давлат назарияси (давлатшунослик)
ҳуқуқ назарияси (ҳуқуқшунослик)
Давлат ва ҳуқуқ назарияси давлат ва ҳуқуқнинг ривожланиш қонуниятларини барчасини урганмайди, балки у фақат умумий ва асосийларини урганади. Жумладан,буларга куйдагилар киради:
Давлат ва ҳуқуқнинг пайдо булиши (вужудга келиши), уларнинг тарихий ўрин алмашуви қонуниятларини;
Давлат ва ҳуқуқнинг ривожланиши моҳияти ва мазмунини;
Давлатнинг механизими унинг ички ва ташқи функцияларни;
Давлат ва ҳуқуқнинг белгиларини;
Давлат органларни қурилиш тизими конуниятларини;
Демократия, қонунийлик, ҳуқуқий тартиботнинг умумий принципларини;
Ҳуқуқни вазифаси,функциясини ҳамда ҳуқуқий тартибга солишнинг чегараларини ўрганади.
Жумладан давлат ва ҳуқуқ умумий назариясининг предмети бўлиб, давлат - ҳуқуқ ҳодисаларининг пайдо бўлиши, ривожланиши ва амал килиши ҳақидаги умумий қонуниятларни тизимини ўрганиш хисобланади.
Давлат ва ҳуқуқ назарияси - давлат ҳуқуқда ўз ифодасини топган жамият ривожининг объектив қонунларини уларнинг ижтимоий сиёсий мақсадларини тушунтиради, ижтимоий муносабатларни давлат ҳуқуқий тартибга солишнинг ва бу муносабатларнинг ривожланиш тенденциясини тартибга солишнинг бутун бир механизимини очиб (кўрсатиб) беради.
Бошқа фанлар каби давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ҳам ўзгармасдан қолмайди.
Социал (ижтимоий) тажрибадан келиб чиққан ҳолда фан ўз олдига муҳими ва зарур вазифаларни ўрганишни қўяди. Биринчи навбатда қуйидаги муаммоларни урганиш туради:
Ҳокимият аппарати ва бошқарувни шакллантириш ва ривожлантириш қонуниятларини;
Do'stlaringiz bilan baham: |