И. Асқаров, М. Ашуралиева


Тиббиётда ишлатиладиган, таркибида олтингугурт сақловчи дори воситалари


Download 1.58 Mb.
bet19/22
Sana31.01.2024
Hajmi1.58 Mb.
#1832716
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
Инсон организмида кимёвий элементлар

Тиббиётда ишлатиладиган, таркибида олтингугурт сақловчи дори воситалари:


Ампицилиннинг натрийли тузи (Ampicillinum natrium),
Стрептомицин сульфат (Streptomicini sulfas) ва бошқалар.


КИСЛОРОД O

Кислороднинг жонли табиат учун аҳамияти беқиёсдир, чунки жонли табиатни ташкил этувчи тирик организмлар, жумладан инсонлар ҳам кислород билан нафас олади. Кис- лород барча тирик организмлар: ўсимлик, ҳайвон ва инсон организмидаги моддалар таркибига киради. Кислород тирик мавжудодларнинг асосини ташкил қилувчи моддалар: нук- леин кислоталар, оқсиллар, углеводлар ва ёғлар таркибига ҳам киради. Бу моддалар инсонлар озиқ рационининг асоси- ни ташкил қилади. Масалан, углеводлар таркибида 49,35%, ёғлар таркибида эса 12% атрофида кислород бўлади.


Кислород Ер қобиғининг 47% ини ташкил этади. Кислород ерда энг кўп тарқалган элемент бўлиб,
ердаги ҳаёт фаолияти учун зарур кимёвий элементлар- дан бири. Бу элемент нафас олиш, ёнишда ишлатилади. Шунингдек жонсиз ва жонли табиат ҳамда техникадаги кўпгина жараёнлар оддий модда сифатида кислород иш- тирокида боради.
52
Хавфли нурларни тутиб қолувчи озон қатлами манба- си ҳам кислороддир. Озон доимий равишда стратосфера- да (Ер юзасидан 23–25 км баландликдаги ҳаво қатлами) Қуёшнинг ультрабинафша нурлари таъсирида , нинабаргли ўсимликларда эса смоласимон моддаларнинг оксидланиши натижасида ҳосил бўлиб туради.
Стратосферада 2–4,5 мм ли озон қатлами бўлиб, у Ерни Қуёшнинг ҳалокатли радиациясидан (зарарли нурларидан) ҳимоя қилади. Озон қатламининг емирилиши Ердаги ти- рик ҳаёт учун ўта хавфлидир.
Ўлган организмларнинг емирилиши ва чиришида ҳам кислород муҳим аҳамиятга эга. Фотосинтез жараёнини ҳам кислородсиз тасаввур қилиб бўлмайди.
Инсон танасининг 65% ини кислород ташкил этади.
Тиббиётда ишлатиладиган жуда кўп дори воситалари таркибида кислород учрайди.


ОЗИҚ МОДДАЛАР ТАРКИБИДАГИ ЭЛЕМЕНТЛАРНИНГ МЕЪЁРИЙ ЖАДВАЛИ




Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling