I бўлим. Умумий қоидалар 1-боб. Асосий қоидалар
-боб. Ташқи савдо операциялари мониторинги
Download 363.71 Kb.
|
БОЖХОНА КОДЕКСИ (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 244-модда. Ташқи савдо операциялари мониторингини амалга оширишда божхона органларининг бошқа ваколатли органлар билан ўзаро ҳамкорлиги
- 245-модда. Валютага оид қонунчилик бузилишларининг белгилари божхона органлари томонидан аниқланган тақдирда кўриладиган чоралар
35-боб. Ташқи савдо операциялари мониторинги
243-модда. Ташқи савдо операциялари устидан мониторингни амалга ошириш Олдинги таҳрирга қаранг. Ташқи савдо операциялари мониторинги Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари ўртасида тузилган, товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш билан боғлиқ бўлган ва қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида ёки чет эл валютасида ўзаро ҳисоб-китоблар қилишни назарда тутувчи контрактларнинг (шартномаларнинг, келишувларнинг) бажарилишини кузатиб бориш ва таҳлил қилиш йўли билан амалга оширилади. Контрактларнинг (шартномаларнинг, келишувларнинг) бажарилишини мониторинг қилиш жараёнида Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида мавжуд бўлган ахборот божхона юк декларацияси билан солиштирилади, товарларнинг амалдаги миқдори ва сифати бўйича тавсифларининг ҳамда ассортиментининг Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида кўрсатилган маълумотларга мувофиқлиги назорат қилинади, шунингдек контрактларнинг қонунчилик талабларига мувофиқлиги текширилади ҳамда мазкур контрактлар (шартномалар, келишувлар) юзасидан муддати ўтказиб юборилган дебиторлик қарзлар бор-йўқлиги аниқланади. (243-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) 244-модда. Ташқи савдо операциялари мониторингини амалга оширишда божхона органларининг бошқа ваколатли органлар билан ўзаро ҳамкорлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси валюта назоратини амалга оширувчи органлардан бири бўлиб, ташқи савдо операциялари соҳасида бошқа ваколатли органлар, шунингдек банклар ва ўзга ташкилотлар билан ахборот алмашиш, шу жумладан Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими орқали ахборот алмашиш йўли билан ўзаро ҳамкорлик қилади. Олдинги таҳрирга қаранг. 245-модда. Валютага оид қонунчилик бузилишларининг белгилари божхона органлари томонидан аниқланган тақдирда кўриладиган чоралар (245-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Валютага оид қонунчилик бузилишларининг белгилари аниқланган тақдирда божхона органлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасини қуйидаги фактлардан хабардор қилади: (245-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) олиб кирилаётган (олиб чиқилаётган) товарларнинг божхона расмийлаштирувида божхона органига товарнинг фактура қийматини экспорт қилувчи (импорт қилувчи) мамлакатда товарнинг маълум қилинган қийматига нисбатан асоссиз равишда ошириш (камайтириш) мақсадида нотўғри маълумотлар кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилганлиги; товарларнинг контрактлар (шартномалар, келишувлар) бўйича контрагент бўлмаган етказиб берувчилардан келиб тушганлиги; Олдинги таҳрирга қаранг. (245-модданинг биринчи қисми тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 26 июлдаги ЎРҚ-488-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.07.2018 й., 03/18/488/1579-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. экспорт-импорт операциялари амалга оширилаётганда қонунчиликни бошқа тарзда бузиш ҳоллари. (245-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) Тақдим этилган фактлар солиқ органлари томонидан тасдиқланган, шунингдек валютани назорат қилиш соҳасида ҳуқуқбузарлик содир этилганлик фактлари бошқа ваколатли органлар томонидан тақдим этилган тақдирда божхона органлари: Олдинги таҳрирга қаранг. Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилинаётган товарларнинг божхона расмийлаштирувини контрактлар бўйича муддати ўтган дебиторлик қарзи узилгунига қадар рад этишга бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно; (245-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) қўшимча божхона тўловларини ҳисоблаб чиқаришга ва ундиришга; валюта тушумлари билан боғлиқ материалларни Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органларига беришга; «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган ҳуқуқлар доирасида бошқа ҳаракатларни амалга оширишга ҳақли. Download 363.71 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling