I боб. Жиноят ҳуқуқи махсус қисми тушунчаси, вазифаси, предмети ва тизими


Оммавий тартибсизликлар жараёнида одам ўлдириш


Download 1.56 Mb.
bet14/127
Sana09.02.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1182750
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   127
Bog'liq
3-Том. сунгги (2)

Оммавий тартибсизликлар жараёнида одам ўлдириш
(ЖК 97-моддаси 2-қисми «е» банди
Ушбу турдаги одам ўлдиришнинг ижтимоий хавфлилиги шундаки, айбдор оммавий тартибсизликлар вақтидаги тартибсизлик, олағовурдан фойдаланиб жиноятни содир этади. Жиноятчилар оммавий тартибсизлик вақтида одам ўлдиришни содир этаётган вақт­да ҳаёсизларча, сурбетларча ҳаракат қиладилар ва ўз қилмишлари тартибсизлик қилаётган тўда томонидан содир этилган деб ҳисобланади, деб ўйлайдилар. Оммавий тартибсизликлар – бебош тўданинг қирғин қилиш, ўт қўйиш, бузиш, мулкни нобуд қилиш, шахсга қарши зўрлик ишлатишга қаратилган хатти-ҳаракати. Ушбу жиноятнинг субъекти бир вақтнинг ўзида оммавий тартибсизликларнинг ҳам ташкилотчиси ёки фаол иштирокчиси бўлса, унинг қилмишлари жиноятларнинг жами – ЖК 244-моддаси ва ЖК 97-моддаси 2-қисми «е» банди билан квалификация қилиниши лозим. Одам ўлдириш айнан оммавий тартибсизликлар бўлаётган вақтда содир этилганидагина айбдорнинг қилмиши ушбу банд билан квалификация қилинади.
Ўта шафқатсизлик билан одам ўлдириш
(ЖК 97-моддаси 2-қисми «ж» банди)
Ўта шафқатсизлик шахснинг раҳмсизлиги, ахлоқсизлигидан далолат беради.
ЖК 97-модда 2-қисми «ж» бандида оддий шафқатсизлик эмас, балки ўта шафқатсизлик ҳақида гап боради. Одам ўлдириш ҳамма вақт ҳам шафқатсизликдир. Ўта шафқатсизлик нималарда намоён бўлади? У энг аввало жиноятни содир этиш усулида намоён бўлади.
Ўта шафқатсизлик деганда, жабрланувчини ўта қийнаб ҳаётдан маҳрум этиш тушунилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленуми қарорида: «жуда раҳмсизликнинг белгилари, жумладан жабрланувчини ҳаётидан маҳрум этишдан олдин ёки одам ўлдириш жараёнида қўлланилган қийнаш, азоблаш ёки ўликни таҳқирлаш ҳолларида, шунингдек, одам ўлдириш айбдор томонидан атайлаб жабрланувчини қаттиқ азоблаш усули билан содир этилганда (жуда кўп миқдорда жароҳат етказиш, азоблайдиган заҳар бериш, инсонни тириклигича ёқиб юбориш, узоқ муддат озиқ-овқат, сув бермаслик ва ҳоказолар) намоён бўлади. Шунингдек, айбдор ўзининг ҳаракатлари билан уларга азоб-уқубат бераётганини англаган ҳолда жабрланувчини жуда яқин кишиларининг кўз олдида ўлдирганида жуда раҳмсизлик аломатлари ифода бўлиши мумкин. Жиноятни яшириш мақсадида ўликни йўқ қилиш ёки бўлакларга бўлиш одам ўлдиришни жуда раҳмсизлик билан тавсиф қилиш учун асос бўладиган ҳолатлар сифатида қаралиши мумкин эмас».1[7] Марҳумнинг жасадида бир нечта жароҳатларнинг борлиги уни шафқатсизларча азоблаб ўлдирилган деб топиш учун асос бўла олмайди, бундай ҳолда жароҳатларнинг айбдор томонидан қасддан ўлдириш вақтида ёки жабрланувчига ўлишидан аввал азоблаш, қийнаш мақсадида етказилганлигини аниқлаш зарур.
Агар «жабрланувчи томонидан қилинган ноқонуний зўрлик ёки оғир ҳақорат туфайли тўсатдан юз берган кучли руҳий ҳаяжонланиш ёки зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб содир этилган одам ўлдиришни Жиноят кодексининг 98 ёки 100-моддаси билан тавсиф қилиниши кераклиги эътиборга олишлари лозим».2[8]
Болаларни ота-онаси ёки яқин қариндошлари олдида ўлдириш ҳам ўта шафқатсизлик билан одам ўлдириш, деб ҳисобланади. Ухлаб ётган кишини ўлдирганлик учун айбдор ушбу банд билан жавобгарликка тортилмайди, чунки жабрланувчи ўзининг ўлдирилаётганлиги фактини англамайди. Шафқатсизлик тиббий эмас, балки ижтимоий тушунчадир, шу сабабдан қилмишнинг ўта шафқатсизлик билан содир этилганлиги тўғрисида эксперт хулосасига эҳтиёж йўқ.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling