I. Боб. “Корпоратив бошқарув ва рақобатни ривожлантириш”
Корпорациялар рақобатдошлигини оширишда давлатнинг
Download 0.75 Mb. Pdf ko'rish
|
Корпоратив бошқарув ва рақобатни ривожлантириш Карлибаева Р Х Дарслик (1)
4. Корпорациялар рақобатдошлигини оширишда давлатнинг
монополияга қарши сиёсати. Фан-техника тараққиёти авж олган ҳозирги шароитда, техника ва технологиянинг энг янги ютуклари устидан назорат қилиш учун кураш рақобатнинг асосий усулларидан бирига айланиб бормоқда. Бундан ташкари, ишлаб чиқарувчи корхоналар харидорларни жалб қилиш мақсадида узоқ мудцат фойдаланиладиган истеъмолчиликмаҳсулотларига кафолатли ва кафолатдан кейинги хизмат кўрсатишни амалга оширмоқдалар. Рақобат ва рақобатбардошлик ўртасида диалектик алоқадорлик мавжуд бўлиб, бири иккинчисидан келиб чиқади. Рақобат корхоналарни р ақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ва хизматлар кўрсатишга ундайди. Рақобатбардошлик - мазкур бозорда мавжуд энг яхши ўхшаш объектларга нисбатан аниқ эҳтиёжни қондириш даражасини тавсифловчи объект хусусиятидир. Шу билан бирга рақобатбардошлик - аниқ бозор шароитларида бошқалар билан мусобақада чидаш имкониятидир. Ракобатбардошлик маркетинг тадқиқодлари натижалари бўйича аниқланади. У товарнинг ҳам аниқ ижтимоий эҳтиёжга мослик даражаси, ҳам уни кондиришга сарфланган харажатлар бўйича унинг рақиб товаридан фарқини ифодаловчи тавсифидир. Ракобатбардошлик нисбий ўлчов бўлиб, хусусияти шундан иборатки, уни рақобат предмети, яъни корпорациялар рақобатбардошлигига нисбатан ҳам қўллаш мумкин. Монополистиқ фаолият иқтисодий ривожланишига анча жиддий таъсир кўрсатиши, тараққиёт йўлига ғов бўлиши ҳам мумкин. Шунга кўра, бугунги 77 кунда деярли барча мамлакатлар иқтисодиётида монополияларни давлат томонидан тартибга солиш чора-тадбирлари қўлланилиб, бу монополияга қарши сиёсат, деб аталади. Давлатнинг монополияга қарши сиёсати асосини монополияга қарши қонунчилик ташкил этиб, у турли мамлакатларда турли даражада ривожланган бўлади. Монополиялар вужудга келишининг моддий асоси ишлаб чиқаришнинг тўпланиши ҳисобланади. Ишлаб чиқаришнинг тўпланиши ишлаб чиқариш воситалари, ишчи кучи ҳамда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг йирик корхоналарда тўпланишини намоён этади. Ишлаб чиқариш тўпланишининг асосий сабаби бўлиб олинаётган фойда ҳажмининг кўпайиши ҳисобланади. Фойдани мунтазам равишда кўпайтириб бориш мақсадида тадбиркор олинган қўшимча маҳсулот (фойда)нинг бир қисмини капиталлаштиради, яъни унга қўшимча ишлаб чиқариш воситалари ва ишчи кучи сотиб олади. Бу эса баъзи бир корхоналарнинг ўсиши ҳамда ишлаб чиқариш миқёсларининг кенгайишига олиб келади. Шу билан бирга рақобат амалдаги капиталларнинг ихтиёрий ёки мажбурий бирлаштириш, марказлаштириш тенденциясини келтириб чиқаради. Шундай қилиб, ишлаб чиқариш тўпланишининг моддий асоси бўлиб капиталнинг тўпланиши ва марказлашуви ҳисобланади. Download 0.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling