I бўлим. Умумий қоидалар 1-боб. Асосий қоидалар


-модда. Халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларида юбориладиган товарларга доир божхона тўловлари


Download 363.71 Kb.
bet77/187
Sana22.02.2023
Hajmi363.71 Kb.
#1221006
TuriКодекс
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   187
Bog'liq
БОЖХОНА КОДЕКСИ (1)

169-модда. Халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларида юбориладиган товарларга доир божхона тўловлари
Халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларида юбориладиган товарларга доир божхона тўловлари ваколатли шахс томонидан тўланади.
Жисмоний шахсларнинг нотижорат мақсадларида халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларида юбориладиган, қиймати ва (ёки) миқдори товарларни божсиз олиб кириш нормаси ва акциз солиғи солинмайдиган олиб кириш нормасидан ортиқ бўлган товарларнинг ортиқ қисми учун божхона тўловлари қўлланилади.
Ушбу Кодекснинг 167-моддасига мувофиқ божхона юк декларациясини бериш талаб қилинмайдиган товарлар бўйича божхона тўловлари божхона органлари томонидан божхона кирим ордеридан фойдаланган ҳолда ҳисобланади.
Божхона кирим ордерини тўлдириш ва божхона тўловларини ҳисоблаб чиқариш божхона органининг мансабдор шахси томонидан амалга оширилади.
Божхона юк декларациясини бериш талаб қилинмайдиган товарларга божхона тўловлари суммаларини ҳисоблаб чиқариш Умумжаҳон почта иттифоқининг ҳужжатларида назарда тутилган ҳужжатларда ва божхона мақсадлари учун фойдаланиладиган тижорат ҳужжатларида кўрсатилган товарларнинг қиймати тўғрисидаги маълумотлар асосида амалга оширилади. Товарларнинг қиймати тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлмаган тақдирда, товарларнинг божхона қиймати божхона органи томонидан ушбу Кодексга мувофиқ аниқланади.
Божхона тўловларини ҳисоблаб чиқариш ва уларни тўлаш ушбу Кодекснинг VIII бўлимида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Божхона органи томонидан божхона тўловлари ҳисобланган товарларни ўз ичига олган халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари ваколатли шахсга божхона тўловлари тўланганидан кейин берилади.
25-боб. Божхона чегарасидан қувур транспортида ва электр узатиш линиялари орқали олиб ўтиладиган товарлар
170-модда. Товарларни божхона чегарасидан қувур транспортида ва электр узатиш линиялари орқали олиб ўтиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Товарлар божхона чегарасидан қувур транспортида олиб ўтилаётганда товарларнинг қонунчиликда белгиланган стандартлар ва техник шартларга мувофиқ аралашиб кетишига, шунингдек ташишнинг технологик хусусиятлари ҳамда товарларнинг ўзига хос хоссалари оқибатида миқдори, сифати ва ҳолати ўзгаришига йўл қўйилади.
(170-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Товарлар қувур транспортида ва электр узатиш линиялари орқали олиб ўтилишига ушбу бобда белгиланган қоидаларга кўра кейинчалик декларациялаш ҳамда божхона тўловларини тўлаш шарти билан йўл қўйилади.
Қувур транспортида ва электр узатиш линиялари орқали олиб ўтиладиган товарлар божхона органи томонидан идентификацияланмайди.

Download 363.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling