I боб. Мавзу: давлат ва ҳУҚУҚ назарияси фанинингпредмети ва методлари


Download 0.81 Mb.
bet89/106
Sana20.06.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1630776
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   106
Bog'liq
Davlat xuquq nazariyasi

Ҳуқуқий ҳулқ - бу ҳуқуқ нормаларига мос келадиган, юридик окибатларни келтириб чикарадиган, ижтимоий фойдали ахамиятга эга булган, ҳуқуқ субъектларининг онгли равишдаги ҳулқидир.
Купгина юридик адабиётларда ҳуқуқий мулк - ижтимоий фойдали, жамият ва давлат томонидан ижобий бахоланадиган, зарур ва исталган ҳулқ сифатида харктерланади.Мохиятига кура ҳуқуқий ҳулқнинг шакллари ҳуқуқни татбик этиш шаклларига тула мос келади, яъни ҳуқуқий ҳулқ ҳуқуқ коидаларининг татбик килигишини ифода этади ва уларнинг характеридан келиб чикиб ҳуқуқка амал килищ, уни бажариш, ундан фойдаланиш ва уни куллаш каби шаклларда намаён булади.Ҳуқуқ коидаларига амал килиш, юридик мажбуриятларни бажариш, берилган ҳуқуқлардан фойдаланиш махсус субъектлар томонидан ҳуқуқни куллаш - буларнинг барчаси биргаликда ҳуқуқий ҳулқнинг мохиятини ифодалайди.
Ҳуқуқ нуктаий назаридан ҳулқ - ҳулқка мос келувчи, юридик бетараф ва ҳуқуқка зид келувчи булиши мумкин.
Ҳуқуқий ҳулқ тизилишига кура куйидаги туртда элементлар бирлигидан иборат:субъект, объект, субъектив томон ва объектив томон.
Субъектлар булиб давлат томонидан белгиланган тартибда тан олинган жисмоний ва юирдик шахслар хисобланади.
Объектлар булиб моддий дунёнинг предметлари ва субъектларнинг ҳуқуқи хисобланади.
Объект томон ҳуқуқ ҳулқнинг характ ёки харакатсизлик шаклларида намоён булади.
Субъектив томон ҳуқуқий ҳулқнинг ички томонларини ифодалаб, у ҳуқуқ субъектларининг маъсулиятлилик даражаси билан характерланалади.
Ҳуқуқий ҳулқни бир катор асосларга кура таснифлаш мумкин:

  1. фаол (актив) ҳуқуқий ҳулқ.

  2. одатдаги ҳуқуқий ҳулқ

  3. суст (пасив) ҳуқуқий ҳулқ

Фаол (актив) ҳуқуқий ҳулқ - бу фукароларнинг, манасабдор шахсларнинг ташаббускорлиги билан маълум максадга каратилган конуний фаолиятидир. Ҳуқуқий фаолликни намоён этиш шакллари хилма-хил булиб, бу фаоллик ҳуқуқ субъектларининг уз хизмат вазифаларига муносабатларида, сиёсий партиялар ва жамоат ташкилотларининг шакилланишида хамда уларнинг ишларида иштирок этишларида, ҳуқуқ ижодкорлиги жараёнида катнашишдарида, давлатнинг тузилмалари билан хамкорлик килишларида ва хакозаларда куринади.
Одатдаги ҳуқуқий ҳулқ - бу кишиларнинг кундалик хаётидаги ҳуқуқ нормаларига мос келадиган ҳулқи булиб, бу ҳулқ доирасида фукаролар узларининг ҳуқуқий мажбуриятларинингига бажарадилар, у ёки бу куринишдаги юридик ахамиятга эга булган харакатларни амалга оширадилар.
Суст ҳуқуқий ҳулқ - фукароларнинг уз ҳуқуқ ва эркинликларидан атайин фойдаланмаганлигида намоён булади. Бунга мисол килиб, фукароларнинг сайловларда иштирок этмаслигини курсатиш мумкин.
Ҳуқуқий ҳулқни ҳуқуқ субъектларига кура фукаролар, давлат органлари, жамоат ташкилотлари ва хакозаларининг ҳулқларига ажратиш мумкин. Ҳуқуқий ҳулқ узининг барча куринишларида шахснинг хар тамонлама уйгунлашувига мухим туртки булади, хамда унинг ижодий ва интеллектуал махоратини ва кобилиятини усишга, маънавий сифатларини шаклланишига ёрдам беради.

Ҳуқуқий ҳулк


Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling