I боб. Жиноят ҳуқуқи махсус қисми тушунчаси, вазифаси, предмети ва тизими


Download 1.56 Mb.
bet9/127
Sana09.02.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1182750
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   127
Bog'liq
3-Том. сунгги (2)

ЖК 97-модда 2-қисмида жазони оғирлаштирувчи ҳолатларда одам ўлдирганлик учун жавобгарлик белгиланган. Ушбу нормада одам ўлдирганлик учун жавобгарликни оғирлаштирувчи ўн еттита ҳолат назарда тутилган бўлиб, бу рўйхат ўзгармасдир, яъни ЖК 97-модда 2-қисмида кўрсатилган оғирлаштирувчи ҳолат бўлмаса, қилмиш ушбу норма билан квалификация қилинмайди. Аммо ЖК 97-модда 2-қисмида кўрсатилган оғирлаштирувчи ҳолатлардан бирортаси ёки бир вақтнинг ўзида бу ҳолатларнинг бир нечтаси мавжуд эканлиги қилмишни ЖК 97-модда 2-қисми билан квалификация қилиш учун асос бўлади. Жиноят ушбу норма билан квалификация қилинганида, оғирлаштирувчи ҳолатнинг ҳар бири кўрсатилмоғи ва у жазо тайинланаётганида эътиборга олинмоғи лозим.
Жиноят ҳуқуқига оид адабиётларда қасддан жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатларда одам ўлдирганликни квалификация қилиш бўйича турли қарашлар мавжуд. ЖК 97-модда 2-қисмидаги ҳолатлар жиноят таркибининг элементларига кўра таснифланган. Ушбу таснифга биноан биринчи гуруҳга жиноятнинг объектига тааллуқли бўлган ҳолатларни киритиш лозим. Бу гуруҳга:
а) икки ёки ундан ортиқ шахсни;
б) ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлни;
в) ожиз аҳволда эканлиги айбдорга аён бўлган шахсни;
г) ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан шахсни ёки унинг яқин қариндошларини ўлдирганлик киради.
Иккинчи гуруҳга кирувчи ҳолатлар одам ўлдиришнинг объектив томонига тааллуқли бўлиб, бу гуруҳга:
а) бошқа шахсларнинг ҳаёти учун хавфли бўлган усулда;
б) оммавий тартибсизликлар жараёнида;
в) ўта шафқатсизлик билан;
г) номусга тегиш ёки жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб, ғайритабиий усулда қондириш билан боғлиқ ҳолда одам ўлдириш киради.
Учинчи гуруҳга одам ўлдиришнинг субъектив томони билан боғлиқ ҳолатлар:
а) тамагирлик ниятида;
б) миллий ёки ирқий адоват замирида;
в) безорилик оқибатида;
г) диний таассублар замирида;
д) киши аъзоларини кесиб олиб, бошқа кишига кўчириш (трансплантат) ёки мурданинг қисмларидан фойдаланиш мақсадида;
е) бошқа бир жиноятни яшириш ёки унинг содир этилишини осонлаштириш мақсадида одам ўлдириш киради.
Тўртинчи гуруҳга жиноятнинг субъектига тааллуқли ҳолатлар жамланган бўлиб, улар:
а) бир гуруҳ шахслар ёки уюшган гуруҳ аъзоси томонидан ёхуд ўша гуруҳ манфаатларини кўзлаган ҳолда;
б) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
в) ўта хавфли рецидивист томонидан қасддан одам ўлдирилиши ҳолатларини ўз ичига олади.

Схема 4

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling