И. Асқаров, М. Ашуралиева
Download 1.58 Mb.
|
Инсон организмида кимёвий элементлар
ЙОД – J
Балоғат ёшидан ўтган одам организмида 20–50 мг йод мавжуд бўлиб, шундан 8 мг га яқини қалқонсимон безда жамланган. Сув ва озиқ-овқат маҳсулотлари таркибида мав- жуд бўлган йод ичакларда сўрилади. Йоднинг биологик роли қалқонсимон без гормонлари- нинг тузилишида иштирок этиши билан белгиланади. Улар- нинг таркиб топиш мехнанизми қалқонсимон без қондан ноорганик йодни ушлаб қолиши, унинг молекуляр йод ҳолатига қадар оксидланиши билан боғлиқ. Молекуляр йод вужудга келган заҳоти тирозин билан боғланиб, моно-6 ди- йодтирозинни ҳосил қилади. Бу бирикмалар кейин тироксин (3,5,3,6 тетрайодидтиронин) ва 3,6,3 трийодтиронинга айла- нади. Синтезлашган тироксин оқсил билан боғланиб тирео- 38 глобулин ҳосил қилади. Гормон шаклида қалқонсимон без фолликулаларида тўпланади. Зарур ҳолда тироксин тирео- глобулиндан ажралади ва қонга қўшилиб, бу ерда транспорт оқсили транстиретин билан боғланган кўринишга айлана- ди. У жисмоний ва руҳий ривожланишга, тўқималарнинг табақалашуви ва етилишига фаол таъсир кўрсатади. Марка- зий нерв системаси, юрак-қон томир системаси, жигар одам эмоционал тонусининг функционал ҳолатини тартибга со- лишда иштирок этади. Тироксин сув-туз оқсил ва углевод алмашинувига сези- ларли даражада таъсир кўрсатади. Ҳомиладорлик даврида йод танқислиги кар-соқов, паст бўйли, ақлий ривожланиш- дан орқада қолган (кретинизмга қадар) болалар туғилишига сабаб бўлади. Катталарда йоднинг мўътадил танқислиги ақлий ўсишнинг тормозланишига олиб келади. Балоғат ёшидан ўтган одамларда йодга бўлган суткалик физиологик эҳтиёж 100–150 мкг ни, ҳомиладор аёлларда 180 мкг ни, эмизувчи аёлларда 200 мкг ни ташкил қилади. Микроэлемент организмга озиқ билан етарли миқдорда тушмаганда йоднинг сийдик билан экскрецияланиш дара- жаси пасайиб кетади. Организмнинг йод билан таъминлан- ганлик даражасини аниқлашнинг мураккаброқ усуллари қалқонсимон без функциясини баҳолашга асосланади. Айни бир маҳсулотларда йод миқдори муайян ҳудуд тупроғи ва сувида микроэлемент концентрациясига қараб ҳар хил бўлади. Денгиз сув ўтларида йод жуда кўп миқдорда мавжуд. Денгиз балиғи ва денгиз маҳсулотларида ҳам мик- роэлементнинг кўп миқдорда мавжудлиги аниқланган. Ичимлик суви таркибида йод миқдори оз бўлиб, у одамни йод билан таъминлашга нисбатан кам (5–10% гача) ҳисса қўшади. Айни вақтда сувда микроэлемент миқдорига қараб, унинг шу ҳудудда етиштириладиган маҳсулотларидаги да- ражаси ҳақида ҳулоса чиқариш мумкин. Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling