унинг қон ишлаб чиқаришда ва дентин билан тиш эмали шакл- ланишида иштирок этиши билан боғлиқ. Тиш кариеси ва остеопорознинг олдини олиш учун одам фторни етарли миқдорда истеъмол қилиши зарур.
Фторга бўлган суткалик эҳтиёж аниқ эмас. Организм- нинг мазкур микроэлемент билан таъминланганлик даража- сини аниқлаш усуллари ишлаб чиқилмаган. Фторнинг асо- сий манбаи ичимлик суви бўлиб, одатда унинг 1 л миқдорида 1 мг га яқин фтор учрайди. Одам сув билан 1–1,5 мг фтор олади. Ичимлик сувида фтор миқдори 0,5 л дан оз бўлган ҳолда тиш кариесига чалиниш ҳолатлари анча ортади.
Организмни фтор билан таъминлашда озиқ-овқат маҳсулотлари муҳим аҳамиятга эга. Балиқ (треска ва сом), ёнғоқ ва жигар фторга бойдир. Қўй гўшти, бузоқ гўшти, сули ёрмасида ҳам фтор кўп миқдорда бўлади.

Тиббиётда ишлатиладиган, таркибида фтор сақ- ловчи дори воситалари:


Витафтор (Vitaftorum) ва бошқалар.
СЕЛЕН
Одам патологиясида селеннинг роли Хитойда селен танқислиги натижасида пайдо бўлган кардиомиопатия (ке- шан касаллиги), шунингдек, тўлиқ парентерал овқатланишда селен танқислиги аломатлари тавсифлангандан кейин аниқланди.
40
Сўнгги йилларда селен танқислиги ҳолатларининг тав- сифи билан бир қаторда селеннинг антибластик таъсири ва унинг оғир металлар заҳарли таъсирига қаршилик кўрсатиш қобилияти тўғрисида маълумотлар пайдо бўлди.
Селеннинг сўрилиши овқат ҳазм қилиш йўли орқали (80–90%), шунингдек, тери ва ўпка орқали амалга ошади. Селеннинг энг фаол сўрилиши 12 бармоқли ичакда, камроқ даражада бошқа ичакларнинг бўлимларида рўй беради. Ошқозонда селен деярли ҳазм бўлмайди.
Селеннинг органик бирикмалари ноорганик бирикмала- рига қараганда яхшироқ абсорбцияланади. Селен ва E вита- мини ўртасидаги ўзаро боғланишлар улар органик оксид- лар ҳосил бўлишининг турли босқичларида ўзаро таъсирга киришиши билан изоҳланади.
Селен бирикмалари – селенитлар, буйраклар ва ичаклар- да ютиладиган ҳаво билан ажратилади.
Кўпгина экспериментлар ва клиник кузатишларда фи- зиологик шароитда селен гомеостази асосан унинг сийдик билан экскрециясида тартибга солиниши аниқланган.
Кейинги йилларда селен танқислигига баъзи бир юрак қон-томир касалликларининг этиологик омили сифати- да қаралмоқда. Масалан, кешан касаллигини мунтазам ўрганиш натижасида у эндемик фатал миокардиопатия- дан иборат эканлиги исботланган. Бу касалликка аритмия, юракнинг катталашиши, миокард фокал некрозлари ва юрак иши етишмаслиги хосдир. Касаллик ҳомиладор аёллар ва болаларда кўп учрайди. Беморларда тавсифланган аломат- лардан ташқари оёқ мушакларининг ўзгариши қайд этила- ди. Ушбу ўзгаришлар механизми селен танқислиги натижа- сида ҳужайра мембраналари эркин радикаллари зарарлани- ши билан белгиланади.
Эпидемиологик кузатишларнинг умумлаштирилган маълумотлари қонда селен миқдори билан миокард ин- фаркти ва бошқа юрак касалликларида ўлим ҳолатлари ўртасидаги тескари ўзаро муносабатлар мавжудлигидан да- лолат беради.
Қон зардобида селен миқдори кам бўлган одамларда рак касаллигига чалиниш хавфи селен миқдори кўп (1,72 мкМ-л
41
ва ундан ортиқ) бўлган одамларга қараганда икки баравар юқори деган фикр мавжуд.
Ўсма тўқимасига селен таъсирини ўрганишда унинг антиконцероген хоссалари аниқландики, бу мазкур микро- элемент ўсма ҳужайраларига шикастлантирувчи таъсир кўрсатишидан далолат бериши мумкин.
Селенга бўлган суткалик эҳтиёж миқдори аниқланма- ган. Балоғат ёшидан ўтган одам учун селен истеъмол қилишнинг тахминий оптимал миқдори суткасига 80–15 мкг ни ташкил этади.
Селеннинг озиқ манбаларига денгиз маҳсулотлари, буй- рак, жигар, гўшт, саримсоқ киради. Тупроқнинг концентра- циясига қараб дон маҳсулотларида ҳам мазкур микроэле- мент кўп миқдорда мавжуд бўлиши мумкин.

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling