I боб. Жиноят ҳуқуқи махсус қисми тушунчаси, вазифаси, предмети ва тизими


-§. Жиноятларни квалификация қилишнинг илмий асослари


Download 1.56 Mb.
bet3/127
Sana09.02.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1182750
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   127
Bog'liq
3-Том. сунгги (2)

2-§. Жиноятларни квалификация қилишнинг илмий асослари.
ЎзР жиноят қонунида ЖКда назарда тутилган, таркибда жиноятнинг барча белгилари мавжуд бўлган ижтимоий хавфли қилмишлар учунгина жавобгарлик белгиланган.
Жиноий жавобгарликка тортиш ва жазо тайинлаш учун шахс ЖК махсус қисмининг айнан қайси нормасини бузганлигини аниқлаш лозим. Бунда содир этилган қилмишнинг жиноят таркиби ЖК махсус қисмида назарда тутилган ёки тутилмаганлигини аниқлаш лозим. Бу жараён жиноятларни квалификация қилиш жараёни деб аталади.
Содир этиглан жиноятларни тўғри квалификация қилиш таъминлаш – хуқуқни мухофаза қилувчи органларнинг асосий вазифаси хисобланади.
Жиноятларни квалификация қилишда қонунийлик, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларнинг кафолати, одил судловни амалга ошириш принциплари зарурий шарт бўлиб ҳисобланади.
Жиноятларни квалификация қилишда содир этилган қилмиш юридик тахлил қилинади: тажовузнинг объекти аниқланади, унинг кокрет белгилари тавсифланади, объектив ва субъектив томонлари, субъектини характерлайдиган белгилари аниқланади. Бундай тахлил содир этилган қилмишда қандай жиноятнинг таркиби мавжудлиги ва ушбу қилмишни содир этган шахсни ЖКнинг қайси моддаси билан жавобгарликка тортиш мумкинлаги ҳақида бир фикрга келишга ёрдам беради.
Жиноятларин квалификация қилиш тушунчаси кенг ва тор маънода ишлатилади.
Тор маънода квалификация қилиш жиноят ҳуқуқий нормаларга мувофиқ келувчи ижтимоий хавфли қилмишнинг ҳуқуқий баҳосидир.

NOTA BENE!


Кенг маънода квалификация муаёян мантиқий жараён бўлиб Жиноят Кодекси махсус қисмида назарда тутилган ижтимоий хавфли қилмишни содир этган шахснинг қилмишида жиноят таркиби мавжудлигини аниқлаш бўйича муайян –шахсларнинг фаолияти хисобланади

Жиноятлариннг квалификацияси – бу динамик жараён бўлиб, жиноий иш бўйича иш юритишнинг турли хил босқичларида муайян хусусиятларга эга.


Жиноятларнинг квалификация қилиш субъектлари (махсус ваколатга эга бўлган давлат органлари, вакиллари) жиноятларни квалификация қилишда “билмасликдан билимга”, “умумийдан хусусийга” қараб борадилар. Жиноят ишида фактик маълумотларнинг пайдо бўлиши билан жиноятнинг тавсифи ҳам, унда бахо бериш хам ўзгариши мумкин. Жиноят ишини қўзғатиш босқичида квалификация дастлабки тавсифга эга бўлади. Дастлабки терговни тугатиш суд муҳокамаси босқичида у максимал тўлиқ ва якуний тавсифга эга. Квалификация қилиш жараёни бир қанча босқичлардан иборат бўлади. Квалификацияни биринчи босқичида ҳуқуқбузарликнинг тури аниқланади. Бунда хатти харакатнинг ижтимоий хавфсизлик даражаси қилмишнинг жиноят ёки жиноят эмаслиги ва жиноят қонунига мувофиқ жазога сазовор ёки сазовор эмаслиги аниқланади. Квалификациянинг якуний босқичида эса жиноят турининг индивидуал белгилари аниқланади ва белгилар ёрдами объекти бир хил бўлган жиноятлардан қилмиш алохида ажратиб олинади.
Жиноятларин квалификация қилиш 2 турга: расмий ва норасмий турларга бўлинади.
Расмий квалификация бу аниқ бир жиноий иш бўйича махсус ваколанга эга бўлган (суриштурувчи, терговчи, прокурор, судья) шахс томонидан амалга ошириладиган жиноят ҳуқуқий квалификациясидир.
Норасмий квалификация бу жиноят ҳуқуқига фуқаролар (илмий ходимлар, журналистлар ва х.к.) томонидан бериладиган ҳуқуқий бахо бўлиб, бу фақатгана уларнинг қарашларида ифодаланади. Норасмий квалификация ҳуқуқий оқибат келтириб чиқармайди.
Квалификация қилиш жараёнида қуйидаги 2 элемент мақжуд: бир томондан бу қонун нормалари муайян турдаги жиноят намунасини акс эттирувчи жиноят қонуни нормалар қонунчилик (абстракт) модели бўлса, иккинчи томондан, ўонунга мувофиқ бахо берилиши лозим бўлган аниқ бир ҳаётий ходисалар (ижтимоий хавфли қилмиш) дир.
Жиноят қонуни жиноятларни квалификация қилишнинг хуқуқий асоси бўлиб хизмат қилади, чунки жиноятни квалификация қилиш жараёнида жиноятни қандай илмий тушунчаси ёки тушунчалари эмас, балки фақатгина муайян жиноятнинг қонуний модели билан мост тушмоғи шарт. Жиноят қонунда белгилаб қўйилган жиноятларнинг рўйхати қатъий бўлиб, ушбу рўйхатга хеч ким бошқа қилмишни киритиши мумкин эмас. Қилмишнинг ижтимоий хавфли деб топилиши ва жиноят сифатида квалификация қилиниши фақатгина жиноят кодексида белгиланган холлардагина мумкин. Жтноят қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш фақат қонун чиқарувчи орган томонидан амалга оширилади.
Квалификациянинг чкуни бўлиб, муайян жиноий қилмиш жиноят қонунинг қайси моддаси, шу модданинг қайси банд ва қисми қўлланилиша кераклиги тўғрисидаги хулоса ҳисобланади. Жиноятни квалификация қилиш жараёнида Жиноят Кодексини умумий қисми қиодалари хисобга олиниши зарур.
Айрим холларда қилмишни тўғри квалификация қилиш махсус қисмнинг моддаси, қисми ва бандларигагина асосланмасдан, балки умумий қисм қоидаларга мурожат қилишни ҳам тақозо этади. Масалан, агар жиноят таёргарлик ёки суйиқасд босқичида тугалланган бўлса, уни квалификация қилишда ЖК 25 моддасига хавола қилиши лозим бўлади.

NOTA BENE!


Квалификациянинг мақсади ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни жиноий жавобгарликка тортиш учун ҳуқуқий асосларининг мавжудлигини аниқлашдан иборат.

ЖК нормалари билан квалификация қилинадиган ижтимоий хавфли қилмишнинг қонуний модели жиноятнинг таркиби хасобланади.


Жиноят таркиби бу шахсни жиноий жавобгарликка тортиш учун зарур ва етарли бўлган объектив ва субъетив белгилар тизимидир. Жиноятнинг бошқа ҳолатлари (ЖК 55 ав 56 маддаларида кўрсатилган оғирлаштирувчи ва енгиллаштирувчи холатлар) жазони индивидуаллаштириш учун зарур бўлиб, қилмишни квалификация қилишда ахамиятга эга эмас.
Жиноят таркиби, жиноят турининг қонуний модели бўлиши билан биргаликда, жиноятнинг барча энг мухим, аҳамиятли ва зарурий белгиларини ўз ичига олади. Ушбу маънода жиноят таркиби жиноий жавобгарликка тортишнинг ягона ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилади, айни пайтда жиноят қонунида назарда тутилган жиноят содир этган шахсни жиноий жавобгарликка тортиш учун фактик асос бўлиб ҳам хизмат қилади.
Жиноят таркиби белгилари жиноят қонунида ижобий (белгилар борлигини кўрсатиш) ёка салбий (белгилар йўқлигини кўрсатиш) тарзда намоён бўлиши мумкин. Мустаҳкамлик даражасига кўра ушбу белгилар доимий ва ўзгарувчан бўлиши мумкин. Шунингдек, қонунда бахоловчи белгилар ҳм ишлатлади, уларнинг мавжудлигини жиноятни квалификация қиладиган шахс аниқлайди.
Қилмишнинг жиноий хуқуқий квалификация қилиш учун жиноят таркиби элементларига кўра:
Объект;
Объектив томон;
Субъект;
Субъектив томонини тавсифловчи белгиларга ажратадилар.

Жиноятни тўғри ва аниқ квалификация қилишнинг 2та шарти мақжуд: 1чидан, содир этилган жиноятнинг барча фактик белгиларини аниқлаш лозим. 2чидан, ҳуқуқий норманинг барча таркибий белгиларини шунингдек, жиноят қонуни тизимини билиш зарур. Жиноятларнинг айрим белгилари ЖК махсус қисмида тўғридан тўғри кўрсатилмаган бўлиши мумкин. Бунинг сабаби қонун чиқарувчи томонидан бошқа ҳуқуқ соҳалари ёки ЖК умумий қисмидаги нормаларни қайтармаслик лозим деб, топганлиги бўлиши мумкин. Ундан ташқари, айрим белгилар умумэътироф этилган ёки хаммага маълум бўлган холатларга боғлиқ., шунинг учун жиноят қонунида улврни такрорлаш мақсадга мувофиқ эмас.


Жиноятни квалификация қилишни амалга оширувчи шахс томонидан: биринчидан, аста секинлик билан, босқичма босқич жиноятнинг фактик холатлари аниқланиши, иккинчидан, унинг жиноят ҳуқуқий нормаларини тахлил қилиниши амалга оширилади. Жиноятни квалификация қилиш жараёнида жиноят ҳуқуқий нормалар билан жиноятнинг фактик белгилари солиштирилади.
Қилмишни квалификация қилиш учун жиноят қонун нормасини аниқлаш бир неча босқичда амалга оширилади.
Биринчи босқичда, квалификация қилиш субъектлари томонидан фактик маълумотларни тартибга солиб, улар ичидан юридик аҳамиятга эга бўлганлари ажратилади. Бу содир этилган ижтимоий хавфли қилмишнинг фактик маълумотлари жиноят қонунида мустаҳкамлаб қўйилганлигини аниқлаш лозимлигини билдиради.
Иккинчи босқичда, йиғилган фактик материалларга жиноят қонун нормасидан қайси бири мос келиши аниқланади.
Учинчи басқичда, жиноят ишининг фактик холатларига мос келадиган ўхшаш таркибли жиноятлар гурухи аниқланади. Булар қаторига объектив ва субъектив белгиларга кўра мос келувчи, алохида холатларга кўра фарқланадиган жиноятларнинг таркиби киради.
Тўртинчи босқичда, танлаб олинган жиноят таркиблари гурухидан содир этиглан жиноятлар мос келадиган ва унинг барча томонларини тавсифлайдиган бир ёки ьир нечта жиноян қонуни танлаб олинади.
Жиноятларни квалификация қилиш жараёнида бар қилмишни бахолаш учун бир қанча жиноят ҳуқуқий нормаларини қўллаш зарур бўлганида муммолар туғилади. Бундай холатлар бир қанча жиноятлар содир қилинганида вужудга келиши мумкин, уларни квалификация қилиш ЖКнинг умумий қисми нормаларида ўз аксини топган. Тўғри, квалификация қилиш учун қайси турдаги бир қанча жиноятлар содир этилганлигини аниқлаш катта аҳамиятга эга. Масалан, такроран жиноятлар жами ёки редцилив жиноят содир этилганлигини фарқлаш лозим.
Бир қанча жиноятлар содир этишдан жиноят қонуни нормаларининг рақобатлигини фарқлаш лозим, бунда бир жиноят ўзининг аломатлари билан ЖК махсус қисми бир қанча нормаларда назарда тутилган қилмишга мос келади. Лекин, рақобатли бир қанча жиноятлар содир этишдан фарқли содир этилган қилмишга ҳар томонлама мос тушадиган битта қонунни танлаш зарур.
Жиноят ҳуқуқи назариясида умумий ва махсус нормаларнинг рақобати иккита махсус қонунларнинг ва модда билан модданинг қисми ўртасидаги рақобат ажратиб кўрсатилади. Қонунлар рақобати жараёнида тўғри квалификация қилиш рақобатда бўлган нормаларни аниқ тавсифлашдан иборит. Бунда нормаларнинг бир бири билан муносабатига боғлиқ норма бир холатда умумий, бошқа холатда эса махсус бўлиши мумкин. Рақобатнинг ҳар бир турига тегишли қоидалар мос тушиши керак, улар ҳмар бир муайян ҳолат учун квалификация тўғрилигининг кафолати бўлиб хизмат қилади.

БАРЧА МАВЗУЛАР БЎЙИЧА ТАВСИЯ


ҚИЛИНАДИГАН АДАБИЁТЛАР
Асосий адабиётлар:

1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. Тошкент, «Адолат», 1998.


2. И.А.Каримов. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. Тошкент, «Ўзбекистон», 1997.
3. И.А.Каримов. Ўзбекистон буюк келажак сари. Тошкент, «Ўзбекистон», 1998.
4. И.А.Каримов. Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда. Тошкент, «Ўзбекистон», 1999.
5. И.А.Каримов. Оллоҳ қалбимизда, юрагимизда. Тошкент, «Ўзбекистон», 1999.
6. И.А.Каримов. Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар. Тошкент, «Ўзбекистон», 2000.
7. Рустамбаев М.Х., Якубов А.С. Концепция законодательства Республики Узбекистан о преступлениях и наказаниях, ВШМ МВД РУз. 1994.
8. Якубов А.С., Кабулов Р. Новое в уголовном законодательстве. Т.: Академия МВД Республики Узбекистан. 1995.
9. Комментарий к Уголовному кодексу Российской Федерации. М.: Юрист, 1996.
10. Кадиров М. Уголовное право Республики Узбекистан. Особенная часть. Т.: Адолат, 1997.
11. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарорлари. 1991-1997, 2 томлик. Т.: «Шарқ», 1997.
12. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига шарҳлар. Т.: Адолат, 1997.
13. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси. Тошкент, «Адолат», 1998.
14. Комментарий к Уголовному кодексу Республики Казахстан, Алматы, Баспа. 1999.
15. Комментарий к постановлениям Пленума Верховного суда Российской Федерации по уголовным делам. М.: Юрист, 1999.

II боб. ҲАЁТГА ҚАРШИ ЖИНОЯТЛАР


1-§. Ҳаётга қарши жиноятларнинг умумий тавсифи
Схема 1

Давлатнинг бош вазифаларидан бири инсон ҳақида ғамхўрлик қилишдир. Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Конституциясида инсон омили, унинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари мустаҳкамлангандир. Конституция нормаларида, ҳар қандай ҳолатдан қатъи назар, шахснинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари кафолатланган ва ҳимоя қилинган. Чунончи, Конс­титуциямизнинг 18-моддасида «Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар», деб қайд этилган бўлса, унинг 19-моддасида «Фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиздир, улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмас», дейилади1.


Конституциянинг «Шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар», «Сиёсий ҳуқуқлар», «Иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар» деб номланган бўлимларида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий базаси ўз аксини топган. «Давлат, – деб таъкидланади Конституциянинг 43-моддасида, – фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди». “Хар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш ҳуқуқи кафолатланади”2.
2008 йилда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ўзида мустаҳкамлаган 55 та халқаро ҳужжатга қўшилди. Бу ҳужжатлар Ўзбекистон қонунчилигининг шаклланиши, жумладан жиноят ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари борасидаги қонунларнинг яратилиши учун ҳам асос бўлиб хизмат қилди.
«Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси»нинг 3,4,5-моддасида, «Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт»нинг 6, 7, 9, 10, 11-моддаларида3 инсоннинг яшаш ҳуқуқи, қадр-қиммати, озодлиги ва хавфсизлиги, шаъни ва обрўини ҳимоя қилиш каби ҳуқуқлари мустаҳкамланган. Бу халқаро ҳуқуқий меъёрлар Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ҳам асосини ташкил қилади.
Шуни таъкидлаш керакки, шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари турли ҳуқуқ соҳаларининг нормалари билан ҳимоя қилинади, лекин жиноят қонунларида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари бузилганлиги учун жиноий жавобгарлик белгиланган бўлиб, ҳуқуқнинг бу соҳаси ана шу жавобгарликни қўллаш орқали фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилади.
Жиноят кодексининг «Шахсга қарши жиноятлар» бўлимида ҳаётга, соғлиққа қарши, ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли, жинсий эркинликка, оилага, ёшларга ва ахлоққа, шахснинг озодлиги, шаъни, қадр-қимматига, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши қаратилган жиноятлар учун жавобгарлик белгиланган бўлиб, бу жиноятлар жамият учун жиддий хавф туғдиради. Дарҳақиқат, инсоннинг ҳаёти ва соғлиғи шахснинг бебаҳо бойлиги ҳисобланади ва унинг бу бойликлардан маҳрум этилиши ёки уларга шикаст етказилиши шахс учун фожиа ҳисобланади. Инсон яшар экан, ҳаётдан, унинг неъматларидан баҳраманд бўлиб яшашга интилади, ҳаётдан маҳрум қилинган шахснинг ўрнини ҳеч нарса билан тўлдириб бўлмайди. Инсоннинг соғлиғига зарар етказилиши унга жисмоний, ахлоқий, руҳий азоблар бериб, унинг ҳаётий фаолиятини чеклаб қўяди.
Жиноятчи томонидан инсоннинг бошқа ҳуқуқ ва эркинликларининг бузилиши шахс учун ижтимоий хавфи ҳаётдан маҳрум этишдан кам бўлмаган хавфни туғдиради.
Шахсга қарши жиноятларнинг хавфлилик даражаси юқори эканлиги сабабли, Жиноят кодексининг Махсус қисми биринчи бўлими «Шахсга қарши жиноятлар» деб номланади.
Шахсга фақат юқорида айтилган жиноятлар содир этилганида эмас, балки бошқа объектларга тажовуз қилинганида, масалан, босқинчилик, талончилик ва бошқа жиноятлар содир этилган ҳолларда ҳам зарар етади. Шахсга қарши жиноятлар таҳлил қилинганида бу қилмишни содир этган айбдорнинг ҳаракатлари айнан шахсга зарар етказишга қаратилганлигига эътибор берилади.
Жиноят кодекси Махсус қисмининг биринчи бўлимида шахсга қарши жиноятларнинг бир неча тури учун жавобгарлик кўзда тутилган бўлиб, улар бевосита объекти бўйича қуйидаги гуруҳларга ажратилган:
1) ҳаётга қарши жиноятлар;
2) соғлиққа қарши жиноятлар;
3) ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли жиноятлар;
4) жинсий эркинликка қарши жиноятлар;
5) оилага, ёшларга ва ахлоққа қарши жиноятлар;
6) шахснинг озодлиги, шаъни ва қадр-қимматига қарши жиноятлар;
7) фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши жиноятлар.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling