I бўлим. Умумий қоидалар 1-боб. Асосий қоидалар


-модда. Даврий божхона юк декларацияси


Download 363.71 Kb.
bet126/187
Sana22.02.2023
Hajmi363.71 Kb.
#1221006
TuriКодекс
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   187
Bog'liq
БОЖХОНА КОДЕКСИ (1)

270-модда. Даврий божхона юк декларацияси
Даврий божхона юк декларацияси ишлаб чиқарилган мамлакати, физик хусусиятлари, сифати, ишлаб чиқарувчиси ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолиятининг товар номенклатураси бўйича товар кодининг ўнта белгили даражаси бир хил бўлган товарлар айни бир шахс томонидан божхона чегараси орқали мунтазам равишда олиб ўтилган тақдирда қўлланилади.
Айни бир шахс томонидан мунтазам равишда олиб ўтиш деганда, мазкур модданинг биринчи қисмида кўрсатилган товарларнинг олтмиш календарь кун ичида бир маротабадан кўп марта битта юк жўнатувчи манзилидан бошқа юк қабул қилувчи манзилига бир контракт (шартнома, келишув) асосида бир хил шароитда божхона чегарасидан олиб ўтилиши тушунилади. Бундай ҳолларда муайян вақт ичида божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган барча товарлар учун битта божхона юк декларацияси берилади. Бу тартиб вақтинча товарларни сақлашнинг энг кўп муддати ёки божхона тўловларини тўлаш муддатлари бузилишига олиб келиши мумкин эмас.
38-боб. Товарларни ва транспорт воситаларини чиқариб юбориш
271-модда. Товарларни ва транспорт воситаларини чиқариб юбориш асослари
Қуйидаги шартларга риоя этилиши товарларни ва транспорт воситаларини чиқариб юбориш учун асос бўлади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
божхона расмийлаштируви ва товарларни текшириш вақтида қонунчилик бузилганлиги божхона органлари томонидан аниқланмаганда;
божхона органига Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ва халқаро шартномаларига мувофиқ товарларни чиқариб юбориш учун зарур бўлган лицензиялар, сертификатлар, бошқа давлат органларининг рухсатномалари тақдим этилганда, бундан шундай ҳужжатларнинг товарлар ва транспорт воситалари чиқариб юборилганидан кейин тақдим этилиши ҳоллари мустасно;
(271-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
товарларни ва транспорт воситаларини танланган божхона режимига жойлаштириш талаблари ва шартларига декларант ёки божхона брокери томонидан (агар божхона брокери божхона расмийлаштируви бўйича операцияларни шартнома асосида бажараётган бўлса) риоя этилганда;
товарларга ва транспорт воситаларига нисбатан божхона тўловлари тўланганда ёхуд уларнинг тўланишини таъминлаш тақдим этилганда.

Download 363.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling