И. Асқаров, М. Ашуралиева


Download 1.58 Mb.
bet4/22
Sana31.01.2024
Hajmi1.58 Mb.
#1832716
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Инсон организмида кимёвий элементлар

Ёдда тутинг!!! Вужудимизда қандайдир нохуш ҳолат сезилса, билингки, бу организмингизда бирор кимёвий элементнинг камайиб ёки ортиб кетганлигидан дало- лат беради. Бунинг қандай элемент эканлигини, уни қандай қилиб даволаш мумкинлигини билиш учун эса, жисмимиз қандай элементлардан тузилганлигини ўрганишимиз талаб этилади.


8
ҲАЙВОНОТ ОЛАМИ ВА ОДАМ УЧУН ҲАЁТИЙ ЗАРУР МИКРОЭЛЕМЕНТЛАР

Микроэлементларни миқдорий жиҳатдан аниқлаш катта қийинчиликлар билан боғлиқ бўлганлиги сабабли бу соҳада ҳали кўп нарса текширилмаган. Лекин ҳозирги вақтда қуйидаги микроэлементларнинг барча тирик мав- жудотлар учун ҳаётий зарурлиги тажрибада тасдиқланган дейиш мумкин: мис, марганец, рух, кобальт, молибден, йод ва бром, шунингдек, радиоактив ультрамикроэлементлар: радий, уран ва торий.


Ўсимликлар ва айниқса дуккаклилар учун ушбу микроэлементлар: марганец, мис, рух, кобальт, молибден био- логик жиҳатдан муҳим ҳисобланади. Уларнинг етишмаслиги ўсимликларнинг турли хил эндемик касалликларини келти- риб чиқаради ёки уларнинг нобуд бўлишига олиб келади.
Қишлоқ хўжалик ҳайвонлари учун қуйидаги микроэле- ментлар зарур: мис, кобальт, марганец, йод ва фтор. Шу би- лан бирга баъзи микроэлементларнинг, масалан, молибден, селен, бор, стронций ва никелнинг ортиқча миқдори зарар- ли таъсир этиши мумкин.
Одамда микроэлементлар етишмаганида турли хил ка- салликлар кузатилади. Масалан, йод етишмаганда эндемик бўқоқ дейиладиган касаллик, ичимлик сувда фтор етишма- ганида тишлар кариеси, мис етишмаганда камқонлик (ане- мия) касаллиги ривожланади ва ҳоказо.
Микроэлементларнинг ортиқча: миқдори ҳам одам ор- ганизмига зарарли таъсир этади. Масалан, фтор ортиқча бўлганда суяк ва тишларнинг флюороз касаллиги, молибден
ортиқча бўлганда молибден подаграси дейиладиган касал- лик пайдо бўлади ва ҳоказо.
9
МИКРОЭЛЕМЕНТЛАРНИНГ ФИЗИОЛОГИК РОЛИ ВА УЛАРНИНГ ТИББИЁТДАГИ АҲАМИЯТИ
Ҳозирги вақтда тирик организмнинг нормал фаолия- ти учун баъзи микроэлементлар, масалан мис, марганец, кобальт, рух, молибден, фтор, бром ва йод физиологик жиҳатдан муҳим ва зарурий эканлиги аниқланган. Микро- элементларнинг организмдаги роли турли-тумандир. Улар моддалар алмашинувида: оқсил, ёғ, углевод ва минерал моддалар алмашинувида катта аҳамиятга эга. Кўпчилик микроэлементлар витаминлар, ферментлар ва гормонлар билан функционал боғланган.
Витаминлар кимёвий табиати турлича бўлган, организм- га овқат билан бирга оз миқдорда кирадиган ва моддалар ал- машинувига ҳамда организмнинг умумий ҳаёт фаолиятига катта таъсир кўрсатадиган органик моддалардир.
Ферментлар оқсил табиатли, ўсимлик ва ҳайвон ҳужайраларида ҳосил бўладиган мураккаб органик модда- лар бўлиб, улар организмда содир бўладиган биокимёвий жараёнларни тезлаштирадиган катализаторлардир.
Гормонлар мураккаб кимёвий таркибли физиологик актив моддалар бўлиб, уларни ички секреция безлари (эн- докрин безлар) ишлаб чиқаради ва қонга ажратиб беради. Гормонлар организмнинг функцияларини бошқаришда иш- тирок этади.
Овқатда ёки ичимлик сувида битта ёки бир неча микроэлементларнинг ортиқча бўлиши ёки етишмасли- ги одам ва ҳайвонларда оғир касалликларни келтириб чиқариши мумкин.



Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling