Исламов З.М. Общество. Государство. Право .–Т.: Адолат, 2001.-696 с.
Исломов З.М. Давлат ва ҳуқуқнинг умумназарий муаммолари: ҳуқуқни тушуниш, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқ ижодкорлиги. – Т.: ТДЮИ. 2005. -187 б.
Общая теория права и государства: Учебник / Под ред. В.В. Лазарева. — 3-е изд., перераб. и доп. — М.: Юристъ, 2001. — 520с.
Саидов А, Тожихонов У. Давлат ва ҳуқуқ назарияси. I-жилд. Давлат назарияси. -Т.: Адолат, 2001. –336 б.
Сабуров Н. Давлат ва ҳуқуқ назарияси. (саволлар, таърифлар, тушунча ва атамалар) / Ўқув-услубий қўлланма. ТДЮИ. Т., 2005. 95 б.
Холмўминов Қ.Т. Давлат ва ҳуқуқ назарияси. Ўқув қўлланмаси. – Т.: 2000. - 116 б.
Нажимов М.К, Собуров Н. «Давлат : асосий тушунча ва атамалар». Т. 2002 йил.
Абдулаев М.И. Теория государства и права: Учебник.-СПб.: Питер, 2003. -397 с.
Венгеров А.Б. Теория государства и права: Учебник. – М.: Юриспруденция, 2000. – 528 с.
Комаров С.А, Малько А.В. Теория государства и права: Учебно-методическое пособие; Краткий учебник для вузов. – М.: Норма – Инфра-М, 2003. – 448 с.
Поляков А.В. Введение в общую теорию права и государства: Курс лекций. 2000.
Нерсесянц В.С. Общая теория права и государства: Учебник. – М.: Норма – Инфра-М, 1999. – 552 с.
Лазарев В.В., Липень С.В. Теория государства и права. – М.: Спарк, 2000. – 511 с.
А. Х. Саидов. Дунёнинг киёсий хукукшунослиги ва юридик географияси. / М. 1993.
Л. Г. Сюкияйнен Доктрина как источник права. / М. 1985 (65-93).
1.Хукук манбалари тушунчаси.
"Хукук манбаси" тушунчаси куп асрлар давомида амал килиб келмокда.Барча миллатларнинг хукукшунослари уни шархлаб ва куллаб келишади.Агарда "манба" терминини умумтаркалган ахамиятидан келиб чикиб урганадиган булсак, унда хукук доирасида уни хукукни яратувчи куч сифатида тушунишга тугри келади.Бундай кучга авваламбор давлат хокимияти эга булиб, у жамият талабларига ва ижтимоий муносабаларнинг ривожланишига эътиборини каратувчи ва тегишли хукукий карорларни кабул килувчи булиб юзага чикади.
Хукукнинг ушбу манбалари билан бир каторда давлатнинг хукукий карорларини узида мужассамлаштирувчи, унинг иродасини ифода этувчи шаклларини хам тан олиш даркор булади.Чунки хукук шакллари ёрдамида давлат узининг ажралмас характери ва белгиларини эгаллайди (умум- мажбурийлик,умумтаниклилик ва х.).
Одатда назарияда хукукнинг туртда манбаи хакида тухталади:
норматив хукукий акт;
норматив шартнома;
суд (хукукий) прецедент;
хукукий одат.
Норматив хукукий акт - бу ваколатли давлат органларининг хукук ижодкорлиги фаолияти акти булиб, унинг асосида хукук нормалари урнатилади, узгартирилади ёки бекор килинади.
НХА нинг куйидаги белгиларини ажратиб курсатиш мумкин:
норматив акт белгиланган тартибда ваколатли давлат органи томонидан ишлаб чикилади;
норматив акт давлат хокимиятининг характерига эга;
норматив акт давлатнинг мажбурлов кучи оркали курикланади;
норматив акт юридик кучга эга булиб, реал харакат килиш хусусиятига, юридик окибатларни келтириб чикариш кобилиятига эга;
норматив акт хужжат сифатида расмий расмийлаштириб, белгиланган шакл ва реквизитларга эга.
Норматив шартнома - бу икки ва ундан ортик томонларнинг узаро келишуви булиб, унинг натижасида хукук нормалари урнатилади, узгартирилади ва бекор килинади ёки шартнома - фукаролар ва юридик шахсларнинг узаро муносабатлари коидалари, хукук ва мажбуриятларини аникловчи юридик хужжат (ёки "курол") дир.
Хукукнинг манбаи сифатида норматив шартноманинг асосий характерли белгиларидан бири ундаги тарафларнинг эрки ва иродасини уларни хохишига караб ифодаланишидир.
Унинг норматив актдан фарки шундаки, норматив бир томоннинг эркий иродасини ифода этса, шартномада томонларнинг амалдаги конунчилик доирасидаги эркин эрки ва иродаси ифода этилади.
норматив шартномалар халкаро микёсда (асосий хукук манбаи сифатида), конституциявий, фукаролик, мехнат ва бошка хукук сохаларида кенг куламда уз ифодасини топган.
Улар хархил номаланишлари мумкин, жумладан: "конртакт", "битим", "келишув" ва х. Куринишида булиб, уларнинг барчаси хужжат сифатида хукук нормаларини узаро мужассамлаштиришлари зарур.
Суд (хукукий) прецеденти бундасуд ёки маъмурий органнинг ёзма огзаки шаклдаги карори тушунилиб, бу карор келажакда шунга ухшаш (аналогия) барча ишларни куриб чикишда маълум норма, эталон (намуна) ёки одатий коида булиб хисобланади.
Суд прецеденти учун хукукий манба сифатида казуистлик, куплилик, карама - каршилик ва мойиллик (гипкостъ) характерлидир.
Казуистлик - прецедент доимо конкрет булиб, фактик хол учун жуда якин булади.Чунки у конкрет карор асосида, алохида хол учун ёки казус учун ишлаб чикарилади.
Куплилик - прецедент урнатувчи етарлича куп инстанцияларнинг куплиги булиб, бунинг натижасида прецедентлик хукукининг хаддан ташкари куп булиши.
Хукук манбаининг бу тури - кадимий манбаларидан бири булиб, кадимги дунё мамлакатларида кенг кулланилган.
Хозирда эса англосаксон хукук тизими давлатларида (Буюк Британия, АКШ, Канада, Австрия ва х.) суд прецеденти хукукнинг асосий манбаларидан бири булиб хисобланади.Баъзи мамлакатларда суд прецеденти конунчиликда уз урнини топган.
Хукукий одат - бу узок муддат давомида кулланиб келинаётган расмий хужжатларда уз ифодасини топмаган давлат томонидан тан олинган (санкцияланган) хулк коидаларидир.
Хукукий одатнинг асосий хусуиятларига куйидагилар киради:
Do'stlaringiz bilan baham: |