I. Боб. “Корпоратив бошқарув ва рақобатни ривожлантириш”
Download 0.75 Mb. Pdf ko'rish
|
Корпоратив бошқарув ва рақобатни ривожлантириш Карлибаева Р Х Дарслик (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Харидорлар ўртасидаги рақобат
- Сотувчи билан харидорлар ўртасидаги
қилиш
вазифасибозордаги баъзи иштирокчиларнинг бошқа бир иштирокчилар устидан монополистиқ ҳукмронлик ўрнатишига йўл қўймасликка йўналтирилади. Рақобатни учта турга бўлиш мумкин: сотувчилар, харидорлар, сотувчилар ва харидорлар ўртасидаги рақобатга бўлиш мумкин. Харидорлар ўртасидаги рақобат ривожланган бозор хўжалигида унинг бошқа турларига нисбатан камроқ аҳамият касб этади. Албатта, сотувчи харидорлардан товар учун кўпроқ ҳақ тўлайдиганини афзал кўради. Бироқ, ишлаб чиқариш таклиф талабга бемалол мослаша оладиган вазиятда харидорлар ўртасидаги рақобат иккинчи ўринга ўтадики, мувозанат ёки таклифнинг талабдан ортиқчалигига иқтисодий тизимнинг ҳукумронлик қилувчи фаолатидир. Бирон бир товарни таклиф этишни кўпайтириш учун тўсиқ пайдо бўлган пайтдагина рақобат кескинлашади. Зеро, агар товар етишмаслиги пайдо бўлса, харидорлар уни сотиб олишда бир-бирларидан ўзишга интилиб, сотувчиларга баландроқ нарх таклиф қиладилар. Сотувчилар эса тақчил товарни талаб нархи бўйича, яъни харидори чиқса иложи борича юқори нарх бўйича сота бошлайдилар. Харидорлар имкониятлари бир ҳил бўлганлиги сабабли кўп ҳақ тўлай оладиган киши ушбу вазиятда афзал кўрилади. Бундай рақобат натижасида барча харидорлар, ҳар ҳолда товарни сотиб оладиган, товар етарли миқдорда бўлгандагига қараганда кўпроқ ҳақ тўлайдиган харидорлар ва ҳеч нарса сотиб ололмайдиган харидорлар озми- кўпми ютқазадилар, чунки уларнинг эҳтиёжлари қондирилмайди. Сотувчи билан харидорлар ўртасидаги рақобат мувозанат нархлари шаклланиши жараёнида содир бўлади. Бундан олдиндаги маърузада мувозанат дарҳол юзага келмайди ва унинг даражаси талаб билан таклифнинг нисбатига боғлиқ деб кўрсатилган эди. Агар дастлабки шаклланган нарх бўйича талаб таклифдан ортиқ бўлса, нарх ошиб боради. Бундай взиятда сотувчилар билан биргаликда харакат қилиш хос бўлиб, харидорлар пароканда бўладилар ва уларнинг хар бири тақчил молни сотиб олишда бошқасидан ўзишга интилади. Борди-ю, дастлабки нарх вазиятида таклиф талабдан ортиқ бўлса, харидорлар сотувчиларни бир-бирлари билан рақобат қилишга нархни пасайтиришга мажбур этадилар. Натижада мувозанат биринчи холдагига қараганда пастроқ даражада қарор топади. Бундан харидорлар ютадилар, чунки улардан ҳар бири товарни арзонроқ сотиб олишга муваффақ бўлади. Иқтисодчилар учун сотувчилар ўртасидаги рақобат ғоят қизиқарлидир. Бозор иқтисодиёти шароитида сотувчилар (товар ишлаб чиқарувчилар) истеъмолчининг пули учун курашишдир. Сотувчилар рақобатининг иккита асосий шакли-тармоқ ичида ва тармоқлараро рақобатлар шакли кейинроқ кўриб чиқилади. Товар хўжалиги шароитида минтақалар ўртасидаги рақобат муҳим аҳамият касб этади. Уни “Европа Иттифоқи” мисолида кўрсатиб берамиз. 68 Жумладан, Францияда дон етиштириш харажатлари Германиядагига қараганда камроқ бўлганлиги муносабати билан Иттифоқ доирасида нархлар ягона тизимини ўрнатиш француз дон етиштирувчилари учун фойдалироқдир. Уларнинг ушбу махсулотни кўпроқ экспорт қилишлари табиийдир. Шу сабабга кўра Германиянинг озиқ-овқат ва озуқа боб донга бўлган эҳтиёжининг катта қисми Франциядан дон келтириш ҳисобига қондирилади. Натижада кўпроқ чиқимдор бўлган немис деҳқонлари рақобат курашида ютқазадилар ва анча-мунча даромад йўқотадилар. Шу боис уларнинг ташқаридан дон келтиришни чеклашни ва Европадаги интеграция жараёнлари келтирган зарарни қоплашни талаб қилишлари мутлақо табиий туюлади. Download 0.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling