И. Асқаров, М. Ашуралиева


Download 1.58 Mb.
bet18/22
Sana31.01.2024
Hajmi1.58 Mb.
#1832716
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
Инсон организмида кимёвий элементлар

ТАНТАЛ Ta
Тантал организмга ёмон таъсир кўрсатмайди. У қисқичлар ёрдамида қон томирлар ва суяк тўқималарини бирлаштиради.
Танталнинг ниҳоятда инертлиги ундан тиббиёт асбоб- лари тайёрлаш, суяк нервларини тикиш, бош суякларни ямаб, бириктириш учун фойдаланишга имкон беради.
ВАННАДИЙ V
Ваннадий организмнинг ҳаёт фаолияти жараёнида фаол иштирок этади. Айрим ўсимликларда ва денгизда яшайди- ган организмларда унинг миқдори 10% га етади.
ХЛОР Cl
Хлорга бўлган кунлик эҳтиёж 2 г. Бу миқдорни ош тузи, ананас, бодринг, сабзи, пиёз, помидор, редиска, оқ бош ка- рам, қизилча ва дуккаклиларни истеъмол қилишимиз билан қондиришимиз мумкин.
Хлор 30–60% терида, қон таркибида, суяк тўқимасида мавжуд бўлади. У 90% сийдик ва тери орқали чиқиб кета-
50
ди. Хлор қоннинг таркибида қон плазмаси ҳосил бўлишида, овқат ҳазм қилишда иштирок этади. Ферментларнинг фа- оллигини оширади, организмда карбонат ангидриднинг бир меъёрда чиқиб кетишини таъминлайди. Хлорнинг ор- ганизмда меъёрдан ортиб кетиши ортиқча сув йиғилишига, қон босимининг ортишига, бош ва кўкракда оғриқ бўлиши- га, қуруқ йўталга, кўзнинг ёшланишига ва баъзи ҳолларда тана ҳароратининг ортишига олиб келувчи бронхопневмо- нияга олиб келади. Хлорнинг организмда ортиб кетиши ичимлик сувининг дезинфекция қилинишида, турли дори- дармонлар истеъмол қилиш билан, узоқ муддат қайноқ душ ҳосил қилишда ҳам келиб чиқиши мумкин.

Тиббиётда ишлатиладиган, таркибида хлор сақ- ловчи дори воситалари:


Тетрациклин гидрохлорид (Tetraciclini hidrochloridum),
Фенасал (Phenasalum),
Трихлор этилен (Trichloreathulenum pro narcos).
ОЛТИНГУГУРТ S
Олтингугурт инсон организмининг асосий қисмлари- дан бири бўлиб ҳисобланади. Бу металмас табиатда ҳар бир ўсимлик ва ҳайвон ҳужайрасида учрайди. У инсон организмининг 0,25% ини ташкил этади. Бу элемент “Гўзаллик минерали” деб ном олган. Чунки у сочларга майинлик ва жило беради. Юзнинг тиниқ ва ёш кўриниши ҳам шу элементдан. Олтингугурт модда алмашинувида, оқсил синтезида, соч, тирноқларнинг ҳосил бўлишида иштирок этади. У углеводларнинг синтезини бошқарувчи инсулин таркибида ҳам топилган. Олтингугурт жигарнинг ўт ишлаб чиқаришига ёрдам беради. Метилсульфанилметан мушак тўқималарининг ривожланишида иштирок этади. Артрит, миозит, бурситларнинг ва чарчашнинг, аллергик касалликларнинг олдини олади. Гормонлар ва витаминлар таркибига киради. Организмдаги ҳар бир метоболитик жараёнларда иштирок этади. Инсоннинг олтингугуртга бўлган кунлик эҳтиёжи 1 грамм.
51
Олтингугурт озиқ маҳсулотларидан карамнинг турли хилларида, пиёзда, ханталда, маймунжон, узум, олма, нўхат, арпа, буғдой, ловия, саримсоқпиёз, балиқ, қичитқи ўт, чили мурчида кўп учрайди. Лекин олтингугурт бирикмалари билан заҳарланиш ҳаёт учун хавфли бўлиб, унинг водородли бирикмаси водород сульфиди (H2S) ниҳоятда заҳарли. У билан заҳарланганда ҳушидан кетиш, нафас олишнинг тўхтаб қолиши кузатилиши мумкин. Унинг натижасида терининг қуриши, кўз соққасининг қизариши, эшитиш қобилиятининг пасайиши, нафас олиш органлари фаолиятининг бузилиши, овқат ҳазм қилишнинг бузилиши, озиб кетиш, камқонлик каби касалликлар келиб чиқади.

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling