I боб. Жиноят ҳуқуқи махсус қисми тушунчаси, вазифаси, предмети ва тизими
-§. Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш
Download 1.56 Mb.
|
3-Том. сунгги (2)
3-§. Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш
(ЎзР ЖК 105-моддаси) Мазкур жиноятнинг бевосита объекти баданига ўртача оғир шикаст етказилган шахснинг соғлиғи дахлсизлигини таъминловчи ижтимоий муносабатлар ҳисобланади. Жиноятнинг объектив томони шахс соғлиғига зарар етказувчи ҳаракат ва ҳаракатсизликда ифодаланади. Айбдорни жиноий жавобгарликка тортиш учун қилмиш ва жабрланувчи соғлиғига ўртача оғир шикаст етказиш ўртасидаги сабабий боғланишни аниқлаш лозим. Бунда жиноят объектив томонининг зарурий белгиси жабрланувчига ўртача оғир шикаст етказилиши ҳисобланади. Ўртача оғир шикаст оғир шикастдан шуниси билан фарқланадики, уларнинг етказилиши одатда шахс ўлимига олиб келмайди. Бу мазкур тан жароҳатларининг биринчи асосий белгиси ҳисобланади. Иккинчидан, ўртача оғир тан жароҳатлари шахс соғлиғига етарли зарар етказиши мумкин, лекин улар оҳир тан жароҳатдари сингари бирон бир аъзодан ажралиш ёки бошқа оқибатларни келтириб чиқармайди. Ўртача оғир тан жароҳатларининг асосий белгилари қуйидагилар ҳисобланади: 1) етказилаётган пайтда шахс ҳаётига хавфнинг мавжуд эмаслиги. 2) жабрланувчи соғлиғининг узоқ муддатга ёмонлашуви. 3) умумий меҳнат қобилиятининг учдан биридан кам бўлган қисмининг йўқотилиши. Соғлиқнинг узоқ муддатга ёмонлашуви деб бевосита етказилган зиён натижасида юзааг келган ва 21 кундан кўп аммо 4 ойдан кам бўлган муддат давом этган оқибатлар (касалликлар, аъзолар фаолиятининг бузилиши)га айтилади. Амалиётда соғлиқнинг ёмонлашуви қанча давом этганлиги меҳнатга қобилиятсизлик варақаси асосида, кўпинча эса жабрланувчининг касалхонада ётиб даволаниши қанча давом этгани ҳақидаги маълумотнома асосида ҳам аниқланади. Аммо бу унчалик тўғри эмас, чунки бу ҳужжатларда баданга етказилган шикаст туфайли соғлиқнинг ёмонлашуви қанча давом этганлиги ҳамиша ҳам тўғри қайд этилмайди. Негаки, касаллик варақаси билан тасдиқланган меҳнатга қобилиятсизликнинг давом этиш муддати ҳамиша ҳам етказилган шикаст билан боғлиқ бўлавермайди ва бошқа ҳолатлар: бир вақтда қўзғалган бошқа касаллик, жабрланувчининг касбий хусусиятлари (ошпаз, қандолатчининг қўлида чақа жойлар борлиги ва ҳоказо) билан боғлиқ бўлиши мумкин. Аксинча, жабрланувчининг ўз илтимосига кўра касаллик варақаси барвақт ёпилиб, у тўла соғаймасдан ишга чиқиб кетадиган ҳоллар ҳам бўлиши мумкин. Шу сабабдан соғлиқнинг узоқ вақт ёмонлашувига олиб келган айбдорнинг қилмиши ЖК 105-моддаси билан квалификация қилинганида, соғлиқнинг ёмонлашув муддати ЎзР ЖПК 173-моддасига мувофиқ суд-тиббиёт экспертизаси хулосаси асосида аниқланмоғи лозим. Умумий меҳнат қобилиятининг учдан бир қисмидан кам қисмининг йўқотилиши деганда ўн фоизидан ўттиз уч фоизигача йўқотилиши тушунилади. Меҳнат қобилиятининг йўқотилган прценти соғлиққа етказилган зиён натижасида келиб чиққан оқибат аниқланганда (масалан, майда суякларнинг синиши, аъзоларнинг чиқиши, қовурғаларнинг синиши, ўртача оғирликдаги мия чайқалиши ва б.) суд-тиббиёт экспертизаси томонидан аниқланади. ЖК 105-моддасида назарда тутилган жиноят субъектив томондан тўғри ва эгри қасд билан содир этилади. Жиноят мазкур таркибларининг мазмунини очишда енгиллаштирувчи ҳолатларда одам ўлдириш бўйича қоидаларга риоя қилиш лозим. ЎзР ЖК 105-моддаси 2-қисмида жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатларда баданга ўртача оғир шикаст етказганлик учун жавобгарлик назарда тутилган. Мазкур квалификация белгилари ҳақида тўлиқ маълумотни ЖК 104-моддаси 2 ва 3-қисмининг таҳлилида кўришингиз мумкин. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling