I. Боб. “Корпоратив бошқарув ва рақобатни ривожлантириш”


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/48
Sana18.06.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1568308
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   48
Bog'liq
Корпоратив бошқарув ва рақобатни ривожлантириш Карлибаева Р Х Дарслик (1)

моҳияти. 
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёти ислоҳатининг шу кунги босқичи 
марказлаштирилган 
ишлаб 
чиқаришни 
режалаштирилган 
ишлаб 
чиқаришнирежалаштириш ва маҳсулотларни тақсимлашга эга бўлган 
маъмурийбўйруқбозлик тизимидан бозор муносабатига ўтиш билан
ҳарактерланади.Бозор иқтисодиётини харакатга келтиручи, унинг тараққий 
этишига каттатаъсир кўрсатувчи куч - рақобатдир. Рақобат курашининг 
аҳамияти шунчалик юқорики, усиз бозорни тасаввур этиб бўлмайди.
Чунки у бозориқтисодиётининг мазмунидир. Президентимиз И.А. Каримов 
рақобатнинг бозор иқтисодиётидаги аҳамиятини кўрсатиб, «Рақобат бўлмаса, 
бозор иқтисодиётини барпо этиб бўлмайди. Рақобат — бозорнинг асосий 
шарти, айтиш мумкинки, унинг қонунидир»,
1
деб таъкидлайдилар. 
Авваламбор, рақобат нима? Рақобат (конкуренция) лотинча -cancuroдеган 
сўзданолинган бўлиб, тўқнашув деган маънони билдиради. Ўзбек тилида рақобат 
кимўзди, басма-басликка беллашув маъносини англатади. Басма - басликка 
кимбеллашади? Ракиб билан. Рақиблар - бир- бирига қарама-қарши 
турувчиларбўлиб, бирор нарсани талашувчилар маъносини ифодалйди. Шундай 
қилиб,"Рақобат иқтисодий фаолият иштирокчиларининг ўз манфаатларидан 
келибчиқиб, юқори даромад олиш имкониятига, нуфузли мавқиега эга бўлиши 
учунбошқалар билан беллашуви, курашидир". 
Рақобатнинг иқтисодий мазмунини тушуниб олиш унга турли томондан 
ёндошишини талаб қилади. Мустақил товар ишлаб чиқарувчилар (корхоналар) 
ўртасидаги рақобат товарларни қулай шароитда ишлаб чиқариш ва яхши фойда 
келтирадиган нархда сотиш, умуман иқтисодиётда ўз мавқеини мустаҳкамлаш 
учун курашдан иборат. Бунда улар керакли ишлаб чиқариш воситалари, хом ашё 
ва материаллар сотиб олиш, ишчи кучини ёллаш учун ҳам курашади. Ишлаб 
чиқарувчилар ўртасидаги рақобат охир-оқибатда истеъмолчилар учун курашдир. 
Ресурсларни етказиб берувчилар ўзларининг иқтисодий ресурсларини 
(капитал, ер-сув, ишчи кучи) юқори баҳоларда сотиш учун рақобат қиладилар. 
Ишлаб чиқарувчилар ва ресурсларни етказиб берувчилар ўртасидаги рақобат 
бозор муносабатлари ривожланган, иқтисодиёт тўлиқ эркинлашган шароитда 
ёрқин намоён бўлади. 
1 Каримов И.А. «Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда». Биринчи чақириқЎбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ўн тўртинчи сессиясидаги маърузаси, Т.: Ўзбекистон, 
1999, 34 бет.


66 
Рақобат истеъмолчилар ўртасида ҳам юз беради; улар товарларни қулай ва 
арзон баҳоларда сотиб олишга ҳаракат қиладилар, яъни харидор ҳар бир 
сарфланган пул бирлиги эвазига кўпроқ нафлиликка эга бўлишга ҳаракат қилади. 
Арзон ва сифатли товарни тезроқ сотиб олиш учун курашади. 
Рақобат кўп қиррали иқтисодий ҳодиса бўлиб, у бозорнинг барча 
субъектлари ўртасидаги мураккаб муносабатларни ифодалайди.Рақобат - бозор 
субъектлари Иқтисодий манфаатларининг тўқнашувидан иборат бўлиб, улар 
ўртасидаги юқори фойда ва кўпроқ нафлиликка эга бўлиш учун курашни 
англатади.
Рақобат корхонанинг энг самарали технологияга ўтиш, илғор 
ишлабчиқаришни таъминлаб боришга ундайди. У паст ва кам самарали 
технологияасосида ишлаб чиқаришни уюштирилган корхоналарни қўлламайди 
вауларнинг бошқа илғор рақиблар томонидан сиқиб чиқарилишига олиб келади. 
Шунинг учун рақобат, айтганимиздек, техник прогресс имкониятини 
қўллайдива уни кенг тараққиётга ундайди. Ҳамда корхоналар меҳнат 
унумдорлигиниошириш, харажатларни камайтириш, ишлаб чиқариш ва 
меҳнатни оқилонаташкил этишга, бинобарин ишлаб чиқаришни кенгайтириш 
васамарадорлигини оширишга доим ундаб туради. 
Рақобатнинг мазмуни унинг вазифаларини кўриб чиқиш орқали янада 
кенгроқ намоён бўлади. 
Ҳозирги 
бозор 
иқтисодиётида 
рақобатнинг қуйидаги асосий 
вазифаларини ажратиб кўрсатиш мумкин: 
1) тартибга солиш вазифаси; 
2) ресурсларни жойлаштириш вазифаси; 
3) инновацион вазифа
4) мослаштириш вазифаси; 
5) тақсимлаш вазифаси; 
6) назорат қилиш вазифаси. 
Рақобатнинг тартибга солиш вазифасиишлаб чиқаришни талаб 
(истеъмол)га мувофиқлаштириш мақсадида таклифга таъсир ўтказишдан 
иборат. Айнан шу вазифа ёрдамида иқтисодиётда таклифнинг талаб орқали, 
ишлаб чиқариш таркиби ва ҳажмининг якка тартибдаги ва ижтимоий эҳтиёжлар 
орқали белгиланишига эришилади, яъни иқтисодиёт бозор қонунлари асосида 
тартибга солинади.
Рақобатнингресурсларни жойлаштириш вазифасиишлаб чиқариш 
омилларини улар энг кўп самара берадиган корхона, ҳудуд ва минтақаларга 
оқилона жойлаштириш имконини беради. 
Рақобатнингинновацион вазифасифан-техника тараққиёти ютуқларига 
асосланувчи ҳамда бозор иктисодиёти субъектларининг ривожланишини 
тақозо этувчи турли кўринишдаги янгиликларнинг жорий этилишини 
англатади. 
Рақобатнингмослаштириш вазифасикорхона (фирма)ларнинг ички ва 
ташқи муҳит шароитларига рационал тарзда мослашишига йўналтарилган 
бўлиб, уларнинг шунчаки ўзини-ўзи саклаб, иқтисодий жиҳатдан яшаб 
қолишидан хўжалик фаолияти сохаларининг экспансияси (кенгайиши)га 


67 
ўтишини билдиради. 
Рақобатнингтақсимлаш вазифасиишлаб чиқарилган неъматлар ялпи 
ҳажми (ялпи ички маҳсулот)нинг истеъмолчилар ўртасида тақсимлакишига 
бевосита ва билвосита таъсир ўтказади.
Рақобатнингназорат 

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling