I бўлим. Умумий қоидалар 1-боб. Асосий қоидалар
-модда. Товар божхона назорати остида ташилаётганда божхона тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилишини таъминлаш чора-тадбирлари
Download 363.71 Kb.
|
БОЖХОНА КОДЕКСИ (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 223-модда. Божхона ҳамроҳлигида кузатиб боришнинг қўлланилиши
222-модда. Товар божхона назорати остида ташилаётганда божхона тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилишини таъминлаш чора-тадбирлари
(222-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Чет эл товари божхона назорати остида ташилаётганда божхона тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилишини таъминлаш чора-тадбирлари қуйидагилардан иборат: (222-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) божхона ҳамроҳлигида кузатиб боришни қўллаш; товарнинг божхона ташувчиси томонидан ташилиши; ушбу Кодекснинг 47-бобига мувофиқ божхона тўловлари тўланишини таъминлашни тақдим этиш. Олдинги таҳрирга қаранг. Агар товарларни божхона назорати остида ташиётган транспорт воситаси ушбу Кодекс 227-моддасининг биринчи қисми талабларига мувофиқ бўлмаса, жўнатувчи божхона органи товарларни божхона назорати остида ташишга транспорт воситасини лозим даражада жиҳозлаш ёхуд мазкур модданинг биринчи қисмида назарда тутилган божхона тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилишини таъминлаш бўйича чоралар кўриш шарти билан рухсат беради. (222-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган чора-тадбирлар қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди, агар: товарлар темир йўл, ҳаво ва қувур транспортида ёки электр узатиш линиялари орқали ташилаётган бўлса; ушбу чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари билан белгиланган бўлса. 223-модда. Божхона ҳамроҳлигида кузатиб боришнинг қўлланилиши Божхона ҳамроҳлигида кузатиб бориш чет эл товарларини ташиётган автотранспорт воситаларига нисбатан қўлланилади, бундан қуйидаги ҳоллар мустасно: товарларни ташиш ХЙТ дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги божхона конвенциясига (Женева, 1975 йил 14 ноябрь) мувофиқ амалга оширилган тақдирда; миллий автоташувчилар томонидан импорт товарларни ташиш товарларни божхона назорати остида ташиш учун жиҳозланган транспорт воситаларида, ушбу ташувчилар томонидан лицензия карточкаси тақдим этилган ҳолда амалга оширилган тақдирда; ушбу Кодекснинг 47-бобига мувофиқ божхона тўловлари тўланиши таъминланган тақдирда; товарлар божхона ҳудудига инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмак сифатида, шунингдек халқаро почта жўнатмалари ва фельдъегер почтаси сифатида, тасдиқловчи ҳужжатлар бўлган тақдирда олиб кирилганда. Божхона ҳамроҳлигида кузатиб бориш автотранспорт воситаси жўнатувчи божхона органига етиб келган пайтдан эътиборан олти соатдан кечиктирмай бошланади. Божхона ҳамроҳлигида кузатиб бориш битта ёки бир нечта автотранспорт воситасига нисбатан амалга оширилиши мумкин, лекин уларнинг сони йигирматадан ошмаслиги керак. Божхона ҳамроҳлигида кузатиб бориш учун божхона йиғими ундирилади. Божхона ҳамроҳлигида кузатиб бориш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланади. Download 363.71 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling