I бўлим. Умумий қоидалар 1-боб. Асосий қоидалар


-модда. Товарни божхона ҳудудига олиб киришни унинг келиб чиқиши асосида рад этиш


Download 363.71 Kb.
bet171/187
Sana22.02.2023
Hajmi363.71 Kb.
#1221006
TuriКодекс
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   187
Bog'liq
БОЖХОНА КОДЕКСИ (1)

365-модда. Товарни божхона ҳудудига олиб киришни унинг келиб чиқиши асосида рад этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ва халқаро шартномаларига мувофиқ товарлари божхона ҳудудига олиб кирилиши мумкин бўлмаган мамлакатда ишлаб чиқарилганлигига асослар мавжуд бўлган тақдирда божхона органи товарни божхона ҳудудига олиб киришни рад этиши мумкин.
(365-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
366-модда. Товарни келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат мавжуд бўлмаган тақдирда чиқариб юбориш
Товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатнинг тақдим этилмаганлиги товарни чиқариб юборишни рад этиш учун асос бўлмайди.
Товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат мавжуд бўлмаганда ёки ушбу сертификатнинг ва (ёки) унда кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилигига шубҳа туғилганда товарга нисбатан божхона божининг икки баравар оширилган ставкаси қўлланилади, бундан ушбу Кодекснинг 365-моддасида назарда тутилган ҳол мустасно.
Товарлар божхона тўловлари тўланишини назарда тутувчи божхона режимига жойлаштирилган санадан эътиборан бир йилдан кечиктирмай божхона органига лозим даражада расмийлаштирилган келиб чиқиш тўғрисидаги сертификат тақдим этилган тақдирда товарларга энг кўп қулайлик бериш режими ёки эркин савдо режими қўлланилиши ёки қайта тикланиши мумкин. Бундай ҳолда божхона тўловларининг тўланган суммаларини қайтариш ушбу Кодекснинг 49-бобига мувофиқ амалга оширилади.
51-боб. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолиятининг товар номенклатураси
367-модда. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолияти товар номенклатурасининг асосий қоидалари
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолиятининг товар номенклатураси товарларнинг тизимлаштирилган рўйхати бўлиб, ундан ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш мақсадида фойдаланилади ва у товарнинг рақамли кодли белгиланишини, унинг номини, ўлчов бирликларини ҳамда изоҳларни ўз ичига олади.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолиятининг товар номенклатураси Умумжаҳон божхона ташкилотининг Товарларни тавсифлаш ва кодлаштиришнинг уйғунлаштирилган тизимига асосланади.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолиятининг товар номенклатураси белгиланган тартибда жорий этилади.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолиятининг товар номенклатураси ташқи савдони ҳамда ташқи иқтисодий фаолиятнинг бошқа турларини тариф ва нотариф тартибга солиш чораларини амалга ошириш, Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо божхона статистикасини юритиш учун қўлланилади.

Download 363.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling