I боб. Жиноят ҳуқуқи махсус қисми тушунчаси, вазифаси, предмети ва тизими
Ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлни қасддан ўлдириш
Download 1.56 Mb.
|
3-Том. сунгги (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ожизлиги айбдорга аён бўлган шахсни қасддан ўлдириш (ЖК 97-моддаси 2-қисми «в» банди)
Ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлни қасддан ўлдириш
(ЖК 97-моддаси 2-қисми «б» банди) Жиноятни ЖК 97-моддаси 2-қисми «б» банди билан квалификация қилиш учун аёлнинг ҳомиладорлиги айбдорга аввалдан маълум бўлганлигини аниқлаш зарур. Юқорида айтилган Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленуми қарорида: «ЖК 97-моддаси 2-қисмининг «б» банди ўлдирилган аёлнинг ҳомиладорлик муддати ва ҳомиланинг келажакда яшаш қобилиятидан қатъи назар қўлланилади. Бундай ҳолда жавобгарлик жабрланувчининг ҳомиладор эканлигини айбдор билган тақдирдагина юзага келади»,1[5] дейилган. Аён бўлган, деганда, айбдорнинг аёлнинг ҳомиладорлигини билганлиги тушунилади. Айбдор ҳомиладорликнинг охирги ойларида аёлнинг гавда тузилишига қараб, унинг ҳомиладорлигини тўла аниқлаши мумкин. Ҳомиладорликнинг дастлабки ойларида уни билиш мураккаброқ, бироқ бу ҳақида айбдор жабрланувчининг ўзи, ота-онаси, дугоналари ва ҳоказолардан эшитган бўлиши мумкин. Қилмишни ЖК 97-моддаси 2-қисми «б» банди билан квалификация қилишнинг зарурий шарти айбдор томонидан аёлнинг ҳомиладорлигини била туриб ўлдирилганлиги ҳисобланади. Жиноятни ЖК 97-моддаси 2-қисми «б» банди билан квалификация қилишда ҳомиладорлик муддати аҳамият касб этмайди. Агар одам ўлдириш тамагирлик ниятида, безорилик оқибатида ёки бошқа мотивлар билан содир этилган бўлса, айбдор фақат ЖК 97-модда 2-қисми «б» банди билан эмас, балки ушбу модданинг тегишли бандлари билан ҳам жавобгарликка тортилиши керак. Ожизлиги айбдорга аён бўлган шахсни қасддан ўлдириш (ЖК 97-моддаси 2-қисми «в» банди) Айбдор ожизлиги ўзига аён бўлган шахсни қасддан ўлдирса (онанинг ўз чақалоғини қасддан ўлдиришдан ташқари), унинг қилмиши ЖК 97-модда 2-қисм «в» банди билан квалификация қилиниши лозим. Ожизлик деганда – жабрланувчининг руҳий ёки жисмоний томондан ночорлиги туфайли, айбдор томонидан ўзининг ҳаётига қилинаётган тажовузни қайтара олмаслиги тушунилади. «Айбдорнинг ҳаракатларини ЖК 97-моддаси 2-қисми «в» банди бўйича тавсиф қилганда жавбрланувчининг ожиз аҳволи деб унинг жисмоний ёки руҳий ҳолати (жисмоний камчилиги, балоғат ёшидалиги, руҳий жиҳатдан носоғломлиги, касал ёки ҳушсиз аҳволдалиги ва ҳоказо) туфайли унга нисбатан содир этилаётган ҳаракатларнинг моҳияти ва мазмунини англаб етмаган ёки ўзининг хатти-ҳаракатларини бошқара олмаган ҳолатда бўлиши ва айбдор жабрланувчининг шу аҳволда эканлигини билишлиги лозим. Жабрланувчи ўзининг атрофдаги вазиятни англаб етмайдиган даражадаги алкоголдан ёки гиёҳвандликдан мастлиги уни ожиз аҳволда бўлган деб тан олиниши мумкин, бунда жавбрланувчини ким бу аҳволга дучор этгани аҳамиятга эга эмас».1[6] Ҳаётларига бўлган тажовузни бартараф эта олмасликларини эътиборга олиб, ёш боланинг, кекса кишининг ўлдирилганлигини, жабрланувчини ухлаб ётганида, қаттиқ маст ҳолатида ёки руҳий касал кишини била туриб ўлдирганлик ҳам ЖК 97-модда 2-қисми «в» банди билан квалификация қилиниши зарур. Жабрланувчининг ожизлигидан фойдаланиб содир этилган одам ўлдиришни квалификация қилишда жиноятнинг мотивларига эътибор бермоқ керак. Шахснинг ожизлигини била туриб, уни ўлдириш, яъни тамагирлик ёки безорилик оқибатида, ўта шафқатсизлик билан ва ҳоказо мотивлар билан содир этилган бўлса, айбдорнинг қилмиши бу мотивлар кўрсатилган бошқа бандлар билан ҳам квалификация қилинади. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling