I боб. Жиноят ҳуқуқи махсус қисми тушунчаси, вазифаси, предмети ва тизими


Download 1.56 Mb.
bet72/127
Sana09.02.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1182750
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   127
Bog'liq
3-Том. сунгги (2)

Тиламчилик қилиш деганда, вояга етмаган шахсни бегона шахс­лардан пул, озиқ-овқатларни, кийим-кечакларни ва ҳоказоларни тиламчилик қилишга жалб қилишни тушунмоқ зарур.
Вояга етмаганларни спиртли ичимликлар истеъмол қилишга, гиёвандлик ёки психотроп ҳисобланмаган, лекин кишининг ақл-идрокига таъсир қиладиган восита ва моддаларни истеъмол этишга жалб қилиш деганда, вояга етган шахснинг қайд этилган ичимликларни, восита ва моддаларни қайта ва қайта истеъмол қилишга ўргатиш ёхуд қайд этилган ашёларни қайта ва қайта вояга етмаганлар учун қўлга киритилишини ва вояга етмаган шахснинг қайд этилган ашёларни алдаш, меҳмон қилиш, кўндириш ва ҳоказо йўллар билан қўлга киритишга қаратилган ҳаракатларини тушуниш зарур.
Гиёҳвандлик ёки психотроп ҳисобланмаган, лекин кишининг ақл идроқига таъсир қиладиган восита ва моддалар деганда инсон миясини гангитувчи таъсир кўрсатадиган ва унга нисбатан талабни вужудга келтирадиган турли моддаларни тушуниш лозим. Уларга мисол қилиб клофелиннинг алкогол билан ҳар қандай процентдаги аралашмаси, хлороформ, эфир, димедролнинг алкогол билан аралашмаси, таркибида тропан гуруҳига кирувчи алкалоид бўлган ўсимликларнинг спиртли экстракти ва б., шунингдек, ацетон, бўёқлар, лаклар, елимларнинг айрим турлари ва бошқа ҳиди киши ақл-идрокига гангитувчи таъсир кўрсатувчи бошқа кимёвий моддалар тушунилади. Мазкур моддалар турмушда, ишлаб чиқаришда, аҳолига тиббий хизмат кўрсатишда кенг қўлланилиб, улар билан муомала қилишнинг алоҳида тартибини белгилаш мумкин эмас.
ЖК 127-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят вояга етмаган шахсни тиламчиликка, спиртли ичимликлар истеъмол қилишга, гиёвандлик ёки психотроп моддаси ҳисобланмаган, лекин одамнинг ақл-идрокига таъсир қиладиган восита ва моддаларни истеъмол этишга жалб қилишга қаратилган ҳар қандай ҳаракат содир этилган пайтдан эътиборан, айбдор ўз мақсадига эришгани ёки эришмаганидан қатъи назар, тугалланган деб эътироф этилади.
ЖК 127-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятнинг объектив томони вояга етмаган шахсни турли усуллар билан (авраш, меҳмон қилиш, алдаш ва ҳоказо) гиёвандлик воситаларини ёки психотроп моддаларни истеъмол этишга жалб қилишдан иборатдир.
Гиёҳвандлик воситаларига табиий ва синтетик усулда олинган, инсоннинг марказий нерв тизимига эзувчи, қўзғатувчи, галлюциноген таъсир кўрсатувчи ва бу ҳолат уларнинг тиббий қоидаларга номувофиқ ҳолда истъмол қилиниши ва уларга жисмоний ва руҳий мойилликнинг вужудга келишига сабаб бўлади.
Таркибида гиёҳвандлик воситалари бўлган препарат ва ўсимликлар наркотик моддалар рўйхатига киритилган бўлиб, Ўзбекистон Республикасида назорат остига олинган. Уларга ЖК 8-бўлимида берилагн таърифлар билан бирга 1961-йилги Наркотик моддалар тўғрисидаги Қўшма Конвенциянинг I ва II рўйхатига 1961-йилги Наркотик моддалар тўғрисидаги Қўшма Конвенцияга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги 1972-йилги Баённомага мувофиқ киритилган моддалар киради.
Психотроп моддалар - бу табиий ва синтетик усулда олинган, инсонда мойиллик ҳолатини вужудга келтирувчи ва инсоннинг марказий нерв тизимига қўзғатувчи ёки депрессив таъсир кўрсатувчи галлюцинация ёки ҳаракатланиш, идрок қилиш, қабул қилиш, кайфиятнинг бузилишига олиб келувчи моддалар ҳисобланади.
Психотроп моддалар ҳам психотроп моддаларнинг алоҳида рўйхатига киритилган бўлиб, Ўзбекистон Республикасида назорат остига олинган. Уларга БМТнинг 1971-йилги Психотроп моддалар тўғрисидаги Конвенциясининг I, II, III ёки IV рўйхатига (ЖКнинг 8-бўлимида берилган) киритилган моддалар киради.
Мазкур жиноят айбдор томонидан вояга етмаган шахсни наркотик ёки психотроп моддаларни истеъмол қилишга жалб қилишга қаратилган ҳаракатларни амалга оширган пайтдан бошлаб, келиб чиққан оқибатлардан, яъни шахс гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни истеъмол қилганлигидан қатъий назар тугалланган ҳисобланади.
Башарти шундай ҳаракатлар:
а)илгари гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ғайриқонуний равишда муомалага чиқариш билан боғлиқ бирон-бир жиноятни содир этган шахс томонидан амалга оширилган бўлса;
б) шундай ҳаракатлар икки ёки ундан ортиқ вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилган бўлса;
в) жиноят ўқув юртларида, ўқувчилар ва талабалар ўқув-тарбия, спорт ёки жамоат тадбирларини ўтказишда фойдаланиладиган бошқа жойларда содир этилган бўлса, айбдорнинг қилмиши ЖК 127-моддаси 3-қисми билан квалификация қилиниши лозим.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling