I боб. Бўлажак ўқитувчиларда касбий компетенцияларни ривожлантириш орқали педагогик масъулиятни шакллантиришнинг назарий методологияси


Download 50.65 Kb.
bet2/3
Sana11.03.2023
Hajmi50.65 Kb.
#1260745
1   2   3
Bog'liq
3-режа охири

Масъулият - маънавий, ижтимоий ва маъмурий-ҳуқуқий соҳаларда кенг қўлланиладиган тушунча; маънавият нуқтаи назаридан ёндашилганида бурч; ижтимоий маънода жамият ва давлат олдидаги қарздорлик; маъмурий жиҳатдан, ижтимоий тартибга солишнинг турли меъёрларини амалга оширишни назарда тутувчи жамоатчилик назоратининг намоён бўлиши; ҳуқуқий ёндашувда эса асосан юридик жавобгарликни англатадиган серқирра ва кенг маъноли категориядир.
Бизнинг назаримизда, масъулиятнинг ривожланиш жараёнини қуйидаги омиллар билан боғлаш мақсадга мувофиқ.

  1. Инсоннинг ички ривожланиши унинг жамиятга, бу ердаги мўлжалларга муносабатини белгилаш орқали;

  2. Ташқи муҳит эса мавжуд одатлар, анъаналар, ахлоқ қоидалари ва давлат мажбурлови ёрдамида унинг хулқ-атворини тартибга солиш орқали

Масъулиятнинг қуйидаги турларини ажратиб кўрсатиш мақсадга мувофиқдир.

      1. Расм

Ижтимоий масъулият - ижтимоий манфаатларни юзага чиқаришда бошқарув субъектлари орасидаги объектив боғлиқликни, шунингдек субъектларнинг ўз фаолияти ва унинг натижаси учун жамият олдида жавоб бериш қобилиятидир.
Ижтимоий масъулият - гносеологик ёки билиш-тадқиқ этиш функцияларидан иборат. У ишонарли билим, янги технологиялар, фан ютуқларини амалиётда қўллаш натижасини жамият учун аҳамиятини таъминлайди. Ижтимоий масъулиятнинг мазкур функцияси келажакда глобаллашув жараёнлари муносабати билан изчил ортиб боради. “Ижтимоий масъулиятнинг асосан умумдавлат аҳамиятига молик қарорлар қабул қилиш фаолиятига дахлдор ихтиёрий-бошқарув функцияси гносеологик функция билан узвий боғлиқ. Бу функция ноаниқ ёки фавқулодда вазиятда, шунингдек вақт танқис бўлган шароитда қарор қабул қилиш лозим бўлган ҳолда алоҳида аҳамият касб этади”19. Жамиятда турли институтлар, шунингдек маҳаллий бошқарув тизимида масъулият алоҳида ижтимоий аҳамиятга эга. Чунки, жамият ва давлат таъсири остида маҳаллий давлат бошқарув хизматчиларнинг муайян интизом ва жавобгарлиги
Download 50.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling