I. Боб. “Корпоратив бошқарув ва рақобатни ривожлантириш”
Download 0.75 Mb. Pdf ko'rish
|
Корпоратив бошқарув ва рақобатни ривожлантириш Карлибаева Р Х Дарслик (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Эркин рақобат
- Монополия
Тармоқ
ичидаги рақобат ишлаб чиқариш ва сотишнинг қулайроқшароитига эга бўлиш, қўшимча фойда олиш учун бир тармоқ корхоналариўртасида боради. Ҳар бир тармоқка техника билан таъминланиш даражаси вамеҳнат унумдорлиги даражаси турлича бўлган корхоналар борлиги сабабли шукорхоналарда ишлаб чиқарилган товарларнинг индивидуал (алоҳида) қиймати бир хил бўлмайди. Тармоқ ичидаги рақобат маҳсулотларнинг ижтимоий нархини, бошқачаайтганда бозор кийматини аниклайди ва белгилайди. Бу қиймат, одатда, ўртачашароитда ишлаб чиқарилган ва муайян тармоқ товарларининг анчагинақисмини ташкил этадиган товарларнинг қийматига мос келади. Тармоқ ичидаги рақобат натижасида техникавий даражаси ва меҳнатунумдорлиги юқори бўлган корхоналар кушимча фойда оладилар ва аксинча,техника жиҳатидан ночор корхоналар эса, ўзларида ишлаб чикарилганмаҳсулот қийматининг бир қисмини йўқотадилар ва зарар кўрадилар. Тармоқ ичидаги рақобат бир ҳил маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги рақобатдир. Уни шу нарса тақозо этадики, товарлар нархи, демак, корхона фойдасининг миқдори ҳам худди шундай товарлар ишлаб чиқараётган бошқа ишлаб чиқарувчилар фаолиятига боғлиқ. Ишлаб чиқарувчилар учун ички ва ташқи шароитларнинг кўплиги туфайли улар бозорда турлича мавқени эгаллайди. Уларнинг ҳар бирининг тармоқдаги ўрнини, энг аввало, корхонанинг техникавий ва технологик даражаси, унда ишловчи ходимлар малакаси, махсулот ишлаб чиқариш ва сотиш қандай ташкил этилганлиги белгилаб беради. Ташқи шарт-шароитлар ҳам: корхона ишлаб турган табиий ва ижтимоий муҳитга хос хусусиятлар катта аҳамиятга молик. Чунки, буғдой етиштиришга ихтисослашган фирма бошқа шарт-шароитлар тенг бўлсада, тупроқ унумлироқ бўлган жойдан кўпроқ даромад олади. Ишлаб чиқарувчиларни хом ашё етказиб берувчилар ва улар темир йўл магистраллларига ва автомобил йўлларига бошқалардан кўра яқинроқ жойлашган корхоналар эса хом ашё етказишда ва маҳсулотни сотишда устунликка эга бўладилар. Бир тармоқ ичидаги рақобатнинг тўртта шакли мавжуд: эркин рақобат, монополистик рақобат, манополия ва олигополиядир. Бугунги кунда республикамизда эркин рақобатга асосланганиктисодиётни вужудга келтириш, ривожлантириш ва такомиллаштириш муаммолари ҳал этилмоқда. Эркин рақобат шароитида бир хил маҳсулот ишлаб чиқарувчи тармокдажуда кўп сонли корхоналар мавжуд бўлади. Юқори даражада ташкилкилинган бозорда кўплаб сотувчилар ўзларининг маҳсулотларини таклифқиладилар. Эркин рақобатли бозорда алоҳида корхоналар маҳсулот нархи устидансезиларсиз назоратни амалга оширади. Чунки ҳар бир корхонада умумий ишлабчиқариш ҳажми унча катта бўлмайди. Шу сабабли алоҳида корхонада ишлабчиқаришнинг кўпайиши ёки камайиши умумий таклифга, демак, маҳсулотбаҳосига сезиларли таъсир кўрсатмайди. 70 Эркин рақобат шароитида янги корхоналар тармокка эркин кириши, тармокда мавжуд бўлган корхоналар эса уни эркин ташлаб чиқиши мумкин. Хусусан янги корхоналарнинг пайдо бўлиши ва уларнинг рақобатли бозорда маҳсулотларини сотишга ҳукуқий, технологии, молиявий ва бошқа жиддий тўсиқлар бўлмайди. Монополия - тармоқ битта фирмадан иборат бўлиши сабабли, у мавжуд маҳсулот (хизмат) нинг ягона ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади ва якка ҳукмронлик шаклланади. Монополия шароитида фирма нарх устидан сезиларли назоратни амалга оширади. Бунинг сабаби оддий. У маҳсулот (хизмат)нинг ягона ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади ва демак, таклифнинг умумий ҳажми устидан назорат қилади. Download 0.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling