I. Боб. “Корпоратив бошқарув ва рақобатни ривожлантириш”


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/48
Sana18.06.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1568308
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   48
Bog'liq
Корпоратив бошқарув ва рақобатни ривожлантириш Карлибаева Р Х Дарслик (1)

Монополистиқ рақобат ўз ичига ҳам монополия, ҳам рақобат 
элементларини олади. Бунда тармоқдаги бир турдаги маҳсулотнинг ўнлаб 
ишлаб чиқарувчилари бир-бирлари билан кулай нарх ҳамда ишлаб чиқариш 
ҳажмига эришиш борасида рақобатлашадилар. Бироқ, айни пайтда, ҳар бир 
ишлаб чиқарувчи ўз маҳсулотини табақалаштириш, яъни шу турдаги бошқа 
маҳсулотлардан қайси бир жиҳати (сифат даражаси, шакли, ҳадокланиши, 
сотиш шароитлари ва ҳ.к.) бўйича фарқяантириш орқали унинг монопол ишлаб 
чиқарувчисига айланади. 
Олигополия – тармоқда у қадар кўп бўлмаган корхоналарнинг мавжуд 
бўлиши ва ҳукмронлик қилишидир. Бу олигополиянинг энг муҳим белгисидир. 
қайси товарлар ва хизматлар бозорида нисбатан кам сонли ишлаб чиқарувчилар 
ҳукмронлик қилса, шу тармоқ олигополистик тармоқ ҳисобланади.
Олигополистиқ тармоқ бир хил ёки табақалашган маҳсулот ишлаб 
чиқариши мумкин. Кўпчилик саноат маҳсулотлари: пўлат, мис, алюминий
қўрғошин, темир ва шу кабилар - физик маънода бир турдаги маҳсулот 
лар ҳисобланади ва олигополия шароитида ишлаб чиқарилади. Истеъмолчилик 
товарлари: автомобиллар, ювиш воситалари, сигаретлар, маиший электр 
буюмлари ва шу кабиларни ишлаб чиқарувчи тармоқлар табақалашган 
олигололия ҳисобланади. Олигополия шароитида корхоналар ўртасидаги 
рақобат ўзаро боғлиқ бўлади. Олигополистиқ тармокда ҳеч қайси фирма 
ўзининг нарх сиёсатини мустақил ўзгартиришга ботина олмайди. 
Рақобатнинг икки асосий усули фарқланади: нарх воситасидаги рақобат 
ва нархсиз рақобат.
Нарх воситасидаги рақобатлашувда ишлаб чиқарувчиларнинг ва 
шундай маҳсулотлариникига нисбатан нархни пасайтириши курашнинг асосий 
усули ҳисобланади. 
Нарх воситасидаги рақобатлашувда курашнинг асосий усули ишлаб 
чиқарувчиларнинг 
ўз 
маҳсулотлари
нархларини 
бошқа 
ишлаб 
чиқарувчиларнинг шундай маҳсулотлариникига нисбатан пасайтириши 
ҳисобланади. Унинг асосий ва энг кўп кўлланиладиган кўриниши - 
"нархлар
жанги" деб аталадики, бунда йирик ишлаб чиқарувчилар 
ракибларини
тармокдан сиқиб чикари учун нархни вақти- вақти билан ёки узоқ 
муддат
пасайтириб туради. Бу усулни қўллаш учун ишлаб чиқарувчи 
бошқа
рақибларига 
қараганда 
унумлироқ 
технологияни 
киритиш, 


71 
малакалироқ
ходимларни ёллаши ва ишлаб чиқаришни яхшироқ ташкил 
қилиши керак бўлади. Фақат шундагина унинг товарининг индивидуал қиймати 
бозорқийматидан 
паст 
бўлиб, 
мазкур 
товар 
нархини 
тушириш 
имкониятини
беради. Шунингдек нарх билан рақобатлашувга қўйидагиларни 
киритиш
мумкин: 
- муайян тоифадаги истеъмолчилар учун имтиёзли нархларда (масалан, 
улгуржи савдода доимий харидорларга маълум бир фоиз(%) ли чегирмалар 
бериш бериш) сотиш; 
- вакт ва жойига қараб нархларни тушириш ёки кўтариш; 
-
маҳсулотлар сифати яхшиланган шароитларда ҳам амалдаги нархларни 
сақлаб туриш; 
-
харидорлар
учун кредит муддатларини
узайтириш ва бошқалар. 
Нарх воситасида рақобатлашиш усулларидан бири - демпинг нархларни 
кўллашдир. Бунда миллий ишлаб чиқарувчилар ўзларининг товарларини бошқа 
мамлакатларга ички бозордаги нархлардан, айрим ҳолларда таннархидан ҳам 
паст бўлган нархларда сотади. Шу орқали улар ички бозорда нархларнинг 
барқарорлигига эришиш мамлакатдаги ортикча маҳсулот ни йўкотиш, янги 
бозорларга кириб олиш ва унда ўзларининг Иқтисодий мавқеини 
мустаҳкамлашга ҳарақат қилади. Айрим ҳолларда нарх ёрдамида 
рақобатлашишнинг белгиланган нархлардан чегирма қилиш, асосий ҳарид 
қилинган товарларга бошқа юварларини қўшиб бериш, муайян ҳолларда 
имтиёзли нархларни белгилаш каби усулларидан ҳам фойдаланилади. 

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling