I боб. Жиноят ҳуқуқи махсус қисми тушунчаси, вазифаси, предмети ва тизими


Download 1.56 Mb.
bet8/127
Sana09.02.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1182750
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   127
Bog'liq
3-Том. сунгги (2)

Одам ўлдиришнинг турлари

Қасддан одам ўлдириш

Қасддан айбни
оғирлаштирувчи ҳолатларда
(ЖК 97-модда 2-қисми)

Оғирлаштирувчи ва
енгиллаштирувчи ҳолатларсиз
(ЖК 97-модда 1-қисми)

Эҳтиётсизликдан

Эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдириш
(ЖК 102-модда)


Енгиллаштирувчи ҳолатларда

Зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб, қасддан одам ўлдириш (ЖК 100-модда)

Кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан одам ўлдириш (ЖК 98-модда)

Онанинг ўз чақалоғини қасддан ўлдириш (ЖК 99-модда)

Ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлашнинг чегарасидан четга чиқиб, қасддан одам ўлдириш (ЖК 101-модда)

Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш (ЖК 103-модда)

3-§. Қасдан одам ўлдириш


(ЎзР ЖК 97-моддаси)
Жиноят кодексининг 97-моддаси икки қисмдан иборат бўлиб, ушбу модданинг 1-қисмида «оддий» одам ўлдирганлик учун жавобгарлик белгиланган. Албатта, одам ўлдириш «оддий» бўлиши мумкин эмас. Жиноятни ЖК 97-моддаси 1-қисми билан квалификация қилиш инкор усули билан амалга оширилади. Ишда, яъни содир этилган қилмишда ЖК 97-моддаси 2-қисмида назарда тутилган одам ўлдирганлик учун жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатларнинг мавжудлиги ва ЖК 98-102-моддаларидаги енгиллаштирувчи ҳолатларнинг борлиги аниқланади, агарда юқорида айтилган ҳолатлар бўлмаса, айбдорнинг қилмиши ЖК 97-моддаси 1-қисми билан квалификация қилинади.
Ўч олиш мақсадида, рашк туфайли, тузалмайдиган касални азобдан қутқариш мақсадида жабрланувчининг илтимосига кўра, мушт­лашиш вақтида ўлдириш, ҳасад, қўрқоқлик ва ҳоказо туфайли содир этилган одам ўлдириш ЖК 97-моддаси 1-қисми билан квалификация қилинади.
Ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан шахсни ёки унинг яқин қариндошларини қасддан ўлдиришдан бош­қа барча ҳолатларда ўч олиш мақсадида шахсни ўлдирганлиги учун айбдор ЖК 97-модда 1-қисми билан жавобгарликка тортилади. Дастлаб айтиб ўтилган ҳолатда одам ўлдирганлик ЖК 97-модда 2-қисми «г» банди билан квалификация қилинади, бунинг учун одам ўлдириш айнан шахсий муносабатлар туфайли ўч олиш мақсадида содир этилганлигини аниқлаш лозим бўлади.
Шахсий муносабатлар туфайли ўч олиш мақсадида одам ўлдиришдан безорилик оқибатида одам ўлдиришни фарқлаш лозим. Безорилик оқибатида одам ўлдиришга жабрланувчининг аҳамиятга эга бўлмаган ҳаракати (чекиш учун сигарета бермаслик, бирор бир корхонанинг қаерда жойлашганлигини айтмаслик ва ҳоказо) баҳона бўлади ёки у ҳеч бир сабабсиз ҳам амалга оширилади.
Ўч олиш мотиви жабрланувчининг хулқ-атвори, хатти-ҳаракати туфайли бевосита одам ўлдирилишидан олдин ёки анча илгари вужудга келиши мумкин.
Шахсий муносабатлар туфайли бевосита ўлдириш содир бўлишдан аввал ўч олиш мотиви пайдо бўлган ҳолатларда, одам ўлдириш кучли руҳий ҳаяжонланиш ёки зарурий мудофаа чегараларидан четга чиқиш ёхуд ижтимоий хавфли қилмишни содир этган шахсни ушлаш вақтида зарар етказиш туфайли содир этилмаганлигини ҳам аниқлаш лозим.
Рашк туфайли одам ўлдириш ҳам ЖК 97-модда 1-қисми билан квалификация қилинади. Одам ўлдириш мотиви сифатида рашк ўзида ишончсизлик, эгоизм, қаҳр-ғазаб каби унсурларни жамлаган бўлади. Кўпинча рашк туфайли одам ўлдиришга эр ёки хотиннинг хаёлий хиёнат қилганлиги, жабрланувчининг турмушга чиқишга ёки уйланишга розилик бермаганлиги ёки жабр­ланувчининг никоҳсиз бирга яшаш тўғрисидаги таклифни рад этганлиги сабаб бўлади.
Агар қилмишда ЖК 97-моддаси 2-қисми назарда тутилган оғирлаштирувчи ҳолатлар бўлмаса, кимнинг айби билан бошланганлигидан қатъи назар уришиш ёки муштлашиш вақтида одам ўлса, айбдорнинг қилмиши ЖК 97-модда 1-қисми билан квалификация қилинади.
Уришиш ёки муштлашиш вақтида одам ўлдирилганида қилмишни кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида ёки зарурий мудофаа чегараларидан четга чиққан ҳолда ёхуд эҳтиётсизлик оқибатида қасддан одам ўлдиришдагидек жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатлар ҳам мавжуд бўлиши мумкин. Юқорида айтилган енгиллаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлса, уришиш ёки муштлашиш вақтида одам ўлдириш ЖК 98, 100, 102-моддаларининг бирортаси билан квалификация қилиниши лозим.
Қилмишни уришиш ёки муштлашиш вақтида одам ўлдириш деб квалификация қилиш учун фақат уришиш ёки муштлашиш бўлганлигини таъкидламасдан, балки жиноятнинг содир этилиш мотиви ва ҳақиқий ҳолатларини аниқлаш зарурдир. Уришиш ёки муштлашиш содир этилган одам ўлдиришнинг бир жиҳати бўлиб, у муайян мотив (безорилик оқибатида, тамагирлик ниятида, рашк, ўч олиш, ҳасад ва ҳоказо туфайли) билан содир этилади. Одам ўлдирилганида муштлашиш ва уришишнинг ўзи, муайян ҳолатларни эътиборга олмаганда, қилмишни ЖК 97-модда 1-қисми билан квалификация қилиш учун зарурий белги ҳисобланмайди.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling