I б ў л и м иқтисодий тараққиётнинг умумий асослари


Download 248 Kb.
bet11/11
Sana29.03.2023
Hajmi248 Kb.
#1308677
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
1-боб. Предмет ва метод

Асосий таянч тушунчалар:
Иқтисодиёт – чекланган иқтисодий ресурслардан унумли фойдаланиб, инсонлар учун зарур бўлган ҳаётий воситаларни ишлаб чиқариш ва етказиб беришга қаратилган ва чамбарчас боғлиқликда амал қиладиган фаолиятлар бирлигини таъминловчи иқтисодий тизим.
Эҳтиёж - инсоннинг яшаши ва камол топиши учун керакли ҳаётий воситаларга бўлган зарурият.
Иқтисодий ресурслар – маълум даврда маълум бир мамлакат ихтиёрида тўпланган ва мавжуд бўлган ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, уларни истеъмолчиларга етказиб бериш ва истеъмол жараёнларида қўлланилиши мумкин бўлган воситалар, қўр-қутлар, имкониятлар ва манбалардир.
Иқтисодиёт назарияси фанининг предмети – иқтисодий ресурслар чекланган шароитда жамиятнинг чексиз эҳтиёжларини қондириш мақсадида ҳаётий неъматларни (ва хизматларни) ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва уларни истеъмол қилиш жараёнида вужудга келадиган иқтисодий муносабатлар тизимини, ижтимоий хўжаликни самарали юритиш қонун – қоидаларини ўрганишдан иборатдир.
Иқтисодий қонунлар - иқтисодий ҳаётнинг турли томонларини, иқтисодий ҳодиса ва жараёнлар ўртасидаги такрорланиб турадиган, барқарор сабаб-оқибат алоқаларини, уларнинг ўзаро боғлиқлигини ифодалайди.
Иқтисодий категориялар - доимо такрорланиб турадиган иқтисодий жараёнлар ва реал ҳодисаларнинг айрим томонларини ифода этувчи илмий-назарий тушунчалар.
Услубият – иқтисодий жараёнларни илмий билишнинг принциплари, йўллари, қонун – қоидалари, аниқ ҳадислари тизимидир.
Илмий абстракция – иқтисодий жараёнларни илмий билишда қўлланиладиган усуллардан бири бўлиб, таҳлил пайтида ҳалақит берувчи иккинчи даражали воқеа – ҳодисаларни эътибордан четлаштириб, асосий ўрганилаётган ҳодисанинг асл моҳиятига фикрни қаратишдир.


Такрорлаш учун саволлар ва топшириқлар:



  1. Иқтисодиёт тушунчаси ва унинг бош масаласи нима?

  2. Эҳтиёж нима? Унинг қандай турларини биласиз?

  3. Иқтисодий ресурс тушунчасига ва унинг турларига таъриф беринг.

  4. Нима учун ҳаётий воситаларни ишлаб чиқариш ва етказиб бериш инсоннинг турли хил фаолиятлари ичида энг асосийлари ҳисобланади?

  5. Иқтисодиёт назарияси фанининг предмети нимадан иборат? У бошқа иқтисодий фанлар ичида қандай ўрин тутади?

  6. Иқтисодиёт назарияси фан сифатида шаклланишида қандай илмий мактаб ва йўналишлар вужудга келган?

  7. Иқтисодиёт назариясининг қандай вазифалари мавжуд? Бу вазифаларнинг бугунги кундаги аҳамияти нималарда намоён бўлади?

  8. Иқтисодий қонунлар нима ва уларнинг қандай турлари мавжуд? Иқтисодий қонунларнинг иқтисодий категориялардан фарқи нимада намоён бўлади?

  9. Иқтисодиёт назариясини ўрганишда қандай усуллардан фойдаланилади?

  10. Макроиқтисодий таҳлил билан микроиқтисодий таҳлил ўртасидаги фарқ нимадан иборат?

1 А.Раззоқов, Ш.Тошматов, Н.Ўрмонов. Иқтисодий таълимотлар тарихи. Т.: «Молия». 2002, 40-бет.

2 А.Раззоқов., Ш.Тошматов., Н.Ўрмонов. Иқтисодий таълимотлар тарихи. Т.: «Молия». 2002, 42-бет.

3 А.Раззоқов., Ш.Тошматов., Н.Ўрмонов. Иқтисодий таълимотлар тарихи. Т.: «Молия». 2002., 89-90-бет.

4 А.Раззоқов., Ш.Тошматов., Н.Ўрмонов. Иқтисодий таълимотлар тарихи. Т.: «Молия». 2002, 147-149-бет.



1 Экономическая теория. (Учебник для ВУЗов). Санкт-Петербург, 1997, с.18.

2 Экономическая теория (политэкономия): Учебник/ Под общ. ред. акад. В.И.Видяпина, акад. Г.П.Журавлевой. – 4-е изд. - М.: ИНФРА-М, 2004, с.31.

3 Экономическая теория: Учеб. для студ. высш. учеб. заведений / Под ред. В.Д.Камаева. – 10-е изд., перераб. и доп. - М.: Гуманит. изд. центр ВЛАДОС, 2004, с.10.
4 Основы экономической теории. Политэкономия: Учебник /Под ред. д-ра экон. наук, проф. Д.Д.Москвина. Изд. 3-е, исправл. – М.: Едиториал УРСС, 2003, с.24.

5 Борисов Е.Ф. Экономическая теория: учеб. – 2-е изд., перераб. и доп. - М.: ТК Велби, Изд-во Проспект, 2005, с.55.



1 Каримов И.А. Янгича фикрлаш ва ишлаш - давр талаби. Т-5. -Т.: «Ўзбекистон», 1997. 179-бет.

2 Каримов И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт - пировард мақсадимиз. Т.: «Ўзбекистон», 2000. 463-бет.

3 Каримов И.А. «Ўзбекистон буюк келажак сари». Т.: «Ўзбекистон», 1999. 187-бет.

1 Каримов И.А. Янгича фикрлаш ва ишлаш - давр талаби. Т-5. -Т.: «Ўзбекистон», 1997. 149-бет.

6 Бу усулнинг назарий ва амалий аҳамияти проф.Ш.Шодмонов, доц. Г.Баубекова томонидан чиқарилган «Инновационные методы в преподавании экономической теории» китобида батафсил баён этилган.

Download 248 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling