I боб. Мавзу: давлат ва ҳУҚУҚ назарияси фанинингпредмети ва методлари


халқнинг иродаси сифатида амал қилади


Download 0.81 Mb.
bet61/106
Sana20.06.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1630776
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   106
Bog'liq
Davlat xuquq nazariyasi

халқнинг иродаси сифатида амал қилади;

  • давлат нуқтаи назаридан энг муҳим деб ҳисобланган ижтимоий муносабатларни тартибга солади;

  • кўп маротаба қўлланилади ва узоқ муддат амалда бўлади;

  • халқ манфаатларига мос келадиган ижтимоий муносбатларни қўриқлайди;

  • бир-бири билан узвий боғлиқ ва ягона ҲН лар тизими кўринишида мавжуд бўлади ва амал қилади;

  • лозим бўлганда давлатнинг зўрлик кучи билан таъсинланади;

  • аниқ ва қатъий шаклга эга ва ҳ.

    Ҳуқуқий нормалар шаклига қараб қуйидаги турларга бўлинади:

    1. конституцион нормалар;

    2. қонунлар;

    3. фармонлар;

    4. хукумат қарорлари ва фармойишлари;

    5. вазирликлар ва давлат қўмиталарининг буйруқ ва йўриқномалари;

    6. маҳаллий органларнинг қарор ва фармойишлари;

    7. жамоатташкилотларининг давлат томонидан маъқулланган норматив актлари;

    8. ҳуқуқий одат ва норматив шартномалар ва ҳ.


    1. Ҳуқуқ нормаларнинг тузилиши: гипотеза, диспозиция ва санкцияси.

    ҲН тузилиши ҳақидаги тушунча (билим)ни билиш нафақат ҳуқуқ ижодкорлиги билан шуғулланувчи органлар, балки ҳуқуқни қўллаш органлари учун ҳам муҳим роль ўйнайди. Биринчисига бу билимлар юридик қарор (кўрсатма)ларни тўғри талқин қилишга ёрдам берса, иккинчисига эса уларни ўз ўрнида ишлатишга ёрдам беради.
    ҲНлари ўзининг бир бутунлиги, бирлиги, бўлинмаслиги билан ажралиб туради. Унинг учун алоҳида тузилиш ҳам хос бўлиб, элементларнинг ўзаро алоқаси ва махсус мазмунга эга эканлиги билан фарқланади. Ҳуқуқ нормаларининг тузилиши деганда унинг ички тузилиши ва элементлари бирлиги тушунилади.
    Ҳуқуқ нормасининг тузилиши – унинг юридик фаолияти эркинлигини таъминловчи ўзаро боғлиқ бўлган зарур элементларнинг мажмуи ёки бирлиги тушунилади.
    Бу элементларга қуйидагилар киради:
  • 1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   106




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling