I боб. Жиноят ҳуқуқи махсус қисми тушунчаси, вазифаси, предмети ва тизими
-§. Ҳаётга қарши жиноятлар. Одам ўлдириш тушунчаси, таҳлили ва турлари
Download 1.56 Mb.
|
3-Том. сунгги (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Одам ўлдиришнинг объекти
2-§. Ҳаётга қарши жиноятлар. Одам ўлдириш тушунчаси, таҳлили ва турлари.
Схема 2 Содир этилган жиноятга нисбатан тўғри жиноят қонунини белгидаш ўта муҳимлигини таъкидлаш зарур. Чунки содир оғирлаштирувқи ҳолларида қасддат одам олдириш учун энг оғир жазо бу умурбод озодликдан махрум этишдир. NOTA BENE! Ҳаётга қарши жиноятларни шартли равишда 3 туркумга бўлиш мумкин: 1) одам ўлдириш; 2)эҳтиётсизликдан одам ўлдириш; 3) ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш. Одам ўлдириш – қасддан, ҳуқуққа хилоф равишда ёки эҳтиётсизлик орқасида бошқа кишини ҳаётдан маҳрум қилишдир. Ушбу жиноятнинг объекти бошқа кишининг ҳаёти ҳисобланади1. Ўз жонига қасд қилганлик жиноят қонуни билан жазоланмайдиган қилмишдир. Масалан, турли сабабларга кўра инсон ўзининг ҳаётига чек қўйишга қарор қилади, лекин унинг хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра ўлим рўй бермайди (ўзини осаётган вақтида арқоннинг узилиб кетиши, заҳарнинг таъсир қилмаслиги, бегона шахсларнинг аралашуви ва ҳоказо). Ўлим юз бермаганига қарамай ўз жонига қасд қилганлик жамоатчилик томонидан қораланади. Чунки бундай ҳодиса бизнинг ахлоқимизга ётдир ва у шахснинг ожизлиги, иродаси бўшлигидан далолат беради. Одам улдиришнинг объекти нафақат биологик жараён, балки ижтимоий алоқадир, яъни одам учун энг қиммат бўлган неъмат билан бемалол фойдаланиш, яъни бу ҳаётдир. Одам ўлдиришнинг объекти бошқа кишининг ҳаёти ҳисобланади2. Ёшидан, унинг соғлиғи ёки яшаш қобилиятидан қатъи назар ҳар қандай кишининг ҳаёти жиноят қонуни билан қўриқланади. Шу сабабли чақалоқ, кекса, соғлом ёки касал одамни ҳаётдан маҳрум қилишга қаратилган ҳар қандай ҳаракат одам ўлдириш, деб тан олинади. Кейинги вақтларда юридик адабиётларда эвтаназия, яъни шахсни ўзининг розилиги билан ҳаётидан маҳрум этганлик учун жавобгарлик масаласи бўйича мунозаралар авж олмоқда. Бугунги кунда 40дан ошик дунё мамлакатларида пассив эфтазия қонун билан рухсат берилган1. Масалан, Австралия 10 йил мобайнида бундай холларда беморнинг ўз ҳохиши билан сунъий ҳаётни сақлаш аппаратларини тўхтатишмоқда. Ўзига хос йўлни Швейцария танлаган. Улар эфтаназия учун жиноий жавобгарликни қонин билан тақиқлаган, аммо умидсиз қолган беморларга махсус врачлар иштирокида махсус дори қилиб беморнинг ўлимига гувоҳ бўлишадилар. Яқинда Франция ҳам эфтаназияни қонунлаштиришга ўтса керак2. Актив эфтаназияни биринчи бўлиб Нидерландияда қонунлаштирилган. 2001 йилнинг 10 апрелида шу мамлакитнинг юқори палатаси томонидан нажодсиз қолган беморларга бу дунёни тарк этида ёрдам берган врачларни жиноий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисида қонун қабул қилинган, ва 2002 йил 1 апрелидан бери эфтаназия шу мамлакатнинг ЖКсидан мутлоқ чиқарилган3. Галландиядан сўнг 2002йил декабр ойида Бельгия ҳам бунга қўшилди. Шу йилда Англияда прецедент яратилди. “Актив эфтаназияни Орегон штати қонунлаштирди. Унга кўра эфтаназия фақат касалликнинг охирги босқичидагина қўлланилши мумкин. Аммо чет эль олимларнинг изланишига кўра бу қонун ҳеч қачон амалда иўлатилинмаган, чунки ҳаётдан кўз юммоқчи булган шахс психологик кўрикдан ўтиши шарт. Лекин Америка психологик ассоциацияси бундай кўрикда иштирок этишдан бош тортди”1. Эвтаназияни маъқулловчи ва уни қораловчилар бўлишига қарамасдан, уни қонунийлаштиришдан қочмоқ зарур, чунки инсонга ҳаёт худо томонидан ато этилади, уни қайтиб олишга фақатгина унинг ўзи ҳақлидир, деган фикрлар ҳам мавжуддир. Бундан ташқари, доришунослик ютуқларидан фойдаланиб, аста-секин инсон ҳаётига чек қўядиган воситалар яратилишидан ҳам умид қилинмоқда. Аммо, инсон табиати, унинг аъзолари фаолияти ҳали шифокорлар томонидан тўлиқ ўрганилмаганлигини эътироф этиш лозим. Баъзан тузалишига ҳеч қандай умид бўлмаган касал соғаяди ва тўла ҳаётий фаолиятни давом эттиради. Сунъий ҳомила тушириш билан боғлиқ жиноятни тўғри квалификация қилиш учун инсон ҳаётининг бошланишини чуқур ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. Ҳақиқатан ҳам бу саволга жавоб топиш мураккаб вазифадир. Шу боис, қайси вақтдан бошлаб бола ушбу жиноятнинг объекти бўлади? Туғилган вақтиданми ёки она қорнида ҳомила пайдо бўлган вақтидами? деган савол туғилади. Сўз унинг шахс сифатида тан олиниши ва жиноят қонунида жавобгарлик белгиланган жиноятнинг объекти бўлиши мумкинлиги ҳақида бормоқда. Юридик адабиётларда бу борада қарама-қарши қарашлар бор. Айрим муаллифлар инсон ҳаётининг бошланиш пайти деб гўдакнинг нафас ола бошлаши ёки боланинг она қорнидан тўлиқ ажралиб чиқиш вақтини ҳисоблайдилар1. Бошқалар эса ҳомиланинг етарли даражада ривожланиб, она қорнида ҳомила тарзида ҳаёт учун барча зарурий сифатларга эга бўлганлигини тасдиқловчи жисмоний тўлғоқнинг бошланиши билан белгилайдилар2. Бизнингча, бу қарашлар унчалик тўғри эмас, чунки жисмоний тўлғоқнинг бошланиши, туғиш жараёнининг бошланишидир. Бу вақтда ҳомилага зарар етказишни ҳомиладор аёлнинг соғлиғига зарар етказиш, деб қарамоқ керак ва бу қилмиш Жиноят кодексидаги шахснинг соғлиғига қарши жиноятлар учун жавобгарликни кўзда тутувчи бобининг тегишли моддаси билан квалификация қилиниши керак. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling